Get Mystery Box with random crypto!

ХОТИННИНГ ОДОБИ Хотин эр кириб келганида уни ўрнидан туриб, | Shuhratjon Domla Muxlislari

ХОТИННИНГ ОДОБИ

Хотин эр кириб келганида уни ўрнидан туриб, очиқ юз ва табассум билан «Марҳабо, бегим» каби чиройли сўзлар билан қаршилайди.

Эрининг уст кийимини, қўлидаги нарсасини ёки юкини дарров қўлидан олади.

Эрининг ҳар бир амрига итоатда туради, гуноҳ бўлмаган ишини ва топшириғини сўзсиз бажаради.

Эр ётоғига таклиф этса, турли баҳоналарни рўкач қилиб, бўйин товламайди, эрининг истакларига нафсини таслим этади.

Эрининг изнисиз бирор ёққа бормайди, ҳатто ота-онасини кўргани ҳам изн олиши яхши.

Эрининг кийимларини ювиб, тозалайди, йиртиғини тикади, буюм ва ашёларини асраш чораларини кўради.

Эрининг ош-нонини пишириб беради, дастурхонини тузайди.

Эрининг чироғи ва ўчоғини ёқади, тўшагина ёяди. Эрининг ғусл ва таҳоратига сув ҳозирлайди, эр истаса унинг ғусл ва таҳорат олишида хизматини қилади, ёрдамлашади.

Эрига моли, насаби ва гўзаллиги билан мақтанмайди.

Эрига кийим айтишда ва емак ейишда бирон ғамташвиш келтирмайди, эҳтиёжидан ортиқ нарсаларни буюриб, қийин аҳволга солмайди.

Овозини эриникидан баландлатиб, бадахлоқлилик кўрсатмайди, унга сўзидан ё хулқидан азият етказиб, жонидан тўйдирмайди.

Эри олдида ҳам, йўқлигида ҳам уни дуо қилади, Аллоҳдан тавфиқ, тақво, икковига тотувлик тилайди.

Фақат эри учун безаниб, кийинади, иффат ва номусини ўзгалардан ҳимоя қилади, номаҳрамларга рўпара бўлмаслик чораларини кўради, эри ва хонадони шаънини пок тутади.

Эрининг уй-жойи, мол-мулкини авайлаб-асрайди, унинг изнисиз бирор нарсасини ўзгаларга бермайди.

Эрининг ночор, фақир, мухтож бўлиб қолган кунларида буни юзига солмай, тасалли кўрсатади. Булар бир имтиҳон эканини айтиб, далда беради.

Бундай аёли бор эр дунёдаёқ жаннатга эришибди. Бу каби аёлининг қадрига етмаган эр кўр бўлгани яхши.
А.М.Али

Фарғона вилояти Олтиариқ тумани Тинчлик шахарчаси Ахмад Яссавий жоме масжиди имом хатиби устоз
Шухратжон Домла канали

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Каналга аъзо бўлиш
https://t.me/+WDFaoPVd33xrxxRg