Get Mystery Box with random crypto!

БАХТЛИМАН Куйинмайман, ёлғон дунё деб, Мен бахтиёр, бахтлиман | SHERLAR



БАХТЛИМАН

Куйинмайман, ёлғон дунё деб,
Мен бахтиёр, бахтлиман она.
Бўйларимдан минг бор ўргилиб,
Фаришталар менга парвона.

Йиғламайман, ўткинчи бари,
Самоларга етмоқда бошим.
Шеърларимни тинглаб, эркалаб,
Оймоможон бўлди сирдошим.

Ғам ўзини қилмоқда яксон,
Яшаш завқин туяй ҳар нафас.
Дунёдаги энг бахтли инсон,
Энди менга қилади ҳавас.

Ўзгалардан кутмайман меҳр,
Майли мендан воз кечсалар ҳам.
Неча йиллик ғамларим ариб,
Бўлди бугун кўнглим хотиржам.

Мен бахтлиман, худбин одамлар,
Бермасалар бермасин имкон.
Ҳар кимга ҳам насиб этмас Ишқ,
Юрагимни қилибди макон.

Армонларим табассум қилиб,
Кулиб, гуллар термоқда она.
Бўйларимдан минг бор ўргилиб
Фаришталар менга  парвона.



Дилдора Абдиназарова

https://t.me/+PBE4iYDhh-GjsEVv


anba: @sherlar


        #like_boss