Get Mystery Box with random crypto!

Расмий хабарлар I Официальные новости

Kanal manzili: @rasmiy_xabarlar_official
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 30.57K
Kanalning ta’rifi

Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.
Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 4

2023-07-06 14:05:00
Мамлакатимизда цемент, темир-бетон ишлаб чиқариш бўйича амалга оширилган ишлар таҳлили

АОКАда «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Жамшид Шерметов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали
тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

Жонли эфир


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
5.6K views11:05
Ochish/sharhlash
2023-07-06 14:01:18
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясига жорий ўқув йили учун 45 та қабул квотаси ажратилган

АОКАда ўтказилган брифингда Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ахборот хизмати раҳбари Санобар Мансурова қабул жараёнлари ҳақида маълумот берди:

Жумладан:

ташқи номзодлар учун – 10 та (1 та давлат гранти ва 9 та тўлов-контракт);

ички номзодлар учун – 5 та (давлат гранти).

Таълимнинг сиртқи шакли бўйича ташкил этиладиган “Прокурорлик фаолияти” мутахассислиги учун жами 25 та қабул квотаси жорий қилинди:

ташқи номзодлар учун – 10 та (тўлов-контракт);

ички номзодлар учун – 15 та (5 та давлат гранти ва 10 та тўлов-контракт).

Магистратурага ўқишга қабул қилинган прокуратура органлари ходимларининг эгаллаб турган лавозими ва ўртача ойлик иш ҳақи ўқиш даври мобайнида сақлаб қолинади.

Очиқ танлов бўйича давлат гранти асосида қабул қилинган тингловчиларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартиб ва миқдорда ҳар ойлик стипендия тўланади.

Академия магистратурасининг барча мутахассисликлари бўйича танлов жорий йилнинг 16 август куни ўтказилади.

Батафсил


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
5.7K viewsedited  11:01
Ochish/sharhlash
2023-07-03 19:22:59
Бирданига 4 та банк ЎзРВБ аъзолилига қабул қилинди

Бу орқали “HAYOT BANK”, “YАNGI BANK”, “Smart Bank” ва “APEX BANK” акциядорлик жамиятлари биржа операцияларида фаол иштирок этиш ҳамда Ўзбекистон молия бозорида ўз имкониятларини кенгайтириш ҳуқуқига эга бўлишди.

“Smart Bank” - C тоифаси, “APEX BANK”, “HAYOT BANK” ва “YАNGI BANK” эса барча - “A”, “В” va “С” тоифалари бўйича ЎзРВБ аъзолигига қабул қилинди.

“А” тоифаси аъзоларга чет эл валютаси бозорида операцияларни, шу жумладан, валютавий фьючерс шартномалари билан операцияларни амалга ошириш ва савдоларда қатнашиш ҳуқуқини беради.

“В” тоифаси ЎзРВБ аъзоларига давлат қимматли қоғозлари биржа бозоридаги савдоларда қатнашиш ва операцияларни амалга ошириш ҳуқуқини беради.

“С” тоифаси бўйича аъзолик - банклараро пул бозори ҳамда Марказий банкнинг тижорат банклари билан кредит ва депозит аукционларида операцияларни амалга ошириш ва савдоларда қатнашиш ҳуқуқини беради.

Биржа савдолари иштирокчилари сонини кенгайтириш, шунингдек молия бозори субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ЎзРВБга аъзо бўлиш учун йиғимлар ва тўловлар ундирилмайди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
4.4K views16:22
Ochish/sharhlash
2023-07-03 19:12:59
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Модининг таклифига биноан 4 июль куни Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг видеоанжуман шаклида ўтадиган навбатдаги мажлисида иштирок этади.

Саммит кун тартибига мувофиқ, ШҲТ доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, ташкилот фаолиятини кенгайтириш ва такомиллаштиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
4.5K views16:12
Ochish/sharhlash
2023-07-03 19:03:28
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ЕХҲТ ДИИҲБ) миссияси раҳбари Урсула Гачек билан учрашувида бўлажак Президент сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.

ДИИҲБ миссияси раҳбари Урсула Гачек Янги Ўзбекистондаги ортга қайтмас демократик янгиланишлар ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш жараёнларини қўллаб-қувватлади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
4.4K views16:03
Ochish/sharhlash
2023-07-03 18:13:56
Биз бир бутун Ўзбекистонмиз!

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
6.9K views15:13
Ochish/sharhlash
2023-07-03 16:46:06
Ҳурматли юртдошлар!

«Ўзсувтаъминот» акциядорлик жамияти томонидан тайёрланган «AQUA» халқаро илмий-оммабоп журналининг 12-сони нашрдан чиққанини маълум қиламиз.

Мазкур журнал ўзбек, рус ва инглиз тилларида ҳар икки ойда бир марта чоп этилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
5.8K views13:46
Ochish/sharhlash
2023-07-03 15:09:26
ЎЗБЕКИСТОН ВА ФАО ҲАМКОРЛИГИ МУҲОКАМА ЭТИЛДИ

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов Рим шаҳрида ўтаётган БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО)нинг 43- конференсияси доирасида ФАО бош директорининг ўринбосари, Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий вакили Владимир Рахманин билан учрашди.

Ўзбекистоннинг ФАО билан ҳамкорликдаги қўшма лойиҳаларининг жами сони 66 та бўлиб, умумий қиймати 70,05 млн долларни ташкил этади. Бугунга  қадар жами 15,03 млн долларлик 33 та лойиҳани амалга ошириш якунланди. Ҳозирда 33 та лойиҳа устида иш олиб борилмоқда (умумий қиймати – 55,14 млн доллар) ва умумий қиймати 41,3 млн долларга тенг 4 та лойиҳа ишлаб чиқилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
6.6K views12:09
Ochish/sharhlash
2023-07-03 13:10:07
Кўп қаватли бино ва иншоотларда лифтлар жойлашувида нормалар қандай бўлиши керак?

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
7.1K views10:10
Ochish/sharhlash
2023-07-03 10:03:46 Қозоғистон билан чегарани белгилашга оид шартнома ратификация қилинди

Президент томонидан имзоланган Қонун билан Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасида Ўзбекистон – Қозоғистон Давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги Шартнома ратификация қилинди.

Шартнома билан Ўзбекистон-Қозоғистон Давлат чегарасини белгилаш бўйича ишлар тўлиқ якунланди ҳамда чегара хавфсизлиги ва дахлсизлигини таъминлаш учун энг муҳим шарт-шароитлар яратилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
12.0K views07:03
Ochish/sharhlash