Get Mystery Box with random crypto!

'Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш' комплекс дастури до | Расмий хабарлар I Официальные новости

"Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш" комплекс дастури доирасида ҳоким ёрдамчилари томонидан 49 064 та лойиҳага ижобий тавсия берилган

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда "Бизнесни ривожлантириш банки"  АТБ ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Орипов маълум қилди.

Лойиҳаларни баҳолаш ва танлаш гуруҳи томонидан 39 112 та лойиҳага ўқув жараёнига рухсат берилган бўлиб, ҳозирги кунга қадар 4 524 та лойиҳа ташаббускорлари ўқув жараёнида иштирок этмоқда.

Шу билан бирга, энг муҳим босқич, яъни 34 588 та ташаббускор томонидан имтиҳон топширилган бўлиб, улардан 31 132 таси сертификатни қўлга киритишган.

Айни пайтга қадар барча тижорат банклари томонидан
19 377 та лойиҳага кредит ажратиш ишлари тўлиқ якунига етказилди.

Уларни амалга ошириш учун лойиҳанинг умумий қиймати 1 трлн. 887 млрд сўмлик кредит шартномалари имзоланиб, ажратилган кредит ҳажми эса 1 трлн. 702 млрд сўмни ташкил этади.

Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк