Get Mystery Box with random crypto!

Қораланган Кутубхона

Kanal manzili: @qoralangankutubxona
Toifalar: Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 23.46K
Kanalning ta’rifi

Китоблардан иқтибослар, таҳлиллар, ҳикоялар ва хабарларга муносабатлар. Шахсий фикрлар ИМҲО.
Хаёт дафтарларимга қораланган битиклар!

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar

2024-05-13 14:04:13 "Болаларим мен анча қариб қолдим. Бир-иккита сура ёдлаб қўйишинглар керак. Эрта-индин ўлиб қолсам, уялиб қолманглар дейман. Ўлигимнинг тепасида ўқийсизлар. Келди-кетти бўлади, ёдлаб олганинглар яхши-да, барибир".

Болалар дейишди: "Биттасини олиб келиб қўямиз, уч кун ўқиб ўтиради. Сиз ҳавотир олманг!"

Она лабини тишлади. Кўзларидан ёш думалади. Атрофида ўтирган болаларини олий маълумотлик қилди. Улар давлат ишхоналарида ишлашар эди. Энди эса кетар чоғида уч-тўрт қатор сурага муҳтож.

Фарзандларингизга фақат дунёни эмас, охират илмини ҳам ўргатинг! Фарзандларингизга фақат охиратни эмас, дунё илмини ҳам ўргатинг! Ҳам дунёларини, ҳам динларини ўргансинлар!

Зулфия Махмуд

Каналга уланиш
https://t.me/+yBpVVg03318wMjFi
17.3K views11:04
Ochish/sharhlash
2024-05-11 12:56:43Ортиқча ватанпарвар бўлма! Бу ватаннинг ватанпарварлари етарли...
• Касал бўлдингми? Даволан!
• Чарчадингми? Дам ол!
Ортиқча қаҳрамон бўлма! Бу ватаннинг қаҳрамонлари етарли...
• Ўзингни ўтга, чўғга уриб ишлайверма!
• Оилангга, дўстларингга эътибор қарат!
Мен бўлмасам, ишлар тўхтаб қолади, деб ўзингни алдама!
• Бу ишлар сендан аввал ҳам тўхтаб қолмаган, ишонавер, сендан кейин ҳам тўхтамайди...
• Ватан фақат ишдан иборат эмас. Кўп вақтимни ишга бағишласам, юқори натижалар кўрсатсам, ватанпарвар деган ном оламан деб ҳам ўйлама.
• Ватан бу — оила, ёр-биродарлар...
Сен асосийси тўғри бўл. Ҳалол яша. Бировнинг ҳаққига хиёнат қилма!
• Сенга ватанпарварлик деб кўрсатилаётган нарсаларнинг бари сароб. Сен билмайсанки, балки, кимларнингдир манфаати учун ишлаётгандирсан. Сенингча, шу ватанми...
• Кўзингни оч! Асл ватанни англа. Асл ватанпарварликни тушун!
• Асосийси, ўзингни асра!
• Бирор куни сендан фойдаланиб-фойдаланиб, ишлатилган буюмдек улоқтириб ташлаб кетишганида бу сўзларим нақадар аҳамиятли эканлигини англаб етасан, лекин у пайтда кеч бўлади. Шунинг учун бу сўзларнинг қадрини ҳозир англа!

Девонайи Ҳақгўй

Каналга уланиш
https://t.me/+yBpVVg03318wMjFi
24.7K viewsedited  09:56
Ochish/sharhlash
2024-05-10 09:18:07 Бир киши ўзининг бахил ўртоғиникига меҳмонга борди. Уй эгаси ўғлини чақириб, “Ўғлим, уйимизга биз учун азиз бўлган дўстимиз меҳмон бўлиб келди. Қассобга бориб, бизга ярим кило энг яхши гўштдан олиб кел” деди. Бола қассоб олдига кетди. Орадан маълум вақт ўтиб қуруқ қўл билан қайтиб келди. Отаси ундан “Гўшт қани?” деб сўради.

Бола: “Қассобга бориб, “Бизга энг яхши гўштдан берар экансиз” дедим. У менга “Сенга сариёғдек гўшт бераман” деди. Мен ўзимча “Агар у шундай қиладиган бўлса, нега гўшт ўрнига сариёғ олмайин?!” дедим-да, баққол ёнига кетдим.

Бориб, “Бизга энг яхши сариёғингиздан берар экансиз” дедим. У “Мен сенга асалдек сариёғ бераман” деди. Ўзимча “Агар шундай қиладиган бўлса, яхшиси асал ола қоламан” деб ўйладим. Шу ўй билан асалфурушга кетдим.

Бориб, “Бизга энг яхши асалдан берар экансиз” дедим. Сотувчи “Мен сенга мусаффо сувдек асал бераман” деди. Ўзимча “Агар шундай қиладиган бўлса, уйимизда мусаффо сув бор-ку” дедим-да, ҳеч нарса олмай келдим” деб жавоб берди.

Ота ўғлининг гапларини эшитгач, “Нақадар ақлли боласан. Лекин бир нарсани ўйламабсан. Бир дўкондан бошқасига боргунингча поябзалинг эскиргандир” деганда, ўғли “Отажон, мен меҳмон амакининг поябзалини кийиб бориб-келдим” деди.

Бола бахилликда отасидан ҳам ўтиб кетган эди. Бу эса нотўғри, хунук тарбиянинг оқибатидир.

Ҳа, фарзандлар ота-оналари қандай тарбия қилса, нималарга одатлантирса, шундай тарбия топиб улғайишади. Шунинг учун ота-она фарзандларига гўзал ахлоқни ўргатишлари, ўзлари бу борада намуна бўлишлари керак.

“Вазиятларни бошқариш санъати” китобидан

Каналга уланиш
https://t.me/+yBpVVg03318wMjFi
18.5K views06:18
Ochish/sharhlash
2024-05-09 05:38:44 Кечиришни ўрганинг

Кечирим сўрашнинг бойликка қандай алоқаси бўлиши мумкин? Айнан кечирим сўраш онгимизни хафалик ва ғазабнинг огир юкидан халос қилади, дунёни ижобий қабул қилиш учун янги яхшилик қувватига жой бўшатади. Бу эса ўз навбатида биз томонга бахт, омад, меҳр-муҳаббат ва пулни жалб этади. Ҳаммаси мана шундай оддий!

Биз хоҳласак ҳам, хоҳламасак ҳам, бошқаларга етказган зулмларимиз онг остида изини қолдиради ва муваффақият йўлидаги юришимизни тўхтатиб қўяди. Кераксиз ҳис-ҳаяжонлар юкидан қутилинг ва шунда жуда енгил тортганингизни ҳис этасиз. Доимий хафагарчилик ва хотирадаги “эски яралар”ни қўзғатиш одати ҳар хил касалликлар, шу жумладан, тузалмайдиган яраларни келтириб чиқариши тиббиётда исботланган. Бировдан ғазабланган киши бутун олам билан жангга киришади, бундай қилиш умуман мумкин эмас.

Ҳа, сизни қачондир оғринтирган киши ҳақиқатдан ҳам адолатсизлик қилганди. Сиз ҳақсиз, аммо, бу ҳолатни кўз олдингиздан қайта-қайта ўтказиб, фақат ўзингизга жабр қиласиз.

Адолатсизликларни эслаб сиқилиш сизнинг ниҳоятда муҳим бўлган ҳаётий қувватингизни камайтиради. Ўзингизни ҳалокатга ташламанг, яхшиси кечиришга ўрганинг ва ўтмишнинг ёқимсиз хотираларидан халос бўлинг!

Каналга уланиш
https://t.me/+yBpVVg03318wMjFi
17.0K views02:38
Ochish/sharhlash
2024-05-08 05:11:10 Ночорга ёрдам беришнинг мукофоти.

Абдуллоҳ ибн Муборак икки йилда бир ҳаж қилар эди. У шундай ҳикоя қилади: "Ҳаж қиладиган йилим беш юз динор олиб, туя сотиб олиш учун Кўфадаги туя бозорига чиқдим. Бораётиб қарасам, бир аёл ўлган ўрдакнинг патини юлаётган экан. Олдига бориб:
— Буни нима қиласиз? — дедим. Аёл:
— Ишинг бўлмасин, Аллоҳнинг бандаси, — деди. Бу гапдан бироз шубҳаланиб, ўрдакни нима қилмоқчилигини қайта-қайта сўрайвердим. Ниҳоят, аёл сабабини айтди:
— Сиримни очишга мажбур қилдингиз, Абдуллоҳ. Аллоҳ сизга раҳм қилсин. Эрим вафот этди, тўртта қизим билан қолдим. Бугун туз тотмаганимизга тўрт кун бўлади. Шунинг учун бизга ўлимтик ҳалол бўлди. Бу ўрдакни тозалаб, қизларимга олиб бормоқчиман.

Ичимда: "Эй Ибн Муборак! Шўринг қурсин, кўзинг қаёқда эди?" дедим. Аёлнинг этагига бор пулларимни тўкиб, "Уйингизга боринг, бу пулларга керакли нарсаларни олинг", дедим. Ўша йили Аллоҳ қалбимдан ҳаж қилиш истагини олиб қўйди. Ҳожилар қайтиб келгач, улар орасидаги қўшниларим ва дўстларим билан кўришмоқчи бўлиб чиқдим. "Аллоҳ ҳажингизни қабул қилсин, амалингизга мукофот берсин" десам, улар ҳам: "Аллоҳ сизнинг ҳам ҳажингизни қабул қилсин, амалингизга мукофот берсин", дейишар эди. Мен ҳайрон бўлиб, "Қандай ҳаж? Ахир Кўфадан чиққаним ҳам йўқ-ку!" десам, улар "Қанақасига, ахир ўзингиз Фалон жойда бизга сув улашдингиз-ку! Фалон жойда баъзи амалларни бажаришга ёрдам ҳам бердингиз", дейишарди. Бу гапни кўпчиликдан эшитдим, аммо уларнинг келишиб олишлари мумкин эмасди. Бунинг сабабини ўйлаб ўйимга етолмай, уйқуга ётдим. Тушимда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрибман. У зот: "Ажабланма, Абдуллоҳ. Бир ночор аёлга ёрдам берганинг учун Аллоҳдан сенинг суратингда сенинг номингдан ҳаж қиладиган бир фаришта яратишини сўраб дуо қилдим", дедилар.

Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ, "Солиҳлар гулшани" китобидан

Каналга уланиш
https://t.me/+yBpVVg03318wMjFi
28.9K views02:11
Ochish/sharhlash
2024-05-06 04:28:27 Америкалик аёлларнинг қўлида тилла узук, қулоғида олмос зирак, бошида қимматбаҳо тож.
Ўзбек аёлларининг қўлида бола, қулоғида лағмон, бошида эр, бироқ америкалик хонимлардан бахтли!

Каналга уланиш
https://t.me/+yBpVVg03318wMjFi
23.6K views01:28
Ochish/sharhlash
2024-05-05 13:25:53 Қиз фарзанд

Англияда механик бўлиб ишлайдиган Томас исмли киши бор эди. У таомини зўрға топиб ерди. Аллоҳ таоло унга бир қиз фарзанд ато қилганди. Қизи беш ёшга кирганида оёқ пайларига тузалмас дард тегиб, бўйи ўсмай қолди. Кейин билишса, у энди юролмас ҳам экан. Томас қачон уйга қайтиб, қизининг хонасига кирса, уни йиғлаб ўтирган ҳолда кўрарди. Буни кўриб қизининг олдидан чиқиб жаҳл қилиб деворларни тепар, бақирар ва турли ичимликлар ичар эди. У ҳар доим “Нима учун, Худо, мени камбағал қилдинг, унинг устига қизимни ҳам шу аҳволга солдинг?” – деб нолиб юрарди.

Бир кун у ишга борди, у ерда бир дўстига шикоят қилди. Дўсти: “Эй биродар, қизлар бу Аллоҳнинг Жамол деган сифатининг сирларидан биридир, яъни Аллоҳ таоло қизларга Ўзининг Жамол сифатидан баъзи сирларни яшириб қўйган. Уни қидириб топиш керак, ҳаракат қилиш керак, қизингга яқин бўлиб, сирлардан фойдаланиб қол. Аллоҳ таоло бу дунёда сенга берган қиз фарзандингдаги сирини бир кун сенга ошкор қилади” дейди.

Бу гапдан кейин Томас ишдан чиқиб уйга қайтди. Ҳар доимгидек қизи йиғлаб ўтирар эди, одатда ота бу ҳолатдан кейин чиқиб жаҳл қилиб ҳамма нарсани уриб асабийлашар эди. Лекин бугун ундай қилмади ва қизини орқасига миндирганча хона бўйлаб юришни бошлади. Қиз йиғлашдан тўхтади, бу ҳолатдан Томас яна ҳам тезроқ юра кетди, қиз аста кула бошлади. Бироздан кейин қизча қўлларини қушнинг қаноти каби кўтариб қиқир-қиқир кула бошлади. Буни кўриб Томаснинг шавқи ошиб, анча йилдан бери маҳзун қалбида бахт деган нарсани ҳис қилди. Бундан маст бўлиб қизини кийинтириб кўчага олиб чиқди. Кунлар ўтиб бу одат тусига кирди.

Бир куни унинг қўшниси кўриб “Томас, анчадан буён ҳар куни югуриб юрганингни кузатаман. Йилда бир марта бўладиган Британия Қироличасининг ҳайрия марафонида қатнашиб кўрмайсанми?” – деб таклиф билдириб қолди. Томас ўйлаб кўришини айтди ва марафон бошланадиган куни иштирокчилар билан сафга турди. Томас ўшанда маррага учинчи бўлиб келган, лекин ҳамманинг назари унда эди. Чунки у елкасида опичиб олган ногирон қизи билан бошқалардан ажралиб турарди.

Шундан кейин ота ва қиз ҳар куни машқ қилишга тушишди, ҳаракат қилишди ва кейинги йилги марафонда маррага биринчи бўлиб келишди. Унга “Марафон ғолиби ва фарзандига энг яхши эътибор берувчи меҳрибон ота” сифатида қиролича томонидан тўққиз миллион доллар мукофот берилди.

Шу кундан бошлаб Томас Буюк Британиянинг милионерларидан бирига айланди. У пулининг бир қисмига ширкат очиб, пештоқига: “Қизлар – бу Аллоҳнинг Жамол деган сифатининг сирларидан биридир” ва "Унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур” деб ёзиб қўйди.

Каналга уланиш
https://t.me/+yBpVVg03318wMjFi
35.9K views10:25
Ochish/sharhlash
2024-05-04 15:09:11 Бахтли бўлишни ўзингдан бошла..

Бир куни донишманд одам сайр қилиб юриб, йўлида бир одамни учратиб қолибди. У оғир ва машаққатли меҳнатдан чарчаган,ҳолдан тойган экан.

Шунда донишманд:
- Ўзингни бунча қийнамасанг, дебди.
- Ҳа, тўғри, ишим ва меҳнатим оғир. Аммо мен болаларим ва невараларим бахтли бўлиши учун ҳаракат қилаяпман. Отам шундай қилган, отамнинг отаси ҳам шундай қилган, отамнинг отасининг отаси ҳам оғир меҳнат қилган.
- Яхши, аммо айтчи, санаганларингдан кимдир бахтли бўлганми?
- Йўқ, келажакда фарзандаларимиз бахтли бўлади, насиб...
- Ҳамма гап шунда. Сен ўзинг бахтли бўлмасанг, фарзандларинг ҳам бахтнинг нималигини билмай ўтади.

Бахтли бўлишни ўзингдан бошла, уларга ўрнак бўл, ҳар недан бахт топишни бил, шу сенинг фарзандларингга энг катта совғанг бўлади - деган экан.

Каналга уланиш
https://t.me/+yBpVVg03318wMjFi
30.9K viewsedited  12:09
Ochish/sharhlash
2024-05-03 18:23:34 Сувни тўғри ичиш инсульт хавфини камайтиради !

Шифокор Зуҳриддин Баҳриддинов:

Оғир меҳнат қилишдан олдин икки стакан сув ичинг. Бу сизнинг ички давлениянгиз кўтарилишидан сақлайди;
Овқатдан 30 дақиқа олдин сув ичсангиз ошқозон ичакларингизга оғирлик бўлмайди.
Чўмилишдан олдин 1 стакан сув ичиб олсангиз ички давленияни камайтиради. Ҳолсиз бўлиб қолмайсиз;
1 стакан сувни уйқуга ётишдан олдин ичинг. Бу уйқунгизни равон қилади
Сувни албатта ўтириб ичишга одатланинг . Бу гастрит пайдо бўлиш хавфини камайтиради
Ушбу тавфсияларга риоя қилган ҳолда сув ичсангиз инсульт хавфини сезиларли даражада камайтирган бўласиз

Каналга уланиш
https://t.me/+yBpVVg03318wMjFi
25.8K viewsedited  15:23
Ochish/sharhlash
2024-05-02 16:40:08 Японияда таълим

1.
Мактабларда ишқий-романтик муносабатларга йўл қўйилмайди.

2. Япон мактаби ўқувчиси мактаб буфетига кирмайди. Синфхоналарга давлат томонидан уюштирилган овқатлар олиб келинади ва ўқувчилар уларнинг ҳаммасини ейишга мажбур ҳисобланади.

3. Япон мактабларида ёзги каникул берилмайди. 5 ҳафталик таътиллар ўқув йили даврида берилади ва ўша даврда ҳам ўқитувчилар ўқувчилар билан муттасил шуғулланиб келади.

4. Мактабда фаррош йўқ, бу вазифани ўқувчиларнинг ўзи бажаради. Шунинг учун ҳам ўқувчилар ҳеч қаерга ортиқча нарсалар ташламасликка ва мактабни ифлос қилмасликка ҳаракат қиладилар.

5. Ўқувчиларнинг турли-туман соч турмаклари ва лак-бўёқларга рухсат этилмайди.

6. Япон болалари бошланғич синфдан кейин форма кийишга ўтишади.

7. Ҳар бир япон ўқувчиси сузишни билиши шарт! Мактабларда ташкил этилган бассейнларда ҳаммага сузиш дарслари ўтилади ва улар бу санъатни жуда яхши эгаллаган бўлишлари шарт! Синовдан ўта олмаган ўқувчи бошқа ўқитувчида қайтадан машғулотларни ўтиб, кейин такрорий синовдан ўтказилади.

8. Мактабда бир ўқувчининг ўз иқтидори билан алоҳида ажралиб туришига йўл қўйилмайди! "Иқтидорсиз ўқувчининг ўзи йўқ!" деган тушунча япон таълим тизимида устувор! Япон мактаби ҳар бир ўқувчини тенг ва бетакрор деб билади ва уларни ҳар тарафлама тайёрлашга йўналтирилган.

Каналга уланиш
https://t.me/+yBpVVg03318wMjFi
51.8K views13:40
Ochish/sharhlash