Get Mystery Box with random crypto!

• Ортиқча ватанпарвар бўлма! Бу ватаннинг ватанпарварлари етар | Қораланган Кутубхона

Ортиқча ватанпарвар бўлма! Бу ватаннинг ватанпарварлари етарли...
• Касал бўлдингми? Даволан!
• Чарчадингми? Дам ол!
Ортиқча қаҳрамон бўлма! Бу ватаннинг қаҳрамонлари етарли...
• Ўзингни ўтга, чўғга уриб ишлайверма!
• Оилангга, дўстларингга эътибор қарат!
Мен бўлмасам, ишлар тўхтаб қолади, деб ўзингни алдама!
• Бу ишлар сендан аввал ҳам тўхтаб қолмаган, ишонавер, сендан кейин ҳам тўхтамайди...
• Ватан фақат ишдан иборат эмас. Кўп вақтимни ишга бағишласам, юқори натижалар кўрсатсам, ватанпарвар деган ном оламан деб ҳам ўйлама.
• Ватан бу — оила, ёр-биродарлар...
Сен асосийси тўғри бўл. Ҳалол яша. Бировнинг ҳаққига хиёнат қилма!
• Сенга ватанпарварлик деб кўрсатилаётган нарсаларнинг бари сароб. Сен билмайсанки, балки, кимларнингдир манфаати учун ишлаётгандирсан. Сенингча, шу ватанми...
• Кўзингни оч! Асл ватанни англа. Асл ватанпарварликни тушун!
• Асосийси, ўзингни асра!
• Бирор куни сендан фойдаланиб-фойдаланиб, ишлатилган буюмдек улоқтириб ташлаб кетишганида бу сўзларим нақадар аҳамиятли эканлигини англаб етасан, лекин у пайтда кеч бўлади. Шунинг учун бу сўзларнинг қадрини ҳозир англа!

Девонайи Ҳақгўй

Каналга уланиш
https://t.me/+yBpVVg03318wMjFi