Get Mystery Box with random crypto!

Қораланган Кутубхона

Kanal manzili: @qoralangankutubxona
Toifalar: Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 22.26K
Kanalning ta’rifi

Китоблардан иқтибослар, таҳлиллар, ҳикоялар ва хабарларга муносабатлар. Шахсий фикрлар ИМҲО.
Хаёт дафтарларимга қораланган битиклар!

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 7

2024-03-15 15:16:42 Дунёни қутқармоқчимисиз?
Қизга тарбия беринг!

Дунёни гўзал қилмоқчимисиз?
Қизга тарбия беринг!

Жаннатга кирмоқчимисиз?
Қизга тарбия беринг!

Каналга уланиш
https://t.me/+yBpVVg03318wMjFi
31.2K views12:16
Ochish/sharhlash
2024-03-15 03:24:30 Ўқитувчининг бири икки бўлмаслиги мумкин, аммо у бирни ўн қилишга ўргатади. Косаси оқармаслиги мумкин, аммо укосаларни оқартиришни ўргатади. Машина минмаслиги мумкин, аммо машина минишга ўргатади. Ўрта ҳол яшаши мумкиндир, аммо бой бўлишга ўргатади. Шам бўлиб йўлингизни ёритади, аммо ўзи ёниб тугайди. Совун бўлиб доғларингизни ювади, ўзи эса доғларингиз билан бирга эриб кетади…

Ибрат учун яқинларга ҳам улашинг!

Каналга уланиш
https://t.me/+yBpVVg03318wMjFi
12.7K views00:24
Ochish/sharhlash
2024-03-14 14:15:20 ОИЛАДА НEЧИНЧИ ФАРЗАНДСИЗ?

Тўнғич фарзанд

Идеалликга интилувчан;
муваффақиятга эришувчан;
етакчи;
ҳокимият кишиси;
масъулиятли;
мослашувчан;
виждонли;
ишончли;
эҳтиёткор;
назорат қилувчи.

Ўртанча фарзанд

Вазиятга мослашувчан;
мустақил;
раҳмдил,
яхши суҳбатдош;
тинчликсевар;
киришимли;
гапга қулоқ соладиган;
ёлғизликка мойил.

Кенжа фарзанд

киришимли;
жозибали;
дўстларини яхши кўрадиган;
чўрткесар;
манипулятор;
ҳазилкаш;
эътибор талаб қиладиган;
худбин.

Ёлғиз фарзанд

ўзига ишонган;
виждонли;
масъулиятли;
идеалликка интилувчан;
диққат марказида бўлишни ёқтиради;
эрта улғаяди;
доим атрофдагилар қўллаб-қувватлашини истайди;
аразчи;
етакчи!

Каналга уланиш
https://t.me/+yBpVVg03318wMjFi
15.4K views11:15
Ochish/sharhlash
2024-03-14 06:09:02 • Ишинг юришаверса, фазлимдан, деб билма. Cендан яхши қанчадан-қанча инсон бу дунёда иши унча юришмаган ва юришмаётган бўлиши мумкин.
• Бойлигинг кўпайса, ҳаракатимдан деб ўйлама. Сендан яхши ва кўп ҳаракат қилган ва қилаётган инсонлар камбағал бўлиши мумкин.
• Дуоларинг кетма-кет қабул ва ижобат бўлаётганини сезиб қолсанг, яхши амалларим учун деб ғурурланма. Сендан яхши амал қиладиганлар жуда кўп бу дунёда.
• Аллоҳ тўрт мучангни соғ қилган, сиҳат-саломатлик берган бўлса, Аллоҳ мени яхши кўрганидан деб билма. Аллоҳга сендан суюмли қанча инсон саломатлиги унча эмас, лекин шукр қилишади.
• Умрингни узун қилса, мени ўта суйганидан ва менга фақат яхшилик тилаганидан деб ўйлама. Чунки Аллоҳ суйган ва яхшилик истаган қанчадан-қанча инсоннинг умри узун бўлмаган...
• Хуллас, кетма-кет кўраётганинг неъматлар тўғри йўлдалигингдан, амалларинг қабул бўлаётганидан эмас, имтихон учун, сени синаш  учун ҳам бўлиши мумкин.
• Ҳовлиқма. Аллоҳдан қўрқ. Ўзингни ўнгла.

Нуриллоҳ Муҳаммад Рауфхон

Каналга уланиш
https://t.me/+yBpVVg03318wMjFi
26.3K views03:09
Ochish/sharhlash
2024-03-13 12:03:56 Калтак ва тарбия

Аксариятимиз бола тарбиясида ота-онамиздан ўрганганларимизга таянамиз. Аммо таассуфки, юз йилдан кўпроқ вақтдан бери бу жамиятда нотўғри “тарбия” ҳукмрон. Оммавий маданиятнинг энг оғриқли нуқтаси ҳам шунда дейиш мумкин. Бобоси жанг майдонларида толиққан, отаси қишлоқда туғилиб-ўсиб ўқишга имкони бўлмаган бугуннинг катталари ҳаёт ташвишларига шу қадар берилганларки, ҳатто, ҳовучлари орасида болаларини йўқотаётганларини англамайдилар ҳам.

Калтак жаннатдан қувилганми?

“Калтак жаннатдан чиққан” ибораси шарқ дунёси кишиларининг онгига шу қадар сингиб кетганки, ота-оналар бу жумлани илоҳий сўзларни талаффуз этгандек ишлатадилар. “Калтак жаннатдан чиққан” деган ёлғонни ким кашф қилиб, ҳаётга татбиқ қилгани ноаниқ, аммо ким бўлса ҳам ёлғонига гўзал тўн кийдирибди. Диний атама билан бирга қўллаб, калтак сўзига одамларнинг тилини шунчалик ўргатиб юборишибдики, баъзи оилаларда тарбия деганда бола шўрлик калтакни тушунадиган бўлиб қолган. Лекин ўйлаб кўрилса, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам “жаннатдан чиққан” усулни ҳеч қўлламаганлар. Расулуллоҳ ҳеч қачон болани урмаганлар, ҳатто баланд овозда, таҳдидли танбеҳ бермаганлар. Шунинг учун калтак жаннатдан чиққан эмас, чиққан бўлса ҳам у жаннатдан қувилган десак тўғрироқ бўлади!

Муҳтарам ота-она! Зинҳор болангизни урманг, калтакламанг! Боласини калтаклаб “тарбия”лаган бир қанча ота-оналар бугун меҳрга зор, изтироб ва надоматда яшаяптилар. Боласини уриб-сўкиб, гўдакнинг мунғайган юзига қарашга юраги бетламай бошқа хонага кириб йиғлаган ота-оналарни ҳам кўп бора кўрганмиз.

Болани калтаклаш — чорасизлик Чорасизлик эса илмсизликдандир. Болангизнинг ўйинқароқлиги, шўхлиги билан қандай курашиш кераклигини билмасангиз, илмсизлигингиз аламини болангиздан олишга ҳаққингиз йўқ! Калтак болани ё сурбет қилади, ёки ёлғончи қилади. Урсанг эти, сўксанг бети қотар, деган гап бежиз эмас.

Каналга уланиш
https://t.me/+yBpVVg03318wMjFi
19.2K views09:03
Ochish/sharhlash
2024-03-13 06:30:29 Кичиклигимизда уйда товуқ гўштидан таом қилинганда дадам доим бўйин қисмини тезда олдиларига олволардилар. Гўштли қисми бизга қолар эди. Суякли гўштсиз қисмини нимасини яхши кўрар эканлар деб ҳайрон бўлардим. Ўзим ота бўлиб шуни англадимки, дадам лаззатни бўйин гўштидан эмас, бизнинг иштаха билан ейишимиздан топар эканлар. Лаззат товуқнинг бўйинида эмас дадамнинг юрагида экан.

Каналга уланиш
https://t.me/+yBpVVg03318wMjFi
16.9K views03:30
Ochish/sharhlash
2024-03-12 14:53:04 Ўзингизни муҳим шахс деб ҳисобламанг.

Дунё, сиз бўлсангиз ҳам, бўлмасангиз ҳам, тураверади. Оилангиз, фарзандларингиз сиз ўлгандан кейин ҳам яшайверишади. Ишларингиз сизсиз ҳам битаверади. 

Барчасини зиммангизга олиб ўзингизни қийнайверманг. Умрингиз қандай ўтганини ҳам билмай қоласиз. Ташлаб қўйинг, вазифаларни тақсимланг, атрофингиздагилар учун эмас ўзингиз учун ҳам яшанг. Уларни ўзингизга боғлаб қўйсангиз, ишонинг, сиздан кейин кўпроқ қийналишади. Қўйиб беринг, уларни ҳам ҳаракат қилишга ўргатинг, ишларингиз сиз бўлмасангизда юраверадиган ҳолатга келсин. Вақтингизни, кучингизни охиратингиз учун ҳам сарфлаб туринг. Ишонинг, ҳаммаси яхши бўлади.

Ориф Таскиннинг "Хаёт менга шуни ўргатди" китобидан

Каналга уланиш
https://t.me/+yBpVVg03318wMjFi
12.6K views11:53
Ochish/sharhlash
2024-03-12 08:26:20 — Ҳаёт нима? — сўрадим бир куни бобомдан.
— Азон билан намоз ораси, — деб жавоб қилдилар
— Бу нима дегани? Умр шунчалар қисқами, бобожон?
Табассум қилиб дедилар:
— Сен нима деб ўйлагандинг. Ҳаёт шунчалар қисқа. Лекин у азон билан ўша намозни биласанми?
— Йўқ, билмайман.
— У шундай азонки, намози йўқ. У шундай намозки, азони йўқ.
— Улар нима, бобожон?
— Эсингдами, Толиб амакинг янги туғилган чақолоқнинг қулоғига азон айтганди. Ўша намозсиз азон бўлади.
— Азонсиз намоз-чи, бобожон?
Бобом юзимга термулдилар... Термулдилар... ва:
— Бир куни бобонгнинг паймонаси тўлиб, қазо қилганида, уни ҳам билиб оласан, болам, — дедилар.

Каналга уланиш
https://t.me/+yBpVVg03318wMjFi
16.3K views05:26
Ochish/sharhlash
2024-03-10 06:55:53 Эр ва аёлнинг ўртасида низо пайдо бўлгандан кейин аёл хонасига кириб, чидай олмай йиғлашга тушибди. Шу маҳал аёлнинг қариндошлари аёлдан ҳол-аҳвол сўраб келиб қолишди. Қарашса аёлнинг кўзлари жиққа ёш эмиш. Аёлдан хавотир олиб, нима сабабдан йиғлаганини сўрашибди.
Аёл:
- Ишонасизларми йўқми, сизларни ўйлаб ўтирган эдим. Сизларни жуда хам соғиниб, кўргим келган эди. Субҳаналлоҳ, сизларни менга Аллоҳнинг Ўзи етказди дебди.

Эр эса аёли кўз ёшларини оқлаётганини тинглаб, унга нисбатан хурмати янада ошиб, унинг кўзларида аёли янада буюклашибди. Шахсий сирларини фош этмай асрагани учун, аёлидан кечирим сўраб, уни маҳкам бағрига босибди...

P.S.: Муҳтарама аёллар, эрингизнинг айбини очмасдан, сабр қилсангиз, Аллоҳ сизни энг яхшиси билан мукофотлайди! Қадрингизни янада баланд қилади!

Каналга уланиш
https://t.me/+yBpVVg03318wMjFi
22.6K viewsedited  03:55
Ochish/sharhlash
2024-03-09 17:01:24 Бир киши ўзининг бахил ўртоғиникига меҳмонга борди. Уй эгаси ўғлини чақириб, “Ўғлим, уйимизга биз учун азиз бўлган дўстимиз меҳмон бўлиб келди. Қассобга бориб, бизга ярим кило энг яхши гўштдан олиб кел” деди. Бола қассоб олдига кетди. Орадан маълум вақт ўтиб қуруқ қўл билан қайтиб келди. Отаси ундан “Гўшт қани?” деб сўради.

Бола: “Қассобга бориб, “Бизга энг яхши гўштдан берар экансиз” дедим. У менга “Сенга сариёғдек гўшт бераман” деди. Мен ўзимча “Агар у шундай қиладиган бўлса, нега гўшт ўрнига сариёғ олмайин?!” дедим-да, баққол ёнига кетдим.

Бориб, “Бизга энг яхши сариёғингиздан берар экансиз” дедим. У “Мен сенга асалдек сариёғ бераман” деди. Ўзимча “Агар шундай қиладиган бўлса, яхшиси асал ола қоламан” деб ўйладим. Шу ўй билан асалфурушга кетдим.

Бориб, “Бизга энг яхши асалдан берар экансиз” дедим. Сотувчи “Мен сенга мусаффо сувдек асал бераман” деди. Ўзимча “Агар шундай қиладиган бўлса, уйимизда мусаффо сув бор-ку” дедим-да, ҳеч нарса олмай келдим” деб жавоб берди.

Ота ўғлининг гапларини эшитгач, “Нақадар ақлли боласан. Лекин бир нарсани ўйламабсан. Бир дўкондан бошқасига боргунингча поябзалинг эскиргандир” деганда, ўғли “Отажон, мен меҳмон амакининг поябзалини кийиб бориб-келдим” деди.

Бола бахилликда отасидан ҳам ўтиб кетган эди. Бу эса нотўғри, хунук тарбиянинг оқибатидир.

Ҳа, фарзандлар ота-оналари қандай тарбия қилса, нималарга одатлантирса, шундай тарбия топиб улғайишади. Шунинг учун ота-она фарзандларига гўзал ахлоқни ўргатишлари, ўзлари бу борада намуна бўлишлари керак.

“Вазиятларни бошқариш санъати” китобидан

Каналга уланиш
https://t.me/+yBpVVg03318wMjFi
17.4K views14:01
Ochish/sharhlash