Get Mystery Box with random crypto!

Бўйин остеохондрозида нима ёрдам беради? Бўйин суягининг у | YANGI QIZILTEPA

Бўйин остеохондрозида нима ёрдам беради?


Бўйин суягининг узоқ вақт бир хил кўринишда туриб қолиши, бўйин-умуртқа суягига зўриқиш беради ва бу соҳада оғриқ қўзғалади. Баъзан шиш юзага келиши ҳам мумкин. Бўйин остеохондрозининг даражасидан келиб чиқиб, дори воситалари ҳамда уқалаш усуллари, даволаш гимнастикаси тавсия қилиниши мумкин.

Бундай ҳолатда ётоқ каравоти матрасининг юмшоқ бўлмаслигига эътибор бериш зарур. Имкон қадар, ортопедик матрас ва ёстиқлардан фойдаланиш керак. Бўйиннинг орқа қисмига болиш қўйиб ухлаш маслаҳат берилади.

Сузиш билан шуғулланиш, орқамача сузиш, айниқса, яхши натижа беради. Эрталаблари жисмоний машқларни бажариш, турникка тортилиш ва бўйин машқларини ҳам канда қилмаслик тавсия этилади.