2022-06-02 18:33:25
Нима учун киши ўз аёлини бошқалардек латофатли кўрмайди?
Кишилардан бири тажриба ва хикматда танилган олимнинг ёнига бориб, шикоят қилди:
- "Аёлимни ёқтириб қолганимда, худди Аллохим унга ўхшаганини яратмагандай эди! Унаштирилганимизда эса, аёлимдайлари талайгина эканлигини кўрдим... Унга уйланганимда эса, ундан-да гўзалроғлари кўп эканига амин бўлдим... Тўйимизга бир неча йил бўлганида эса, барча аёллар менинг аёлимдан анча чиройлироқ кўрина бошлади...
Хаким деди: - “Ундан хам ёмонини айтайми?” У киши - "Ха!" деб, жавоб қилди. Хаким киши: “Агар дунёнинг барча аёлларига уйлансанг хам... Кўчадаги дайди итларни кўриб, "Мени аёлларимдан яхшироқ" деб айтасан” деди. Шунда бояги кимса таажжубдан "Нега ундай дияпсиз?!" деди.
Хаким: “Чунки муаммо аёлларингда эмас... Хақиқий муаммо сен Аллох харом қилган нарсадан кўзингни тиймаслигингда.
Аёлингни илгаргидай дунёнинг энг гўзал аёлидай кўришни истайсанми?” У "Ха, албатта истайман!” деб, жавоб қилди.
Хаким: “Ундай бўлса кўзингни харомдан тий! Асло харомга боқма. Хақ таоло бундай деб буюради:
Мўминларга айтинг, кўзларини тийсинлар ва авратларини харомдан тийсинлар. Ана шу улар учун покроқдир. Албатта, Аллох улар нима қилаётганларидан хабардордир. Борига шукур қилиб, бегонага боқишдан тийилинг! Номахрамга қарамайсиз, мартабангиз кўтарилади. Аёлингизга боқасиз, мартабангиз кўтарилади.
@qadam_iqtibos
163 views𝐼𝑠𝑚𝑜𝑖𝑙 𝐹𝑎𝑦𝑧𝑢𝑙𝑙𝑎𝑦𝑒𝑣, 15:33