Get Mystery Box with random crypto!

Хотирадан бери, оғриқдан нари – Йўқолишнинг ҳазин талвасасида | QADAM

Хотирадан бери, оғриқдан нари –
Йўқолишнинг ҳазин талвасасида -
Севги бир бурилиб, қарар мен сари -
Мангу айрилиқнинг дарвозасида.

Энди тополмайман дунёдан сени,
На тўзим етару, на сўзим етар...
Кўз ёшу ҳасратдан ариган севги
Тушлар сори кетар, жимгина кетар...

@qadam_iqtibos