Get Mystery Box with random crypto!

У жуда бадавлат, бой эди… Бутун шаҳар танирди уни. Дегани дега | QADAM

У жуда бадавлат, бой эди… Бутун шаҳар танирди уни. Дегани деган, айтгани айтган эди. Бир қўнғироқ билан ҳар қандай битмаётган ишни битказиб юборади. Қўли етмайдиган жой йўқ эди.
Ахир пули кўп эдида…

Эрта тонгда турди, қарз сўраб чиққан қўшнисини пул йўқ, дея жавобини бериб юборар экан, истеҳзоли табассум қилди.
"Бопладимми", дея аёлига юзланди. "Бопладингиз", деди аёли "Дили оғриди қўшнини"…

Қисмат экан. Шу куни туш вақтида юрак ҳуруж қилди. Ҳамма жойга етадиган қўли, тортмадаги ҳапдорига етмади. Шифокорлар ожиз қолдилар…

Таъзияга кўплар келди. Майитни кўтаришиб юборинг дедилар дўстига. "Эсингиз жойидами, кастюмим расво бўладику" деди дўсти...
Эрингиз билан видолашмайсизми дедилар, "Эсингиз жойидами, ўликдан қўрқаманку" деди аёли…

Уй, давлат, машина, дўст ва ҳатто севикли ёри ҳам у билан кетмади. Ёлғиз қолди… Амаллари билан... Бир ўзи - ЁЛҒИЗ!

@QADAM_IQTIBOS