Get Mystery Box with random crypto!

Pressuzb

Kanal manzili: @pressuzb
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 36.75K
Kanalning ta’rifi

Муҳим воқеалар ва эксклюзив янгиликлар манбаси
Алоқа учун: @pressuzbot

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 135

2022-04-26 10:19:55 Абдуллаев Аъзам Абдушукурович — Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси («Ўзкомназорат») бошлиғи этиб тайинланиши кутилмоқда.

Маълумот учун: «Ўзкомназорат»нинг собиқ раҳбари Зияев Ғолибшер Мелибоевич 2021 йилнинг ноябрь ойида бир қанча ижтимоий тармоқларнинг Ўзбекистондаги фаолияти чекланиши ортидан ишдан олинганди.

@pressuzb
11.3K viewsedited  07:19
Ochish/sharhlash
2022-04-26 09:22:27
Хоҳишга кўра(ми) ёки шарт(ми)?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг янги таҳрирдаги «Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 172-сонли қарорида малакаси етарли бўлмаган ҳайдовчилар машинани махсус белги билан ҳайдаши хоҳишга кўра экани белгилаб қўйилган.

Бироқ Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати мазкур белги бўлиши шарт, дея ахборот тарқатган. Ваҳоланки, Ҳукумат қарорида “шарт” деган жойи мавжуд эмаслиги ва хоҳишга кўра экани кўрсатиб қўйилган.

@pressuzb
10.1K views06:22
Ochish/sharhlash
2022-04-25 22:23:54 Дунёнинг энг бой одами — Илон Маск Twitter’ни 44 млрд. долларга сотиб олди

У ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида шундай ёзган: «Умид қиламанки, менинг жиддий рақибларим Twitter’да қоладилар, чунки бу ерда сўз эркинлиги бор».

Маълумот учун: Twitter Ўзбекистонда блокланган.

@pressuzb
5.3K views19:23
Ochish/sharhlash
2022-04-25 20:15:08
Малакаси етарли бўлмаган ҳайдовчилар машинани махсус белги билан ҳайдайди — ИИВ ЙҲХБ

1 майдан бошлаб янги ҳайдовчилар ёхуд тажрибасиз ҳайдовчиларнинг автомобиллари махсус белги билан белгиланади. Бу Ўзбекистоннинг янгиланган йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган.

ЙҲҚдаги ўзгаришларга кўра, ҳайдовчилик стажи икки йилдан кам бўлган ёки ҳайдашни энди бошлаган, малакаси етарли бўлмаган ҳайдовчилар бошқараётган транспорт воситасининг орқасида ичига қора рангли баландлиги 110 мм бўлган ундов белгиси тасвири туширилган сариқ квадрат (150 мм томони) бўлиши керак. Трактор, ўзиюрар транспорт ва мототцикллар бундан мстасно.

@pressuzb
6.4K views17:15
Ochish/sharhlash
2022-04-25 13:26:14 Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев Ўзбекистон стол тенниси федерацияси раиси этиб сайланди.

Куни-кеча унга Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институт ректори вазифасини бажариш ҳам юкланганди.

@pressuzb
7.9K views10:26
Ochish/sharhlash
2022-04-25 12:55:30 Никоҳланувчи шахслар молекуляр-генетик тестдан ўтказилади

Президент қарорига кўра, 2023 йил 1 июлдан бошлаб йўлга қўйиладиган бу жараёнлар Республика аҳоли репродуктив саломатлик маркази ҳамда унинг ҳудудий марказлари орқали амалга оширилади.

@pressuzb
8.3K views09:55
Ochish/sharhlash
2022-04-25 10:58:04 Беларусь Тошкентда трамвайни қайта тиклаш лойиҳасида иштирок этишни режалаштирмоқда

Бу ҳақда «Иннопром: Марказий Осиё» халқаро кўргазмасида иштирок этиш учун Тошкентга келган Беларусь бош вазири Роман Головченко Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов билан учрашувда маълум қилган.

«Беларусь томони зарур инфратузилма, режалаштириш ва ҳаракат таркибини етказиб бериш билан боғлиқ комплекс ечимларни тақдим этишга тайёр. Бу каби қарор қабул қилинса, Ўзбекистонда ҳам ишлаб чиқариш имкониятларини кўриб чиқамиз», — деган Головченко.

Аввалроқ Ўзбектстонда трамвай йўлларини қуриш 2023 йилдан бошланиши режа қилинаётгани ва бунга Туркия ҳамда Чехиядан мутахассислар чақирилаётганини хабар бергандик.

@pressuzb
8.7K views07:58
Ochish/sharhlash
2022-04-24 16:41:40 Беларусь бош вазири расмий ташриф билан Тошкентга келди

Беларусь бош вазири Роман Головченкони Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов, ташқи ишлар вазири ўринбосари Владимир Норов ва шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев кутиб олган.

Беларусь бош вазири ташрифи давомида Президент Шавкат Мирзиёев қабулида ҳам бўлади.

@pressuzb
6.2K views13:41
Ochish/sharhlash
2022-04-23 19:46:07 Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқуловнинг маълум қилишича, магистратурага ўқишга киришда мутахассислик фанларидан топшириладиган имтиҳонни бекор қилиш тартиби кўриб чиқилмоқда.

@pressuzb
7.2K views16:46
Ochish/sharhlash
2022-04-23 15:42:02 Тошкентда трамвай йўлларини қуриш 2023 йилдан бошланади

Манба маълумотига кўра, шаҳарда трамвай ҳаракатини ташкил этиш бўйича дастлабки ишлар бошланган: хорижга чиқиб кетган собиқ трамвайчиларни қайтариш ва хориждан мутахассислар жалб қилиш ишлари кетмоқда. Хусусан, Туркия ва Чехиядан мутахассислар чақирилмоқда.

Шунингдек, йўналишлар харитаси яқин бир йил ичида ишлаб чиқилиб, трамвай йўлларини қуриш 2023 йилдан бошланиши режа қилинмоқда.

@pressuzb
8.0K views12:42
Ochish/sharhlash