Get Mystery Box with random crypto!

Press Pool

Telegram kanalining logotibi presspool_uz — Press Pool P
Telegram kanalining logotibi presspool_uz — Press Pool
Kanal manzili: @presspool_uz
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.82K
Kanalning ta’rifi

Муҳим воқеалар ва эксклюзив янгиликлар LIVE форматда
Perfluence

Ratings & Reviews

5.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

3

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar

2022-10-06 08:49:34
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятига ташриф буюради

Ташриф давомида қишлоқ хўжалигидаги ишлар ва тўқимачилик корхоналари фаолияти билан танишиш, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш йўналишларини белгилаш режалаштирилган.

@presspool_uz
1.6K views05:49
Ochish/sharhlash
2022-10-05 20:22:14
Президент Шавкат Мирзиёевнинг 3-4 октябрь кунлари Венгрияга амалга оширган расмий ташрифидан асосий воқеалар

@presspool_uz
1.4K views17:22
Ochish/sharhlash
2022-10-01 14:44:02 Қонунчиликда ўқитувчиларга берилган айрим имтиёзлар

Ўқитувчилар тиббий кўрикдан ўтиш учун пул тўламайди;

Мактаб директорларига ҳам ойлик устамалар тўланиши мумкин;

Ўқувчилари ОТМга кўп кирган мактаблар раҳбарияти рағбатлантирилади;

Ўқитувчи бўлиб ишлаётган халқаро олимпиадалар ғолибларига ҳар ой 150 фоиз устама тўланади;

Пенсия ёшидаги педагоглар навбатдаги аттестацияга жалб этилмайди;

Инклюзив таълим синфлари ўқитувчиларига қўшимча устама тўланади;

Қишлоқлардаги мактабларда жисмоний тарбия ўқитувчиси бўлиб ишлаётган аёлларга устама тўланади;

PhD ва унга тенглаштирилган бошқа илмий даражага эга мутахассисларга устама тўланади;

Спортчи-тренерларга имтиёзлар берилади;

Таълим сифати паст мактабларда бошқа ҳудудлардан келиб дарс бераётган ўқитувчилар учун махсус устамалар жорий қилинган;

Математика, физика, кимё ва биология фанлари бўйича халқаро ва республика олимпиадалари ғолибларини тайёрлаган профессор-ўқитувчиларга пул мукофоти берилади;

Айрим жисмоний тарбия ўқитувчиларига малака тоифаси аттестациясиз берилади;

Халқ таълими тизими педагог ходимларига истеъмол кредитлари ва автотранспорт сотиб олиш учун имтиёзли кредитлар берилади;

Тиббиёт соҳаси профессор-ўқитувчиларига даволаш-ташхис ишларини бажарганликлари учун қўшимча ҳақ тўланади;

Таълим муассасаларининг чет тиллар фанлари ўқитувчиларига ойлик устамалар берилади.

@presspool_uz
4.3K views11:44
Ochish/sharhlash
2022-09-30 19:38:02
Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки вице-президенти Анна Бьерде бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Кейинги йилларда шериклик юқори суръатда ривожланиб, тобора натижадор бўлиб бораётгани алоҳида таъкидланди. Ушбу даврда қўшма лойиҳалар портфели қарийб 4 баробар кенгайиб, 8 миллиард доллардан ошган.

Марказий Осиёнинг барқарорлиги ва барқарор тараққиётини таъминлашга қаратилган стратегик минтақавий лойиҳаларни амалга оширишни қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув якунида Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги шерикликни муҳим йўналишларда кенгайтириш бўйича янгиланган “йўл харитаси”ни қабул қилишга келишиб олинди.

@presspool_uz
2.3K views16:38
Ochish/sharhlash
2022-09-29 18:58:02
Ҳаж ва умра квоталари оширилади

Шавкат Мирзиёев
Саудия Арабистони ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабия бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Мусулмон оламининг муқаддас зиёратгоҳларига сафарларни ташкил этиш борасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш, шу жумладан фуқароларимизнинг Саудия Арабистонида бўлиши билан боғлиқ янада қулай ва шинам шароитлар яратиш масалалари муҳокама қилинди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон фуқаролари учун йиллик ҳаж квотасини икки баробар – 24 минг нафаргача, умра квотасини эса 100 минг нафаргача ошириш юзасидан келишувга эришилди.

@presspool_uz
2.2K views15:58
Ochish/sharhlash
2022-09-29 18:48:20 Тошкентда Кичик ҳалқа ичида тезлик 60 км.га, марказий кўчаларда эса соатига 50 км.гача туширилади. Булар жумласига Алишер Навоий, Маҳтумқули, Амир Темур, Кичик ҳалқа автомобиль йўли, Ислом Каримов, Тарас Шевченко, Бобур ва Фурқат кўчаларининг бир қисми ва Амир Темур хиёбони айланма йўли киради.

Шаҳар кенгаши доимий комиссияси шундай хулосага келган.

Доимий комиссия киритган масала Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессиясида кўриб чиқилади.

@presspool_uz
2.0K views15:48
Ochish/sharhlash
2022-09-28 19:35:20
БМТнинг электрон ҳукуматларнинг ривожланиш даражаси бўйича 2022 йилги янги рейтингида (UN E-Government Survey) Ўзбекистон 193 давлат орасида 69-ўринни эгаллади. Маълумот учун 2020 йилнинг аввалги ҳисоботида Ўзбекистон 87-ўринни эгаллаган эди.

@presspool_uz
2.1K views16:35
Ochish/sharhlash
2022-09-28 17:05:08
ЕТТБ Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши прогнозини оширди

Баҳорги прогноз билан солиштирганда, банк янада оптимистик баҳо бермоқда. Агар баҳорда йил охирида Ўзбекистонда атиги 4 фоизга ўсиш кутилган бўлса, ҳозир бу кўрсаткич 5,5 фоизга, 2023 йилда эса 6,5 фоизга ошган.

Меҳнат ресурслари, ички бозор сиғими, саноатни диверсификация қилиш ва бозор ислоҳотлари юқори ривожланиш суръатини сақлаб қолиш имконини бермоқда.

@presspool_uz
2.0K views14:05
Ochish/sharhlash
2022-09-28 08:04:46 «Фуқароларга нисбатан ҳурматсизлик, димоғдорлик, кибру ҳаво» — Сардор Умурзаков

Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзаков раислигида танқидий руҳда ўтказилган йиғилишнинг аудиоси

@presspool_uz
2.0K views05:04
Ochish/sharhlash
2022-09-28 07:59:04 Шавкат Мирзиёевнинг қарори билан:

Асака тумани ҳокими М.Алихонов ва Фарғона тумани ҳокими Ш.Муминов (ер муносабатларини тартибга солишга оид қонунчилик ҳужжатларига риоя этмагани, фаолиятида йўл қўйган бошқа жиддий қонунбузилиш ҳолатлари учун);

Пахтаобод тумани ҳокими Э.Усмонов, Нуробод тумани ҳокими Ш.Юлдашев (раҳбарлик этикаси қоидаларига риоя этмагани, хизмат ваколатидан четга чиқиб қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйгани учун);

“Ўзбекчорванасл” агентлиги директори Б.Атамурадов (Наманган вилоятига хизмат сафари пайтида меҳмонхонада содир этган номақбул хатти-ҳаракатлари ва фаолиятидаги бошқа камчиликлари учун);

Андижон тумани ҳокими А.Эгамбердиев (давлат хизматчиси этикасига номуносиб хатти-ҳаракатлари, раҳбарлик маданиятини сақламагани, ўтказилган қабулларда фуқароларга ҳурматсизликка йўл қўйгани ва фаолиятидаги бошқа камчиликлари учун) эгаллаб турган лавозимларидан озод этилди.

Ўз фаолиятини давлат сиёсати ва амалга оширилаётган ислоҳотларга мос равишда ташкил этмагани, ҳокимларга қўйиладиган талабларга риоя этмасдан мажлис қатнашчиларини ҳақорат қилганлиги ва бу билан кенг жамоатчиликнинг норозилигига сабаб бўлгани учун Сурхондарё вилояти ҳокими Т.Боболовга жарима интизомий жазо чораси қўлланилди.

@presspool_uz
2.2K views04:59
Ochish/sharhlash