Get Mystery Box with random crypto!

Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки вице-президенти Анна Бьерде бошчил | Press Pool

Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки вице-президенти Анна Бьерде бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Кейинги йилларда шериклик юқори суръатда ривожланиб, тобора натижадор бўлиб бораётгани алоҳида таъкидланди. Ушбу даврда қўшма лойиҳалар портфели қарийб 4 баробар кенгайиб, 8 миллиард доллардан ошган.

Марказий Осиёнинг барқарорлиги ва барқарор тараққиётини таъминлашга қаратилган стратегик минтақавий лойиҳаларни амалга оширишни қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув якунида Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги шерикликни муҳим йўналишларда кенгайтириш бўйича янгиланган “йўл харитаси”ни қабул қилишга келишиб олинди.

@presspool_uz