Get Mystery Box with random crypto!

Press Pool

Telegram kanalining logotibi presspool_uz — Press Pool P
Telegram kanalining logotibi presspool_uz — Press Pool
Kanal manzili: @presspool_uz
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.82K
Kanalning ta’rifi

Муҳим воқеалар ва эксклюзив янгиликлар LIVE форматда
Perfluence

Ratings & Reviews

5.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

3

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-09-27 09:03:14
DART космик зонди Диморф астероидига урилди

570
кг оғирликдаги NASA аппарати 22500 км/соат тезликда стадион ўлчамидаги астероидга урилди. Объект Ердан деярли 11 млн км узоқликда жойлашган эди.

Бу инсониятнинг Ерни самовий жисм билан хавфли тўқнашув эҳтимолидан ҳимоя қилиш мақсадида унинг траекториясини ўзгартиришга биринчи уринишидир. Агар ўлчовлар астероид курси бироз ўзгарганини кўрсатса, NASA миссияни муваффақиятли деб ҳисоблайди.

@presspool_uz
2.1K views06:03
Ochish/sharhlash
2022-09-27 08:00:23 1 октябрдан Самарқанд халқаро аэропортида “Очиқ осмон” режими жорий этилади

Эндиликда хорижий авиакомпаниялар ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро битимнинг мавжуд ёки мавжуд эмаслигидан қатъи назар Самарқанд халқаро аэропортига авиақатновларни амалга ошира олади.

@presspool_uz
2.1K views05:00
Ochish/sharhlash
2022-09-26 17:11:17 Мисни чуқур қайта ишлаш йўналишида мутасаддиларга:

йил якунига қадар ҳар ойда қўшимча 1 минг тоннадан мисни биржага чиқариш, 2023 йилда 90 минг тоннага етказиш;

Оҳангарон ва Қаршида мис кластери фаолиятини йўлга қўйиш бўйича “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш;

Қораўзакдаги 140 миллион долларлик мис ишлаб чиқариш лойиҳаси бўйича геология-қидирув ишларини бошлаш, йил якунига қадар лойиҳалаштириш ишларини якунлаш;

транспорт харажатлари субсидия қилинадиган рўйхатга мис трубкаси ва фитингларини киритиш топширилди.

@presspool_uz
2.0K viewsedited  14:11
Ochish/sharhlash
2022-09-26 17:11:16
Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида электротехника саноатидаги истиқболли йўналишлар ҳамда келгусидаги асосий вазифалар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Унда айтилишича, охирги 5 йилда электротехника саноатида ишлаб чиқариш - 4,5 бараварга (4 триллиондан 17 триллион сўмга), экспорт – 5 бараварга (117 миллиондан 563 миллион долларга) ошди.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг электромобиль саноати учун зарур литий-темир-фосфатли батареялар ишлаб чиқаришга барча хом-ашё заҳираси мавжудлиги маълум қилинди.

@presspool_uz
2.0K viewsedited  14:11
Ochish/sharhlash
2022-09-23 16:03:47 Мусулмон кишининг ўз ватанини ҳимоя қилишдан бошқа ҳар қандай ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиши шаръан жоиз бўлмайди. Бугунги куннинг мусулмон кишиси ҳар қачонгидан кўра огоҳ ва ҳушёр бўлиши даркор. Хусусан, инсоният тараққиётига таҳдид солаётган турли бўҳронлар ва нотинчликлар пайтида турли фитналарга аралашмаслиги лозим.

Бу каби фитналарга аралашиш шаръан ҳаром ҳисобланади. Қолаверса, амалдаги қонунчилигимизда ҳам хорижий мамлакатларнинг ҳарбий тузилмалари, ноқонуний диний ташкилотлар ва террорчи гуруҳлар таркибига аъзо бўлиш тақиқланган.

Хулоса қилиб айтганда Ислом дини икки жамоа ўртасида уруш бошланса, улардан бирига қўшилиб, уни алангалатишга эмас, балки тинчликка эришишга чақиради. Шундан келиб чиқиб, биз ватандошларимизни турли алдамчи тарғиботларга учмасликка, фитналардан йироқ бўлишга даъват этамиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

@presspool_uz
2.9K viewsedited  13:03
Ochish/sharhlash
2022-09-22 19:02:33 Президент қарорига кўра, 2023 йил 1 январдан бошлаб дастлабки бадалнинг ва ипотека кредити бўйича фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия берилган фуқароларнинг уй-жойларни сотиб олиш, қуриш ёки реконструкция қилиш учун олинган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисобланган фоизларни тўлаш учун йўналтирилган иш ҳақи ва бошқа даромадлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилмайди.

Бунда имтиёз қарз олувчи ва бирга қарз олувчилар даромадининг бир солиқ даврида меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 80 бараваридан ошмаган қисмига татбиқ этилади.

Мол-мулк унга бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилган санадан эътиборан ўттиз 6 ой ичида бегоналаштирилганда, даромадлар солиққа тортилади.

2022 йил 1 ноябрдан бошлаб, хусусий пудрат ташкилотлари томонидан тайёр ҳолда топшириш шартисиз қурилган уйлардаги квартираларни (хоналарга бўлинган ва пардоз ишларига тайёр) бирламчи уй-жой бозорида сотиб олиш учун ипотека кредитларини ажратишга ҳамда улар бўйича дастлабки бадалнинг ва ипотека кредити бўйича фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия тўлашга рухсат берилади.

Шунингдек, 2021 йилда янги тартиб асосида ипотека кредитлари ажратишнинг мақсадли параметрлари доирасида берилган субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарномаларнинг амал қилиш муддати 2022 йил 31 декабрга қадар узайтирилди.

@presspool_uz
3.4K viewsedited  16:02
Ochish/sharhlash
2022-09-22 18:01:39 Хотин-қизлар бандлигини ошириш ва саломатлигини мустаҳкамлашга оид Президент қарори қабул қилинди

Ҳужжатга кўра, 2022 йил 1 октябрдан бошлаб:

касаначига зарур асбоб-ускуна харид қилиш учун тадбиркорлик субъектларига ажратиладиган субсидия миқдори амалдаги БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача оширилади;

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси олис ва чекка ҳудудлардаги маҳаллаларда камида 20 нафар эҳтиёжманд хотин-қизларни касаначилик асосида иш билан таъминлаган тадбиркорлик субъектлари ўртасида ҳудудларда ҳар йили бир маротаба ҳар бирининг қиймати 50 млн сўм бўлган лойиҳалар танловини ўтказади;

янги иш бошлаётган касаначилар фаолиятини йўлга қўйиш, ривожлантириш ва такомиллаштириш ҳамда уларга услубий ёрдам бериш учун хотин-қизлар тадбиркорлик марказларида Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан лидер касаначиларни жалб этган ҳолда ўқув курслари ташкил этилади;

“Аёллар дафтари”га киритилган камида 5 нафар ишсиз хотин-қизларни касаначилик асосида ишга қабул қилган тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат мулкидаги бино ва иншоотларни ижарага олишда ижара ҳақи 50 фоиз миқдорда ундирилади;

ишлаб чиқариш соҳасида фаолият юритаётган ва ходимлари умумий сонининг камида 70 фоизи “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар бўлган касаначиликни ташкил этган ва имтиёз берилган даврда уларнинг бандлигини сақлаб қолган тадбиркорлик субъектлари давлат мулкидаги бино ва иншоотлар учун ижара ҳақи тўловидан 2027 йил 1 октябрга қадар озод этилади.

@presspool_uz
3.8K viewsedited  15:01
Ochish/sharhlash
2022-09-22 12:43:01
Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятидаги ҳар бир фуқарога бир марта янги қурилган хонадонни имтиёзли ипотекага олиш имкониятини бериш кераклигини таъкидлади. Шу муносабат билан келгуси йилдан “Менинг биринчи уйим” янги ипотека дастурини Тошкент вилоятидан бошлаш таклиф қилинди.

@presspool_uz
2.2K views09:43
Ochish/sharhlash
2022-09-21 14:59:01
Жорий йил 8 ойда 1 миллион тоннадан зиёд минерал ўғит ишлаб чиқарилди. Экспорт қарийб 2 баравар кўпайиб, 330 миллион долларга етди.

Соҳага инвесторларнинг ишончи ортиб, сармоя киритишни бошлади. Жумладан, бугунги кунда хусусий сектор кимё тармоғида 2 миллиард долларлик 15 та лойиҳани амалга оширмоқда. Уларнинг 5 таси яқинда ишга тушди.

@presspool_uz
2.2K views11:59
Ochish/sharhlash