Get Mystery Box with random crypto!

platforma.uz

Telegram kanalining logotibi platformauzb — platforma.uz
Kanal manzili: @platformauzb
Toifalar: Bloglar , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 19.70K
Kanalning ta’rifi

Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда!
@platformauzb
Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live
Тижорий таклифлар учун — @Advertising_bloggers
Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 14

2023-06-12 20:41:48
ФВВ Қўқон шаҳрида содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот берди

Бугун, 12 июнь куни соат 19:17 да Фарғона вилояти Қўқон шаҳар Байналминал кўчасида жойлашган “Буюк ипак йўли” савдо комплекс ҳудудидаги дўкон расталарида ёнғин содир бўлган.

10 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 19:25 да воқеа жойига етиб борган ва ёнғин қуршаб олиниб, ёғинни батамом ўчириш чоралари кўрилган.

Ёнғин оқибатида фуқароларнинг куйиш тан-жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари тўғрисида хабар келиб тушмаган.

@platformauzb_live
3.4K views17:41
Ochish/sharhlash
2023-06-12 12:22:06 ​​Аслида улар дам олиши мумкин эди...

Энергетика вазирлигининг телеграм каналида ходимлар иссиқ об-ҳаво шароитига қарамасдан белгиланган вазифалар ижросини таъминлаётгани, кўпчилигимиз дам олиш кунлари оила даврасида ёки шаҳар четида мароқли дам олаётганимизда, улар туну кун халқ хизматида эканига урғу берилган.

Ишчиларнинг бундай оғир меҳнати, албатта, ҳурматга лойиқ. Ҳақиқий қаҳрамонлик десаям бўлади. Ишчиларни айтяпмиз. Чунки бу касбнинг ўзига яраша машаққати бор. Лекин шундай иссиқда, кечаю кундуз, ҳатто дам олиш кунлари ҳам ишлашаётганининг асл сабаби нимада? Шу саволни ўртага қўйиб кўрайлик.

Улар одам эмасми, ҳамма қатори вақтида ишлаб, вақтида дам олишса бўлмайдими? Бўлади. Лекин ҳозир тармоқлар зўриқиб ишлаётган, юкламани кўтаролмай, ҳатто пойтахти азимнинг ҳали у тумани, ҳали бу туманида узилишлар бўлаётган пайтда бунга имкон йўқ. Юкламанинг ортиши эса истеъмолчилар сони кўпайишига нисбатан тармоқнинг шунга мосланмагани ёки ҳисоб-китоби олинмагани билан боғлиқ. Жайдари қилиб айтганда, дейлик, олдин битта линиядан 10 та хонадон фойдаланган бўлса, энди унга 40-50 та хонадон уланган.

Бундай ҳолатда табиийки таъминотни барқарор ушлаб туриш қийин. Трансформаторлар кўтаролмайди. Биз йиллар давомида Энергетика вазирлигининг фалон километрга тармоқлар тортдик, фалон сонда нимстанцияни алмаштирдик, янги трансформаторлар қўйдик деган ҳисоботларини эшитиб келдик.

Охирги йилларда жуда катта иш қилингандир. Лекин барибир истеъмолчилар сони билан тармоқнинг етказувчанлик имконияти ўртасида тавофут катта бўлиб қолди назаримизда. Шунинг учун узилишлар кузатилмоқда. Шунинг учун аномал иссиққаям, аномал совуққаям дош беролмаяпти. Шунинг учун ишчилар ҳам дам олиш кунлари ишлашга мажбур бўляпти...

Бизни кузатишда давом этинг
@platformauzb
Батафсил: https://t.me/+UaAfANSlNTEwYmQy
4.7K views09:22
Ochish/sharhlash
2023-06-12 12:16:27
Сильвио Берлускони вафот этди

Таниқли италиялик сиёсатчи, мамлакат собиқ бош вазири Сильвио Берлускони узоқ давом этган хасталикдан сўнг вафот этди.

@platformauzb_live
4.4K views09:16
Ochish/sharhlash
2023-06-11 16:14:43
"14 киши ҳалок бўлганини тушуняпсизми?! Мен уларнинг оилалари билан учрашдим. Бир оилада икки ёшли бола етим қолди. Одамлар кредит билан қолди, ҳалок бўлганлар уларнинг боқувчиси эди".

Қосим-Жомарт Тўқаев ўрмон ёнғинларининг вақтида олди олинмагани учун мутасаддиларга жиддий эътироз билдирди.

Бундан ташқари, 14 нафар ўрмон хўжалиги ходими ҳалок бўлгани туфайли 12 июнь, душанба кунини мотам деб эълон қилди.

Тоқаев вафот этганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирар экан, "бу халқимиз учун катта фожиа" деди.

"Хабар 24"га кўра, ёнғинга чақмоқ чақиши сабаб бўлган ва шамол туфайли кенг ҳудудга ёйилган. Ҳозирги вақтда вазият барқарорлашган.

Бизни кузатишда давом этинг
@platformauzb
Батафсил: https://t.me/+UaAfANSlNTEwYmQy
5.6K views13:14
Ochish/sharhlash
2023-06-10 20:15:17 Бир кун у подстанцияда, эртаси куни бошқа, индинисига яна бир подстанцияда авария бўлиб, одамларнинг роса чироқсизликдан безори чиққач, Энергетка вазирлигимиз «Мана, кўряпсизлар, энергетка тизимимизни янгиламасак бўлмайди» дея АЭС қуриш пропагандасига ўтиб кетмаса бўлди, ишқилиб...
@platformauzb
2.7K views17:15
Ochish/sharhlash
2023-06-10 19:36:18
"ҲОСИЛОТ" ПОДСТАНЦИЯСИДАГИ АВАРИЯ САБАБ МИРОБОД ВА ЯШНАОБОД ТУМАНЛАРИНИНГ БАЪЗИ ҲУДУДЛАРИДА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ТАЪМИНОТИДА УЗИЛИШЛАР КУЗАТИЛМОҚДА

Бугун, соат 18:27да Яшнобод ҳамда Миробод туманларини электр энергияси билан таъминловчи 110/35/10 “Ҳосилот” подстанциясида носозик юзага келди.

Бунинг натижасида, Миробод туманининг "Олтинкўл",  "Файзобод", "Оқ уй", "Фитрат", "Қорасув", "Фурқат", "Саракул", "Тонг юлдузи" МФЙлари ҳудудларида;

Яшнобод туманининг Авиасозлар, Авиасозлар 1-, 3-, 4-мавзелари, 58-сонли Харбийлар шаҳарчаси, Катта Янгиобод, Элбек, Алимкент, Асалобод 2-мавзе, Зангори, Бирлашган, Қиргизбой ота, Ойдинкўл, Занжирсарой, Ҳуснобод, Ҳислат, Прокуратура, Оҳангарон, Донишманд, Нодирабегим ҳамда Ширмонбулоқ кўчалари ҳудудида электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилди.

Айни пайтда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиали томонидан тезкор чоралар коърилмоқда. Тез фурсатларда тиклаш ишлари олиб борилиб, истеъмолчилар қайта тармоққа уланишини маълум қиламиз.

@platformauzb_live
3.0K views16:36
Ochish/sharhlash
2023-06-10 19:15:43
"Тошкент шаҳар Учтепа туманидаги 62-сонли мактабнинг информатика фани ўқитувчисини калтаклашда иштирок этган кимки бўлса, уларнинг барчаси қонунда белгиланган тартибда қаттиқ жазоланади. Бу бўйича ҳуқуқ-тартибот органларига керакли кўрсатмалар берилди. Валломати бўлса ҳам ўқитувчини хафа қилишга хеч кимнинг ҳаққи йўқ".
Комил Алламжонов

Бизни кузатишда давом этинг
@platformauzb
Батафсил: https://t.me/+UaAfANSlNTEwYmQy
3.6K views16:15
Ochish/sharhlash
2023-06-10 17:42:42 Bloomberg: Хитойда кучли жазирама туфайли электр тармоқлари ишдан чиққан

Bloomberg нашри Хитойда кучли жазирама кузатилаётгани, оқибатда уй ҳайвонлари нобуд бўлётгани ҳақида ёзмоқда. Натижада электр тармоқлари ишдан чиққан. Бу эса йирик заводлар ишини тўхтатиб қўйган.

Май ойидаги Шанхайдаги иссиқ сўнгги 150 йилдаги рекордни янгилаган.

Бизни кузатишда давом этинг
@platformauzb
Батафсил: https://t.me/+UaAfANSlNTEwYmQy
3.7K views14:42
Ochish/sharhlash
2023-06-10 16:12:34
Бунга Алламжонов биринчи бўлиб муносабат берадими ёки вазир опамизми, билмадиму, лекин муносабат фақат муносабат учун бўлмаслиги керак, назаримизда.

Аниқ ва қонуний чора кўриш, айбдор томон жазосини олиш керак. Ўзи эркак ўқитувчиларни бозор ва мардикорликдан мактабга қайтаролмай ётган пайтимизда бундай ҳолатлар дард устига чипқондай бир гап.

Афсуски, бу биринчи ҳолат эмас. Бизда ўқитувчиларнинг мавқейини кўтариш ҳақида кўп яхши гаплар бўлаётир, бироқ ҳаётда бундай кўргиликлар ҳам кунда кун ора бўлиб турибди. Ўзи "скорий"нинг врачи, муаллим жамиятдаги энг паст табақа вакили даражасига тушиб қолдими, дейман. Қачон қарама ижтимоий тармоқларда калтакланган ўқитувчи ёки шифокор бўлиб чиқади.

Аҳвол шундай экан бу борада ҳуқуқий томондан қандайдир чораларни кўриш керак эмасми, масалан, муаллимларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида. Акс ҳолда бундай ҳолатлар тугамайдиганга ўхшайди.

Бизни кузатишда давом этинг
@platformauzb
Батафсил: https://t.me/+UaAfANSlNTEwYmQy
4.1K views13:12
Ochish/sharhlash
2023-06-10 15:33:21
Азиз Абдуҳакимов экология вазири лавозимига маъқулланди.

Бизни кузатишда давом этинг
@platformauzb
Батафсил: https://t.me/+UaAfANSlNTEwYmQy
4.0K views12:33
Ochish/sharhlash