Get Mystery Box with random crypto!

Бунга Алламжонов биринчи бўлиб муносабат берадими ёки вазир оп | platforma.uz

Бунга Алламжонов биринчи бўлиб муносабат берадими ёки вазир опамизми, билмадиму, лекин муносабат фақат муносабат учун бўлмаслиги керак, назаримизда.

Аниқ ва қонуний чора кўриш, айбдор томон жазосини олиш керак. Ўзи эркак ўқитувчиларни бозор ва мардикорликдан мактабга қайтаролмай ётган пайтимизда бундай ҳолатлар дард устига чипқондай бир гап.

Афсуски, бу биринчи ҳолат эмас. Бизда ўқитувчиларнинг мавқейини кўтариш ҳақида кўп яхши гаплар бўлаётир, бироқ ҳаётда бундай кўргиликлар ҳам кунда кун ора бўлиб турибди. Ўзи "скорий"нинг врачи, муаллим жамиятдаги энг паст табақа вакили даражасига тушиб қолдими, дейман. Қачон қарама ижтимоий тармоқларда калтакланган ўқитувчи ёки шифокор бўлиб чиқади.

Аҳвол шундай экан бу борада ҳуқуқий томондан қандайдир чораларни кўриш керак эмасми, масалан, муаллимларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида. Акс ҳолда бундай ҳолатлар тугамайдиганга ўхшайди.

Бизни кузатишда давом этинг
@platformauzb
Батафсил: https://t.me/+UaAfANSlNTEwYmQy