Get Mystery Box with random crypto!

​​Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами кўрсатишда фақат минтақа | platforma.uz

​​Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами кўрсатишда фақат минтақа эмас, балки ривожланган давлатлар ҳам фаол бўлиши керак

Узоқ йиллик урушлардан силласи қуриган афғон халқи энди очарчиликдан ҳам жон сақлашга мажбур.

Чунки мамлакат борган сари иқтисодий муаммолар гирдобида ғарқ бўляпти. Миллий валюта жуда тез суръатларда қадсизланиб бораётир.

Энг ёмони, одамлар очликдан қирилиб кетмаслик учун жиноят қилишдан ҳам топ тортаётгани йўқ. Кейинги пайтларда бу ерда болаларни ўғирлаш авж олаётгани, расмий қул бозорлари очилаётгани буни тасдиқлайди.

P/S: Ўзбекистон қўшни Афғонистондаги инқирозли ҳолатнинг олдини олиш бўйича қатор чораларни кўрмоқда. Жумладан, шу ҳафта бошларида ушбу мамлакат аҳолисининг қишдан эсон-омон чиқиб олиши учун навбатдаги инсонпарварлик ёрдами юборилди.

Энди бу тадбирларга фақат минтақа давлатлари қатнашиши керак эмас. БМТ деган тузилма барча ривожланган мамлакатларни гуманитар ёрдамга жалб этиши зарур.

Афғонистонда тинчлик ўрнатилиб,аҳоли оддий турмуш тарзига қайтса, Жанубий денгиз йўли очилади. Бу эса Ўзбекистонни транзит давлатга айлантиради.

@platformauzb