2022-08-30 18:48:41
Ўқитувчиларга дарс соатлари уларнинг кўрсаткичларига қараб тақсимланади
Мактаб ўқитувчиларига дарс соатлари қуйидаги кўрсаткичларнинг устувор кетма-кетлиги асосида тақсимланади:
— халқаро олимпиадалар ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар;
— ўқитувчи бўлиб ишлаётган
халқаро олимпиадалар ғолиблари;
— халқаро
сертификатларга эга ўқитувчилар;
—
TOP-1000 университетлардан бирини битирган ўқитувчилар;
— асосий олимпиадаларнинг
республика босқичи ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар;
— ўқитувчи бўлиб ишлаётган
асосий олимпиадаларнинг республика босқичи ғолиблари;
— республика босқичидаги кўрик танловларда
(йил ўқитувчиси) совринли ўринларга эга бўлган ўқитувчилар;
— олий малака тоифасига эга ўқитувчилар;
— биринчи малака тоифасига эга ўқитувчилар;
— асосий олимпиадаларнинг
вилоят ва туман босқичи ғолибларининг ўқитувчилари;
—
иккинчи малака тоифага эга ўқитувчилар;
— педагогик йўналиш бўйича
магистр даражасига эга ўқитувчилар;
— ўз фанидан ўтказилган синовлар натижаси бўйича
аъло баҳоларга эга ўқитувчилар;
— олий маълумотли
тоифасиз ўқитувчилар;
—
қайта тайёрлаш бўйича дипломга эга ўқитувчилар;
— ОТМнинг
педагогик йўналиш бўйича битирувчи босқич талабалари;
— педагогик йўналиш бўйича
хорижий давлатларнинг олийгоҳларини битирган, бироқ дипломи тан олинмаган ўқитувчилар;
—
ўрта махсус, профессионал маълумотга эга ўқитувчилар;
— умумтаълим муассасасининг тегишли мутахассислиги бўйича
раҳбар ходимлари.
Умумтаълим муассасасининг педагогик кенгаши томонидан дарс соатлари қайта тақсимланиши мумкин.
https://t.me/Oqituvchigaimkoniyatlar
1.3K views15:48