Get Mystery Box with random crypto!

Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi (RASMIY)

Telegram kanalining logotibi oliy_talim_vazirligi — Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi (RASMIY) O
Telegram kanalining logotibi oliy_talim_vazirligi — Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi (RASMIY)
Kanal manzili: @oliy_talim_vazirligi
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.24K
Kanalning ta’rifi

Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi yangiliklari
📞 1006
Каналимиз:
https://t.me/ j9HGVX4GvTQ4MjEy
Реклама учун: https://t.me/ 7ABLh4WzqHVjMmM6
Факат реклама йузасидан.
Фикр алмашиниш учун гурух:
https://t.me/Oliy_Talimda_Fikrlar

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 4

2022-06-17 18:26:45 #Қабул_2022
#Квота

КУНДУЗГИ ТАЪЛИМ ШАКЛИ БЎЙИЧА 77 477 ТА КВОТА ОТМ КЕСИМИДА ТАСДИҚЛАНДИ

Иловада 2022/2023 ўқув йилида 82 та давлат олий таълим муассасасига бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрлари билан танишинг

Маълумот ўрнида, молиявий мустақиллик берилган ОТМ кузатув кенгашлари томонидан 20 июнга қадар тўлов-контракт асосида қабул қилиш параметрлари тасдиқланади

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
1.3K viewsedited  15:26
Ochish/sharhlash
2022-06-16 04:03:36 Oliy Ta'lim Vazirligi ️ (Rasmiy) pinned a photo
01:03
Ochish/sharhlash
2022-06-16 04:03:23 Энди магистратурага қабул икки марта бўлади Жорий ўқув йилидан бошлаб давлат олий таълим муассасаларида: магистратурага қабул абитуриентнинг бакалавриат диплом бали ўртача кўрсаткичи ҳамда хорижий тилни билиш даражаси бўйича тегишли миллий ёки халқаро…
1.4K views01:03
Ochish/sharhlash
2022-06-16 04:02:43 Жорий йил ҳам 5 тагача таълим йўналишини танлаш мумкин Қарорга кўра абитуриентларга: тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси ва кетма-кетлиги бир хил бўлган бештагача бакалавриат таълим йўналишларини ҳамда бир вақтнинг ўзида барча таълим шаклларини…
1.2K views01:02
Ochish/sharhlash
2022-06-16 04:01:39 Жорий йил ҳам 5 тагача таълим йўналишини танлаш мумкин

Қарорга кўра абитуриентларга:

тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси ва кетма-кетлиги бир хил бўлган бештагача бакалавриат таълим йўналишларини ҳамда бир вақтнинг ўзида барча таълим шаклларини танлаш ҳуқуқи берилади;

рўйхатдан ўтиш жараёнида танланган бакалавриат таълим йўналишлари устуворлигига қараб дастлаб давлат гранти, кейинчалик тўлов-контракт асосида танловда иштирок этиш имконияти берилади.

@Oliy_Talim_Vazirligi
1.0K views01:01
Ochish/sharhlash
2022-06-16 04:00:30 #Қонунчилик_янгиликлари

"Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини ташкил этиш тўғрисида"ги
қарор қабул қилинди.

Ҳужжатга кўра 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб давлат олий таълим муассасаларида:

ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари Президент фармойишига кўра тасдиқланади;

бакалавриат йўналишлари бўйича масофавий таълим шакли жорий этилади;

магистратурага қабул абитуриентнинг бакалавриат диплом бали ўртача кўрсаткичи ҳамда хорижий тилни билиш даражаси бўйича тегишли миллий ёки халқаро сертификат асосида амалга оширилади, мутахассислик фанидан имтиҳон ўтказилмайди.

Бунда магистратурага қабул бир йилда икки марта – август ва январь ойларида ташкил этилади.

2023/2024 ўқув йилидан бошлаб давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари фақат давлат гранти бўйича тасдиқланади.

Талабалар ўқишини давлат олий таълим муассасаларига кўчириш бўйича қуйидаги тартиб жорий этилмоқда:

Унга кўра, давлат олий таълим муассасалариаро
талабалар ўқишини кўчиришга фақатгина қуйидаги ҳолатларда рухсат берилади:

талаба оила қуриши муносабати билан турмуш ўртоғи доимий яшайдиган ҳудуддаги олий таълим муассасасига ўқишини кўчириш учун мурожаат қилганда;

давлат органларининг ходимлари иш жойи ўзгарган тақдирда унинг турмуш ўртоғи ёки вояга етмаган фарзанди ўқишини кўчириш учун мурожаат қилганда, тегишли вазирлик (идора) раҳбарининг тавсияси асосида.

Маълумот ўрнида, хорижий мамлакатлар ҳамда юртимизда фаолият юритаётган хорижий ОТМ филиаллари ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан давлат олий таълим муассасаларига ўқишни кўчириш амалдаги тартибга мувофиқ ташкил этилади.

Шунингдек, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ваколатлари кенгаймоқда. Жумладан, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда вазирлик томонидан тасдиқланади.

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
974 viewsedited  01:00
Ochish/sharhlash
2022-06-16 03:59:30
#Қабул_2022 | #Расман

АБИТУРИЕНТЛАР ДИҚҚАТИГА!!!

2022/2023 ўқув йили учун қабул квоталари тасдиқланди

Президентнинг "Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ “2022/2023 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги Фармойиши қабул қилинди.

Унга кўра ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари умумий квотаси 121 395 нафар этиб белгиланди.

БАКАЛАВРИАТ – 110 707 нафар:

кундузги
таълим шаклига – 77 477 нафар;

сиртқи таълим шаклига – 26 095 нафар нафар;

кечки таълим шаклига – 3 725 нафар;

масофавий таълим шаклига – 3 410 нафар;

МАГИСТРАТУРА – 10 688 нафар.

Шунингдек, молиявий мустақиллик берилган 36 та давлат олий таълим муассасалари тўлов-контракт бўйича яна 50 мингдан ортиқ қабул параметрлари Кузатув кенгашлари қарори билан тасдиқланиши режалаштирилган. Натижада жорий ўқув йилида қабул параметрлари ўтган йилга нисбатан ошади.
1.0K viewsedited  00:59
Ochish/sharhlash
2022-06-04 08:48:31
#Қонунчилик_янгиликлари

Хусусий ОТМ сони биттага кўпайди


Ҳукумат қарори (297-сон, 01.06.2022 й.) билан “IT-Park University” рақамли университети ташкил қилинди.

Университет масъулияти чекланган жамият шаклидаги нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади.

Унда ахборот-коммуникация технологиялари, дастурий таъминотни ишлаб чиқиш, ахборот тизими ва компьютер тармоқларини бошқариш соҳалари бўйича олий маълумотли кадрлар тайёрланади.

Таълим фаолияти 2022/2023 ўқув йилидан бошланади ва талабаларни ўқитиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Таълим жараёни кредит-модуль тизими асосида ташкил этилади.

Университетда ўқитиш масофавий таълим шаклида олиб борилади, шунингдек, қонунчиликка мувофиқ бошқа таълим шаклларда ҳам амалга оширилиши мумкин.

Битирувчиларга Ўзбекистонда олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган диплом берилади.

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
2.2K viewsedited  05:48
Ochish/sharhlash
2022-06-01 06:29:03 ​​#Қoнунчилик_янгиликлари

Андижон давлат чет тиллари институти ташкил этилди

Президентнинг тегишли қарори билан Андижон шаҳрида Андижон давлат чет тиллари институти фаолияти йўлга қўйилди.

Институтда ўқув жараёни 2022/2023 ўқув йилидан бошланади ҳамда талабаларга иккита хорижий тил бўйича квалификация берилади.

Бакалавриат таълим йўналишларига 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб кириш имтиҳонларида фанлар мажмуасидаги чет тили фанидан 4 та кўникмани (тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзиш ва гапириш) баҳолашга қаратилган касбий (ижодий) имтиҳон ўтказилади.

Бунда:

чет тилини билиш даражаси B2 ва ундан юқори миллий ёки унга тенглаштирилган халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган абитуриентларга имтиҳонсиз максимал балл берилади;

чет тили фанидан касбий (ижодий) кириш имтиҳонлари Давлат тест маркази томонидан амалга оширилади.

Магистратурага киришда С1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган халқаро тан олинган сертификат ва бакалавриат диплом балининг ўртача кўрсаткичи инобатга олинади ҳамда қўшимча имтиҳонлар ўтказилмайди.

С1 даражасидан кам бўлмаган миллий ёки унга тенглаштирилган халқаро тан олинган сертификатга эга ўқитувчиларга ҳар ойлик 50 фоиз миқдорида қўшимча устама ҳақи тўлаб борилади.

Ўқув жараёнига малакали хорижий мутахассислар жалб қилинади.

Талабалар амалиёт ўташи учун уларни ҳудуддаги корхоналар, туризм ва маданий мерос объектлари, таълим ва бошқа ташкилотларга бириктириш ҳамда юқори курс талабаларини иш ҳақи тўланадиган тизим орқали банд қилиш чоралари кўрилади.

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
2.1K viewsedited  03:29
Ochish/sharhlash
2022-05-26 18:03:45 #абитуриент2022

ДИҚҚАТ!!! Чет тилидан касбий (ижодий) имтиҳон формати ва тест намуналари эълон қилинди

Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан 6 та олий таълим муассасасига киришда чет тилидан касбий (ижодий) имтиҳон ўтказилиши белгиланган.

Унга кўра 2022-2023-ўқув йили қабулидан бошлаб хорижий тиллар бўйича мутахассисларни тайёрлашга ихтисослашган

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети;
Самарқанд давлат чет тиллар институти;
Тошкент давлат шарқшунослик университетининг

фанлар мажмуасига чет тили биринчи фан сифатида киритилган бакалавриат таълим йўналишларига ҳамда

Тошкент давлат педагогика университети;
Қўқон давлат педагогика институти;
Нукус давлат педагогика институтининг

хорижий тиллар бўйича педагогларни тайёрловчи бакалавриат таълим йўналишларига кириш имтиҳонларида чет тили фанидан тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзиш ҳамда гапириш компетенцияларини аниқлаш ва баҳолашга қаратилган касбий (ижодий) имтиҳон ўтказилади.

КАСБИЙ (ИЖОДИЙ) ИМТИҲОН ФОРМАТИ
ТЕСТ НАМУНАЛАРИ (инглиз тилидан)

анба: Давлат тест маркази

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
3.8K viewsedited  15:03
Ochish/sharhlash