Get Mystery Box with random crypto!

Olimjon Haydarov

Telegram kanalining logotibi olimjonhaydarov — Olimjon Haydarov O
Telegram kanalining logotibi olimjonhaydarov — Olimjon Haydarov
Kanal manzili: @olimjonhaydarov
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 8.56K
Kanalning ta’rifi

Шахсий блог.
Шахсий қарашларим, воқеаларга шахсий муносабатларим.
@olimjon1115 - Мурожаат ва таклифлар учун

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 93

2022-04-22 20:00:10
Ал-Ақсо мажмуасига йиғилган, Қуббат ас-Саҳро масжиди фонида Исроил ҳарбийлари ҳаракатларидан норози бўлаётган Фаластинлик мусулмонлар.

@OlimjonHaydarov
12.9K views17:00
Ochish/sharhlash
2022-04-21 21:04:42 Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани Қорасув МФЙ 72-ИДУМдан мурожаат келди.

Унда айтилишича айрим ўқитувчилар ва ММИБДЎ раҳбари рўмолли қизларга (хижобдаги қизларга, азадорлар бундан мустасно) қаттиқ гаплар айтиб уларни уришаётгани мурожаатда айтиб ўтилган. Душаева Назокат (ММИБДЎ раҳбари) хижобдаги қизларга рўмолларини орқадан қилиб ўрашмаса дарсга киритилмасликларини айтиб ўтган. Мурожаатда айтилишича ММИБДЎ раҳбари хижобдаги қизларга хатто нинзя дея лақаб ҳам қўйиб олган. ММИБДЎ раҳбари хижобдаги қизларга уларнинг танкларига (яни хижобдаги қизларнинг ота-онаси билан таниш-билишчилик) қараб муомала қилади. ММИБДЎ раҳбари хижобдаги қайсидир қиз танаффус вақтида рўмоли ММИБДЎ раҳбари айтганидак бўлмаса хамманинг олдида ана шу қизни уришади. Бу ана шу қизнинг психологиясига салбий таъсир қилади албатта. Мактабда фақатгина ММИБДЎ раҳбари эмас, бошқа айрим устозлар хам шундай ҳаракатлар қилишмоқда. Мактабдаги информатика ўқитувчиси бўлиб ишлайдиган Сулаймонова Малика хижобдаги айрим қизларга " Нинзя бўлиб олибсанми" дея уларнинг устидан кулади. Она тили ўқитувчиси бўлиб ишлайдиган Шаропова Ойниса эса хижобдаги қизларга мажлис бўлганида хижобдаги қизга (исми айтилмаган) "эртадан хижобингни ечиб кел, сочларингни чиройли қилиб ўраб кел сенга хеч ким хеч нима демайди" дея у қизга гапирган. Шаропова Ойниса "қани бизнинг миллийлигимиз? Оналаримиз момоларимиз бундай юришмаган хижоб бизнинг миллийлигимиз эмас" дея гапирган.

Миллийлигимиз, миллийлигимиз дея устозлар ўқувчиларга жар солавермасдан бир тарихга назар ташлаб қўйинглар! Оналаримиз момоларимиз паранжида юришган. Паранжида мактабга кириб келса асло киргазмайсизлар. Нега хадеб хижобга соқолга ёпишаверасизлар. Калта юпка халақит бермаган дарсга рўмол халақит бераяптими? Хоп сизлар айтгандек хижоб миллий либос бўлмаса сизлар нега европа формасида дарс бераяпсизлар? Қани миллийлик? Хадеб хижобга соқолга ёпишавермасдан мактабдаги калта ва тор юпкали, йигитлар билан севишиб юрган, мактабда сигарет чакиб юрган қиз ва ўғил болалар билан шуғулланинглар. Дарсга киргизмасликка , дарсдан рўмолни деб чиқариб юборишга хаққингиз йўқ! Шуни унутманг!

@OlimjonHaydarov
11.8K viewsedited  18:04
Ochish/sharhlash
2022-04-21 19:29:39
Миллий Гвардия билан муаммо бўлган укамизни муаммоси ҳал бўлибди.

Ўша постни ўчириб ташлашни сўраганди ўчириб ташладим.

Вазиятни яқиндан кузатиб турдим, ҳеч қандай босим бўлмади, постни ўчиришга. Ҳожиакбар билан бир қанча юқори лавозимли ходимлар, МГнинг матбуот хизмати ходимаси кўришиб, ходимларининг хатти-ҳаракати юзасидан гаплашишган.
Улар томонидан Ҳожиакбарга етказилган моддий, маънавий зарар тўлиқ қопланган. Барча суҳбатларни билвосита эшитдим, вазиятга шахсан энг юқори раҳбарият аралашган, улар МГ ходимининг бундай ҳаракатидан кескин норози.
Шахсий фикримча айб тизимда эмас, айнан ходимда, энг камида мана шу вазиятда.

Нима бўлса ҳам, муаммо яхшилик билан ҳал бўлди, мақсадимиз ҳам шу.

Ўзингизни эҳтиёт қилинг, ҳаққингизни, ҳуқуқингизни талаб қилиб қилинг.

@OlimjonHaydarov
13.0K viewsedited  16:29
Ochish/sharhlash
2022-04-21 17:40:05
Номинг ўчсин уруш...

Ҳарбий ҳаракатлар олиб борилаётган Украинанинг Николаев вилоятида ичимлик суви тарқатиш жараёни.

Бизда исроф бўлиб, оқиб ётадиган сув уруш бўлаётган жойларда ўлчаниб, маълум бир миқдорда берилмоқда. Қадрига етайлик.

Уруш бошлаганларни, урушдан манфаатдорларни Аллоҳ жазосини берсин.

@OlimjonHaydarov
15.3K views14:40
Ochish/sharhlash
2022-04-21 17:30:57
Исроил ҳарбийларини Ал-Ақсога киришига қаршилик қилаётган Фаластинлик муслима аёллар. Бундай муслималардан ўлгунича динини, Ал-Ақсони ҳимоя қиладиган Фаластинлик мусулмонлар туғилишига ҳеч шубҳа йўқ.

@OlimjonHaydarov
14.3K views14:30
Ochish/sharhlash
2022-04-21 17:20:06
Бугун эрталаб ҳам Исроил ҳарбийлари Ал-Ақсодан чиқишни хоҳламаган Фаластинлик мусулмонларни чиқариб ташлаш учун куч ишлатишда. Уларга қарши шовқин ва кўздан ёш чиқарувчи гранаталардан фойдаланишган.

@OlimjonHaydarov
14.2K views14:20
Ochish/sharhlash
2022-04-21 17:15:02
Исроил ҳарбийлари ёрдамида Ал-Ақсога кирган яҳудийлар ўзларининг талмудий маросимларини қилишмоқда.

@OlimjonHaydarov
14.2K views14:15
Ochish/sharhlash
2022-04-21 17:10:04
Индонезиянинг пойтахти Жакарта шаҳрида Фаластинлик мусулмонларни қўллаб-қувватлаш, Исроиллик ҳарбийларни Ал-Ақсодан мусулмонларни мажбуран чиқараётганликларига қарши кўп минг кишилик намойишлар бўлиб ўтмоқда.

@OlimjonHaydarov
13.4K views14:10
Ochish/sharhlash