Get Mystery Box with random crypto!

Olimjon Haydarov

Telegram kanalining logotibi olimjonhaydarov — Olimjon Haydarov O
Telegram kanalining logotibi olimjonhaydarov — Olimjon Haydarov
Kanal manzili: @olimjonhaydarov
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 8.56K
Kanalning ta’rifi

Шахсий блог.
Шахсий қарашларим, воқеаларга шахсий муносабатларим.
@olimjon1115 - Мурожаат ва таклифлар учун

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 88

2022-04-28 23:03:21
Қорақалпоғистонлик фаол, маҳаллий ҳукуматни фаол танқидчиси, маҳаллий муаммоларни доимий ёритиб бораётган Қорақалпоқ тилида фаолият олиб борувчи блогер Қадирбергенов Бахтиярни ИИБ олиб кириб қўйибди. Аниқ сабаб йўқ. Унинг телефонини ҳозирда ИИБ ходимлари томонидан олиб қўйилгани айтилмоқда.

Ички Ишлар вазирлигидан расмий муносабат кутиб қоламиз.

@OlimjonHaydarov
9.3K viewsedited  20:03
Ochish/sharhlash
2022-04-28 11:45:04
Яна Андижон...

Андижонда бошқача, вертикал бошқарув тизими амал қиладими деб ўйлаб қоламан гоҳида.

Туманларда бирининг Тиббиёт бўлими матбуот ва медиа ишларини қилиб юрган журналист йигитдан туман прокурори ўз ишларини ҳам бепул қилиб беришни талаб қилмоқда. Журналистни айтишича бундай ҳолат камида 5 марта бўлган.

Прокуратурада тарғибот ва матбуотга пул ажратилмайдими?

Ажратилса қани?

Ажратилмаса, бош прокуратурадаги акалар "оғайни бу медиамаҳсулотларни қандай тайёрлаяпсан, санга бу учун пул бермасдик" деб сўрамайдими?

Кимдир бизни алдаяпти.


@OlimjonHaydarov
16.3K views08:45
Ochish/sharhlash
2022-04-28 11:31:29
Бир қанча вақт муқаддам Фарғона вилояти Фурқат тумани Бекобод МФЙ раиси фаолиятидан норози аҳоли мурожаатини эълон қилгандик.

Вилоят ва туман маҳалла бошқармалари бориб вазиятни ўрганишибди, аҳоли билан сухбатлашишибди.

Аҳолининг бир қисми маҳалла раисининг фаолиятидан норози эди, туман маҳалла бўлими ходимларининг берган маълумоти бўйича май ойида МФЙ раислигига сайлов бўлади, айни маҳалладан 5 нафар номзод қўйилибди.


Ким кўп овоз йиға олса, ўша раис бўлади.

Ҳолатни эътиборсиз қолдирмаган бошқармаларга миннатдорлик билдирамиз


@OlimjonHaydarov
16.0K views08:31
Ochish/sharhlash
2022-04-28 10:58:27
Мана шу Андижонни айрим(кўпчилик) матбуот хизмати ёлғон маълумотни тарқатишни яхши кўради.

Ўйлашмасмикан, қўрқмай ёлғон гапиргани, эртага бирор аудио, видео расм чиқса, қандай ҳолатга тушамиз деб.

Аввалроқ вилоят ҳокими дарахтларни кестириб ташлаганда "дарахтлар ўрнида турибди, кесилгани йўқ" деб ахборот беришганди, ваҳоланки кун.уз жамоаси кесилган дарахтларни расмини аллақачон эълон қилган.

Энди кечаги ҳолат бўйича.
Ахборотда шаҳар ҳокими шифохонага келиб, муолажа олиб, кетди, ҳеч ким тушунтириш хати ёзмади деб ахборот беришибди.

Ҳой барака топгур, шифохонада, жанжал вақтида бир неча шифокор ҳолатни видеотасвирга туширган, кузатув камерасида ёзиб олинган видеотасвирлар бор, навбатчи шифокорларни марказ раҳбари номига "ишга лаёқатсизлик билан қарадим, беморларга қарамадим" қабилада ёзилган тушунтириш хатларининг нусхаси бор.
Бироз бемор, қўйинг дейишгани сабаб уларни эълон қилмасам, уялмай ёлғончига чиқариб қўяверар эканда, барака топгурлар.

@OlimjonHaydarov
15.2K viewsedited  07:58
Ochish/sharhlash
2022-04-28 10:36:56
Куни кеча Андижон шаҳар ҳокими ҳақида ёзгандик, каналда.

Мана таҳдидларни ҳам бошлашди.

Андижонни амалдорлари қачон матбуот билан нормални ишлайди экан а?

Ҳоким айнан спиртли ичимлик тасирида дейилмаган, бошқа маст қилувчи воситалар(масалан турли психотроп моддалар) таъсирида бўлган бўлиши ҳам мумкин-ку, бу маълумотни мурожаатчи берди, видео жўнатди, ўшанда кўрдим, ёки уни қандай қилиб "Дилшод(раҳбар бўлса керак)ни чақир **" деб бақирган видеоси, ўша куни навбатчи бўлган шифокорларни ёзган тушунтириш хатини расмини ҳам қўйишим шартми?

@OlimjonHaydarov
15.8K viewsedited  07:36
Ochish/sharhlash
2022-04-27 20:27:56 Абдулазиз Комилов Ўзбекистон ташқи ишлар вазири лавозимидан озод этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан:

- Норов Владимир Имамович Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди, унинг зиммасига Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири вазифасини бажариш юклатилди;

- Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири лавозимини эгаллаб келган Камилов Абдулазиз Ҳафизович Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди;

- Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари лавозимини эгаллаб келган Усманов Бобур Масудович Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

@OlimjonHaydarov
11.9K viewsedited  17:27
Ochish/sharhlash
2022-04-27 18:57:39
Арманистон бош вазири Никол Пашинян кортежи 28 ёшли қизни уриб юборди.

Дастлабки маълумотларга кўра, қиз вафот этган

@OlimjonHaydarov
13.3K views15:57
Ochish/sharhlash
2022-04-27 18:08:54 Орамизда талабалар борми?

Каналимда асосан Жаҳонда юз бераётган иқтисодий ва сиёсий янгиликлар ҳақида кўпроқ ёзаман. Лекин талабалар ҳақида кўп ёзмайман.

Агар сиз талаба бўлсангиз, талабаларга ва абитуриентларга оид энг сўнги янгиликлардан хабардор бўлиб турай десангиз @talabalar_kanali_live каналини таклиф қиламан.

Канал фаолияти талаба ва абитуриенларга жуда фойдали ҳисобланиб, талабалар учун сессияга, абитуриентлар учун еса кириш имтихоларига оид фойдали маълумотлар жойлаб бориши билан керакли канал ҳисобланади!

Каналга ҳавола: @Talabalar_kanali_live
14.2K views15:08
Ochish/sharhlash
2022-04-27 14:37:45 Андижонда нафақат вилоят ҳокими, шаҳар ҳокими ҳам ўзини қирол деб ҳисоблайди.

Кеча, 26-апрель куни кеч соат 23⁰⁰дан кейин Андижон шаҳар ҳокими Баҳромжон Ҳайдаров(бир неча ой аввал Прокуратура томонидан давлатни 2 млрдга яқин пулини ўзлаштиришда айбланиб, шаҳар кенгашига уни депутатликдан ечиш учун сўров киритилган, лекин орада бир кўринмай қолиб, яна ишлаётганига қараганда, "келишиб олган" шекилли) маст аҳволда оёқ тирноғининг ички томонга ўсиб кетиши ва йиринглаши натижасида оёғида оғриқ ҳолати билан шаҳар шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимига(РШТЁИМ Андижон шаҳар бўлими)келган.

Бундай ҳолатдаги беморлар одатда шифохонанинг йирингли жарроҳлик(Гнойная хирургия) бўлимида кўрилади.

Шаҳарда аҳоли зичлиги сабаб бу ерга авария ҳолатидагилар, калтакланган, бошқа жароҳатлар билан келадиган беморларни кети узилмайди.


Шу сабаб билан ҳоким келиши билан шифокорлар унга қарай олишмаган. Бу ҳолатдан, яъни навбатсиз биринчи ўринда ўзига қарамаган шифокорлардан ҳокимни ғазабланган. Нега уни танишмагани, нега ҳокимни навбатсиз қабул қилишмагани учун кеча бўлимда навбатчи бўлган тўлиқ персонални ишдан бўшатишга команда қилган, уларни ишдан бўшаттирмоқчи.


Ҳозирда бўлимдаги шифокорлар РШТЁИМ Андижон вилоят раҳбари номига "биз беморга яхши қарай олмадик, кечирим сўраймиз" қабилада билдирги тушунтириш хати ёзишмоқда, катта эҳтимол билан интизомий чора олиб, ҳар қандай мукофот пулларидан қуруқ қолишади.

Бу Андижонда ҳокимлар халқ, бюджет ташкилоти ходимлари устидан хоҳлаган тажрибасини ўтказади;, биттаси хаммани ўйнатса, биттаси ўзини қиролдек ҳис қилади.

@OlimjonHaydarov
16.8K viewsedited  11:37
Ochish/sharhlash
2022-04-27 14:35:01
Андижонда нафақат вилоят ҳокими, шаҳар ҳокими ҳам ўзини қирол деб ҳисоблайди.

Кеча, 26-апрель куни кеч соат 23⁰⁰дан кейин Андижон шаҳар ҳокими Баҳромжон Ҳайдаров(бир неча ой аввал Прокуратура томонидан давлатни 2 млрдга яқин пулини ўзлаштиришда айбланиб, шаҳар кенгашига уни депутатликдан ечиш учун сўров киритилган, лекин орада бир кўринмай қолиб, яна ишлаётганига қараганда, "келишиб олган" шекилли) маст аҳволда оёқ тирноғининг ички томонга ўсиб кетиши ва йиринглаши натижасида оёғида оғриқ ҳолати билан шаҳар шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимига(РШТЁИМ Андижон шаҳар бўлими)келган.


@OlimjonHaydarov
15.3K views11:35
Ochish/sharhlash