Get Mystery Box with random crypto!

Olimjon Haydarov

Telegram kanalining logotibi olimjonhaydarov — Olimjon Haydarov O
Telegram kanalining logotibi olimjonhaydarov — Olimjon Haydarov
Kanal manzili: @olimjonhaydarov
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 8.56K
Kanalning ta’rifi

Шахсий блог.
Шахсий қарашларим, воқеаларга шахсий муносабатларим.
@olimjon1115 - Мурожаат ва таклифлар учун

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 84

2022-05-12 17:28:51
Хоразмдаги Автобус ва Лада машиналар ўртасидаги авария ҳолати.

Ҳолатни кўриб ҳамма ёрдамга ошиққан. Қисқа муддатда автобус тиккаланган.

Барака топишсин.


@OlimjonHaydarov
12.7K viewsedited  14:28
Ochish/sharhlash
2022-05-12 15:25:54
18+. Диққат видеода кўнгилни хира қилувчи тасвирлар мавжуд.
Болалар ва аёллар кўришлари тавсия этилмайди.


Айтишларича Хоразм(Урганч)да, Авесто боғи ёнгинасида автобус Лада билан тўқнашиб кетиши натижасида автобус ағдарилиб кетган.

Ҳодиса натижасида жароҳат олганлар ва ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот йўқ ҳозирча

Расмий муносабат кутиб қоламиз

@OlimjonHaydarov
15.3K viewsedited  12:25
Ochish/sharhlash
2022-05-12 11:20:01
Шри-Ланкадаги норозилик иштирокчилари асосан юқори элита вакиллари, хусусан бош вазирнинг коррупцияни боши эканидан норози бўлишмоқда. Бир ҳовуч амалдорлар бутун давлат мулкини ўзлаштириб, ўзлари кошоналарда яшаб, оддий халқ қашшоқликда яшаётганликларидан норози бўлиб намойишларни бошлашганди.

Улар намойишлар вақтида бош вазир ўғлининг ҳашаматли уйи ва миллионлаб доллар турадиган автопаркини ёқиб юборишган.

Таниш вазият. Марказий Осиёда ҳам айни шундай вазият бўлаётган бир давлат бор. У давлатдаги вазият ҳам худди портлашга тайёр турган порох бочкасидек. Агар вазият ҳозиргидек давом этса, у давлатда ҳам Шри-Ланкадаги ҳолат такрорланади.

Бу давлат Туркманистон.


@OlimjonHaydarov
15.8K views08:20
Ochish/sharhlash
2022-05-12 11:10:00
Мутахассислар фикрича Россия армияси Херсон-Николаев-Одесса йўнишида ҳужум қилиш учун тайёргарлик кўрмоқда.

Бунинг учун Херсон вилоятининг Россия назоратидаги қисмига ҳарбий контингент, захиралар қилинмоқда.

@OlimjonHaydarov
13.8K views08:10
Ochish/sharhlash
2022-05-12 10:59:44
Шри-Ланкада иқтисодий муаммолар сабаб норозилик акциялари давом этмоқда.

Аввалроқ норозилик намойишлари ортидан бош вазир истеъфога чиққани, шунингдек пойтахтга намойишчиларни бостириш учун армия киритилгани хабар қилинганди.

@OlimjonHaydarov
13.7K views07:59
Ochish/sharhlash
2022-05-12 10:52:02
Самарқандда гиёҳванд моддалар солинган газ баллони портлаб кетди

Самарқанд вилояти Ургут туманида пропан газ баллонларига яширилган гиёҳванд моддаларни олинаётган вақтида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Душанбе шаҳрида яшовчи 44 ёшли ва Бохтар шаҳрида туғилган 43 ёшли фуқаро Тожикистондан газ баллонларига яширилган опийни олиб кетаётган эди.

Контрабандачилар Ургут туманига гиёҳванд моддаларни сотиш мақсадида келган. Олинаётган вақтида "идишлар" дан бири портлаб кетган, бунинг натижасида эркаклар куйишган. Кейинроқ улар туман касалхонасига етказилган.

Кейинроқ ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан аниқланганидек, фуқаролар жами 244,19 грамм оғирликдаги гиёҳвандлик моддасини Ўзбекистонга олиб киришга уринган.

Қўлга олинганларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

@OlimjonHaydarov
13.2K viewsedited  07:52
Ochish/sharhlash
2022-05-12 08:32:09
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи билан танишиш мақсадида Фарғона вилоятига жўнаб кетди.
Сафар давомида борилиши режалаштирилган жойлар кўп ва хилма-хил. Жумладан, қишлоқ хўжалиги, ҳунармандчилик, тўқимачилик тармоқларидаги корхоналар фаолияти билан танишиш, бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш мўлжалланган.

Президент матбуот хизмати.

@OlimjonHaydarov
15.6K views05:32
Ochish/sharhlash
2022-05-11 21:32:40 Диққат тарқатинг!!!

Агар сиз (қизингиз, синглингиз, аёлингиз)да рўмол билан боғлиқ муаммо бўлса, уларни рўмолларини мажбуран ечтирмоқчи бўлишса, бундай ноқонуний ҳаракат устидан тегишли тартибда судга мурожаат қилиб, ҳаққингизни талаб қилишингиз мумкин.

Мана бу Намуна ариза нусхаси.

Бу хабарни рўмоли борлиги учунгина ноқонуний ҳаракат қурбони бўлаётганларга жўнатишни унутманг.


Эсингизда бўлсин, "Ҳақ олинур, берилмас".
Ҳаққингизни талаб қилинг.


@OlimjonHaydarov
25.6K viewsedited  18:32
Ochish/sharhlash
2022-05-11 20:28:01
Фарғона. Сўх.

Шунчаки даҳшат. Сув кўчаларда дарёдек оқмоқда.

8-видео.

@OlimjonHaydarov
16.5K views17:28
Ochish/sharhlash
2022-05-11 20:23:01
Фарғона. Сўх.

Кўчалар сувга тўлиб, машинани деярли кўмиб қолган. Ҳаракатланиш имкони йўқ


7-видео.

@OlimjonHaydarov
15.0K views17:23
Ochish/sharhlash