Get Mystery Box with random crypto!

Шри-Ланкадаги норозилик иштирокчилари асосан юқори элита вакил | Olimjon Haydarov

Шри-Ланкадаги норозилик иштирокчилари асосан юқори элита вакиллари, хусусан бош вазирнинг коррупцияни боши эканидан норози бўлишмоқда. Бир ҳовуч амалдорлар бутун давлат мулкини ўзлаштириб, ўзлари кошоналарда яшаб, оддий халқ қашшоқликда яшаётганликларидан норози бўлиб намойишларни бошлашганди.

Улар намойишлар вақтида бош вазир ўғлининг ҳашаматли уйи ва миллионлаб доллар турадиган автопаркини ёқиб юборишган.

Таниш вазият. Марказий Осиёда ҳам айни шундай вазият бўлаётган бир давлат бор. У давлатдаги вазият ҳам худди портлашга тайёр турган порох бочкасидек. Агар вазият ҳозиргидек давом этса, у давлатда ҳам Шри-Ланкадаги ҳолат такрорланади.

Бу давлат Туркманистон.


@OlimjonHaydarov