Get Mystery Box with random crypto!

📚 КУНЛИК ҲАДИС | Расмий канал 🌙

Telegram kanalining logotibi nurli_yol_hadis — 📚 КУНЛИК ҲАДИС | Расмий канал 🌙 К
Telegram kanalining logotibi nurli_yol_hadis — 📚 КУНЛИК ҲАДИС | Расмий канал 🌙
Kanal manzili: @nurli_yol_hadis
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 7.57K
Kanalning ta’rifi

💎 Ҳадис илмидан баҳраманд бўлиш истаги борлар! Кундалик бериб бориладиган ҳадисларни ўрганиб боринг ва фойда олинг.
🕌 «Юнусобод Оқ-тепа» жомеъ масжиди имом-хатиби Нуруллоҳ қори Обидов.
Саволлар учун расмий ботимиз: @ImomgaSavol_YunusobodOqtepa_Bot

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 4

2023-04-22 06:30:44
Бақара сураси охирги икки ояти “Аманар расул”
974 views03:30
Ochish/sharhlash
2023-04-22 06:30:44
Бақара сураси охирги икки ояти “Аманар расул”
925 views03:30
Ochish/sharhlash
2023-04-22 06:30:44 Бақара сураси охирги икки ояти “Аманар расул”.
798 views03:30
Ochish/sharhlash
2023-04-22 06:30:44 #Ҳадис_436 #Такрор

“АМАНАР РАСУЛ” ФАЗИЛАТИ

Бақара сураси охирги икки ояти “Аманар расул” дейилади. Мазкур оят фазилати улуғ. Айниқса, кечаси ўқиш хосияти кўп.

Абу Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича:
Набий ﷺ: “Кимда-ким кечаси Бақара сураси охирги икки оятини ўқиса, унга кифоя қилади”, деганлар.

Ҳадисдаги “кифоя қилади” бирикмаси маъноси қуйидагича: – Кечаси тунги намозда қоим бўлишга кифоя қилади.
– шайтон вавасасидан сақланишга кифоя қилади.
– бандани инс-жинлар ёмонлигидан ҳимоя қилади.
– савоб олишга кифоя қилади.
– яхшилик қозонишга кифоя қилади.
– Қуръонни охиригача, тўлиқ ўқишга кифоя қилади.

***

Расулуллоҳ ﷺ айтадилар: “Менга Арш остидаги хазина уйидан Бақара сураси охирги оятлари берилди. Улар мендан аввал ҳеч бир пайғамбарга берилган эмас”.

***

Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда: “Аллоҳ осмонлар ва ерни яратмасидан икки минг йил аввал бир китоб ёзди. Ундан икки оят нозил қилиб, улар билан Бақара сурасини тамомлади. Агар (ўша оятлар) қайси бир уйда уч кеча (давомида) ўқилса, (у ерга) шайтон яқин йўламайди”, дейилган.

Ҳадисда айтилишича, бирон жойда Оятул курсийни уч кеча ўқилса, ўша ерга шайтон яқинлашмайди. Баъзилар уйидан жинларни ҳайдаш учун қандайдир ишларни қилади. Бироқ қилаётган иши Исломга зид бўлгани учун ҳеч қандай самара бермайди. Аслида биз муаммодан қутулиш йўлини Китобдан, Суннатдан изласак, мақсадга эришамиз. Бунинг учун ортиқча уринишга ҳожати йўқ. Қуръони каримни, ҳадиси шарифларни ўқиб-ўрганиб амал қилсак бўлгани.

***

Абу Зар розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ ﷺдан ривоят қилади:
Аллоҳ таоло Бақара сурасини икки оят билан якунлади. Иккиси менга Арш остидаги хазинадан берилди. Сизлар ана ўша икки оятни ўрганинглар, аёлларингизга ўргатинглар. Чунки у намоз, Қуръон, дуодир”.

***

Яна бир ҳадисда: “Бақара сураси охирги оятлари Қуръон ва дуодир. Улар (бандани) жаннатга киритади, Раҳмонни рози қилади”, дейилган.

***

Абу Қатодадан ривоят қилинишича, Пайғамбар алайҳиссалом: “Кимнинг бошига ғам-ташвиш тушганда Оятул курсий билан Бақаранинг охирги оятларини ўқиса, Аллоҳ унга ёрдам беради”, деганлар.

••┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•••
KУНЛИК ҲАДИС | Манба: "Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.
1.1K views03:30
Ochish/sharhlash
2023-04-21 14:20:42 ШАВВОЛ ОЙИДАГИ ОЛТИ КУНЛИК РЎЗА
#рўза #шаввол

CАВОЛ: Шаввол ойидаги олти кунлик рўзани қачондан бошлаб тутилади?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шаввол ойидаги олти кунлик рўзани Рамазон ҳайитининг эртасидан бошлаб тутган афзал. Шунингдек шаввол ойи давомида тутса ҳам бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Ибодат Масалалари
2.4K views11:20
Ochish/sharhlash
2023-04-21 12:02:36 ҚАБРИСТОНДАН КЕЛГАЧ ЮЗ ВА ҚЎЛНИ ЮВИШ.
#қабристон

CАВОЛ: Устоз яқин юнларда қабристон қайтгач танишларим "Юз-қўлингни ювоб ол!" - дейишди. Мен улардан сабабини сурадим улар эса "Шундай қилиш керак!" - деб жавоб беришди. Саволимга қониқарли жавоб топмагач пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в. ҳамда саҳобалар ҳаётига бир-бир қараб чиқдим лекин қабристондан сўнг ювинишга доир маълумотга дуч келмадим. Устоз қабристондан келгач юз-қўлни ювишга доир маълумот берсангиз.


ЖАВОБ: Беҳуда гап.

(https://savollar.islom.uz/s/13805)

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Ибодат Масалалари
700 views09:02
Ochish/sharhlash
2023-04-21 06:01:47 #Ҳадис_545

ЖУМАГА ЮРИБ БОРИШНИНГ ФАЗЛИ

عَنْ أَوْسِ بْنِ أَوْسٍ الثَّقَفِيِّ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ غَسَّلَ يَوْمَ الْجُمُعَةِ وَاغْتَسَلَ، ثُمَّ بَكَّرَ وَابْتَكَرَ، وَمَشَى وَلَمْ يَرْكَبْ، وَدَنَا مِنَ الْإِمَامِ فَاسْتَمَعَ وَلَمْ يَلْغُ، كَانَ لَهُ بِكُلِّ خُطْوَةٍ عَمَلُ سَنَةٍ، أَجْرُ صِيَامِهَا وَقِيَامِهَا رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ

Авс ибн Авс ас-Сақафий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Жума куни ювса ва ғусл қилса, сўнгра эрта борса, пиёда юриб, (улов) минмаса, имомга яқинроқ ўтирса ва тингласа, беҳуда (ҳаракат) қилмаса, унинг ҳар бир қадамига бир йилнинг амали берилур, унинг рўзаси ва бедорлиги ажри берилур», дедилар».

Сунан эгалари ривоят қилган.


Шарҳ: Жума намози осон йўл билан улкан савоблар ишлаб олиш учун қулай фурсат эканини олдин ҳам айтиб ўтган эдик. Ушбу ҳадиси шарифда баъзи бир иш билан, энг муҳими, ният билан пиёда юриб бориш ила ҳар бир босган қадам учун бир йиллик ибодатнинг, рўзаси-ю тунги бедорлик ибодатининг савобига сазовор бўлиш мумкинлиги ҳақида сўз бормоқда. Мазкур улуғ мақомга эришиш учун қуйидаги ишлар қилиниши керак.

1. «Ким Жума куни ювса».
Яъни, ювиши керак бўлган нарсаларни ювса. Хусусан, сочини яхшилаб ювишни уламоларимиз таъкидлаганлар.
2. «Ғусл қилса».
Бу ҳақда кўп гапирилди.
3. «Эрта борса».
Яъни, Жума учун ният билан эрта борса. Бу ҳам олдин гапириб ўтилди.
4. «пиёда юриб, (улов) минмаса».
Ҳадиси шарифдаги айни шу жумла уни ушбу биз ўрганаётган «жумага юриб боришнинг фазли» бобида келтирилишига сабаб бўлган.
Яъни, жумага савоб умидида пиёда юриб боришлик фазилатли иш экан. Албатта, соғ-саломат инсон пиёда юриб намозга борса, ҳар тарафлама ўзига фойда бўлиши турган гап.
5. «имомга яқинроқ ўтирса».
Албатта, имомга яқин ўтиришда яхшиликлар кўп. Жумладан, аввалги сафдан ўрин олади, хутба, қироат ва дуоларни яхши эшитади. Энг муҳими, катта ажру савобларга эга бўлади.
6. «тингласа».
Яъни, жумага борган одам тинглаш лозим бўлган хутба, қироат ва дуоларни яхшилаб тингласа. Хусусан, жума куни хутбадаги ваъз - насиҳатни тинглаш, ўрнак олиш ўта муҳим иш ҳисобланади.
7. «беҳуда (ҳаракат) қилмаса».
Чунки озгина беҳуда ҳаракат ҳам, ўша ҳаракатни қилувчини ҳам, унинг атрофидаги бошқа жумага келганларни ҳам чалғитиб, кўпгина фойдалардан бебаҳра қилади.

Ҳадиси шарифда ушбу етти ишни амалга оширган мусулмонларга улкан хайр-баракалар ваъда қилинмоқда, зотан, Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «унинг ҳар бир қадамига бир йилнинг амали берилур, унинг рўзаси ва бедорлиги ажри берилур», дедилар».

Бас, шундоқ экан ушбу ишларни ҳар жума ихлос билан адо этиб, ваъда қилинган ажр-савобларни олишга ҳаракат қилайлик.

KУНЛИК ҲАДИС | Манба: islom.uz | “Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан
2.5K views03:01
Ochish/sharhlash
2023-04-20 22:29:41
#Рамазон_ҳайитингиз_билан
#Жума_муборак

Расмий саҳифаларимиз:

Telegram | Insta | Facebook | Youtube

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
t.me/nurli_yol
1.7K views19:29
Ochish/sharhlash
2023-04-20 19:08:05
#Рамазон_ҳайити_муборак_бўлсин

Жубайр ибн Нуфайрдан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ ﷺнинг саҳобалари агар ҳайит куни учрашиб қолишса

"Тақоббалаллоҳу миннаа ва минкум", яъни Аллоҳ биз у сиздан (ибодатларимизни) қабул қилсин, деб бир бирларига айтишар эди.

Ҳофиз ибн Ҳажар бунинг санади ҳасан, деб айтдилар.

Ҳайит айёмингиз қутлуғ бўлсин!!!

••┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•••
KУНЛИК ҲАДИС
4.6K views16:08
Ochish/sharhlash
2023-04-20 17:20:46 #Ҳадис_211 #Такрор

ҲАЙИТ НАМОЗИ УЧУН ҒУСЛ ҚИЛИШ

عَنِ الْفَاكِهِ بْنِ سَعْدٍ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ r كَانَ يَغْتَسِلُ يَوْمَ الْفِطْرِ وَيَوْمَ النَّحْرِ وَيَوْمَ عَرَفَةَ. رَوَاهُ ابْنُ مَاجَهْ.

Фокиҳ ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ ﷺ Фитр, Азҳо ва Арафа кунлари ғусл қилар эдилар».

Ибн Можа ривоят қилган.


Изоҳ: Ислом поклик дини.
Расулуллоҳ ﷺ ўзларининг бир ҳадисларида: «Поклик иймоннинг ярмидир», деганлар. Хусусан, мана шундай ибодатлар олдидан, кўпчилик жамоат тўпланадиган жойларга боришдан олдин ғусл қилиш динимизда алоҳида таъкидланган. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ ﷺ Фитр куни ғусл қилар эканлар.

KУНЛИК ҲАДИС | Манба: islom.uz
660 views14:20
Ochish/sharhlash