Get Mystery Box with random crypto!

📚 КУНЛИК ҲАДИС | Расмий канал 🌙

Telegram kanalining logotibi nurli_yol_hadis — 📚 КУНЛИК ҲАДИС | Расмий канал 🌙 К
Telegram kanalining logotibi nurli_yol_hadis — 📚 КУНЛИК ҲАДИС | Расмий канал 🌙
Kanal manzili: @nurli_yol_hadis
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 7.57K
Kanalning ta’rifi

💎 Ҳадис илмидан баҳраманд бўлиш истаги борлар! Кундалик бериб бориладиган ҳадисларни ўрганиб боринг ва фойда олинг.
🕌 «Юнусобод Оқ-тепа» жомеъ масжиди имом-хатиби Нуруллоҳ қори Обидов.
Саволлар учун расмий ботимиз: @ImomgaSavol_YunusobodOqtepa_Bot

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 49

2022-08-30 14:16:21 #Ҳадис_356

ҲАР БИР ИНСОН ВАФОТИДАН ОЛДИН БАНДАЛАРНИНГ ҲАҚЛАРИНИ АДО ҚИЛИБ ҚЎЙИШЛАРИ ЗАРУР

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مَنْ كَانَتْ لَهُ مَظْلَمَةٌ لِأَحَدٍ مِنْ عِرْضِهِ أَوْ شَيْءٍ فَلْيَتَحَلَّلْهُ مِنْهُ الْيَوْمَ قَبْلَ أَنْ لَا يَكُونَ دِينَارٌ وَلَا دِرْهَمٌ، إِنْ كَانَ لَهُ عَمَلٌ صَالِحٌ أُخِذَ مِنْهُ بِقَدْرِ مَظْلَمَتِهِ، وَإِنْ لَمْ تَكُنْ لَهُ حَسَنَاتٌ أُخِذَ مِنْ سَيِّئَاتِ صَاحِبِهِ فَحُمِلَ عَلَيْهِ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ ﷺ шундай дедилар: «Ким бировнинг шаънига ёки бирор нарсасига зулм қилган бўлса, уни бугун – динор ҳам, дирҳам ҳам бўлмай қолишидан олдин – рози қилиб олсин. Агар солиҳ амали бўлса, ундан қилган зулми миқдорида олинади; яхшиликлари бўлмаса, ҳақ эгасининг ёмонликларидан олиниб, бунга юклатилади».

Бошқа бир ривоятда ҳатто-ки урган бир шапалоғи учун ҳам рози қилиб кўйиши кераклиги таъкидланган.

Бандалар ҳақларининг муомаласи жуда ҳам мушкулдир. Ҳақ эгаси кечмагунча кечирилмайди.


KУНЛИК ҲАДИС | Манба: islom.uz

••┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•••
Hadislar to'plami: @nurli_yol_hadis
2.5K views11:16
Ochish/sharhlash
2022-08-29 23:55:48 #Ҳадис_355

НАМОЗДА КЎЗ ЮМИЛМАЙДИ

عَنْ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إذَا قَامَ أَحَدُكُمْ فِي الصَّلاَةِ فَلاَ يُغْمِضْ عَيْنَيْهِ. رَوَاهُ ابْنُ عَدِيٍّ

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу Набий ﷺдан ривоят қилади:

“Сизлардан кимда-ким намозда қоим бўлса, кўзларини юмиб олмасин!”.

Ибн Адий ривояти.


Изоҳ: “Табйинул ҳақоиқ” китобида бу иш хушуга халал бериши, ортиқча ҳаракат экани айтилган. Шунинг учун уламолар намоз ўқиётганда кўзни юмиб олишни макруҳ, дейишган. Бу ишнинг макруҳлиги Мужоҳид ва Қатодадан ҳам ривоят қилинган. Суннатга кўра, намоз ўқиётган одам қиёмда кўзини сажда қиладиган жойга қаратади. Кўзни юмиш билан мана шу суннат тарк этилган бўлади.

Банда сажда пайтида ҳам заруратсиз кўзларини юммайди. Баъзилар, агар саждада хаёлини чалғитадиган нарсаларни кўриб, хушуга халал етадиган бўлса, у ҳолда кўзни юмиш макруҳ эмас, дейишган (“Ал-баҳрур роиқ”).

Дуо қилаётганда, тасбеҳ айтаётганда кўзни юмса бўлади.

KУНЛИК ҲАДИС | Манба: islom.uz

••┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•••
Hadislar to'plami: @nurli_yol_hadis
3.5K views20:55
Ochish/sharhlash
2022-08-29 19:18:37 #Эълон

Намоз, рўза ва бошқа ибодатларимиздаги хато ва камчиликларни тўғирлаб боринг!

Уланиб олинг, манфаатли расмий каналларимиздан бири...

@nurli_yol_fiqh
2.9K views16:18
Ochish/sharhlash
2022-08-29 12:59:25 #Ҳадис_354

ҚАРЗИ АДО ЭТИЛМАГУНЧА ЖАННАТГА КИРМАС

وَلِلنَّسَائِيِّ: وَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ لَوْ أَنَّ رَجُلًا قُتِلَ فِي سَبِيلِ اللهِ، ثُمَّ أُحْيِيَ ثُمَّ قُتِلَ، ثُمَّ أُحْيِيَ ثُمَّ قُتِلَ وَعَلَيْهِ دَيْنٌ مَا دَخَلَ الْجَنَّةَ حَتَّى يُقْضَى عَنْهُ دَيْنُهُ

Насаий қилган ривоятда:

Пайғамбаримиз ﷺ: «Менинг жоним қўлида бўлган Зот ила қасамки, агар бир киши Аллоҳнинг йўлида қатл қилинса, сўнг тирилтирилса, яна қатл қилинса ва тирилтирилса, сўнг яна қатл қилинса-ю, унинг зиммасида қарзи бўлса, қарзи адо этилмагунча жаннатга кирмас», дейилган.


Шарҳ: Пайғамбаримиз ﷺнинг қасам ичиб туриб айтишлари ҳам бу иш қанчалик аҳамиятли эканлигини кўрсатади.
Аллоҳ таолонинг йўлида шаҳид бўлиш қанчалик улуғ мақом. Шаҳид учун жаннат эшиклари доимо катта очиқ. Лекин қарз иши оғир. Агар инсон Аллоҳнинг йўлида бир эмас, уч марта шаҳид бўлса ҳам, қарзини адо қилмаган бўлса, жаннатга кира олмайди. Ундай одамнинг жаннатга кириши олган қарзининг узилишига боғлиқ бўлиб қолади. Қарзи узилса, жаннатга киради, бўлмаса йўқ.
Чунки қарз банданинг ҳаққи, бу ҳақни фақат ўз эгаси кечади, холос. Аллоҳ таоло кечмайди. Қарз олиб, уни узмай юрганлар бу ҳақиқатни яхшилаб англаб олмоқлари лозим.


KУНЛИК ҲАДИС | Манба: islom.uz | “Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан

••┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•••
Hadislar to'plami: @nurli_yol_hadis
4.6K views09:59
Ochish/sharhlash
2022-08-28 19:09:04 ҚАБРЛАРНИ, ҚАБРИСТОННИ ҚЎЛ БИЛАН КЎРСАТИШ
#бидъат

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Қабрларни, қабристонни қўл билан кўрсатиб бўлмайди деган гап ростми?


ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Шариатимизда бундай гап йўқ. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/188056)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈┈•
Уланиш: @nurli_yol_fiqh
3.8K views16:09
Ochish/sharhlash
2022-08-28 13:03:01
БИР КУНДА 1000 СУННАТ

Мисвокка оид суннат ва мустаҳаблар


••┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•••
Hadislar to'plami: KУНЛИК ҲАДИС
4.7K views10:03
Ochish/sharhlash
2022-08-28 06:01:31 #Ҳадис_353

ТАОМНИ ЁМОНЛАШ МУТЛАҚО МУМКИН ЭМАС

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу деди:

«Набий ﷺ ҳеч қачон бирор таомни айбламасдилар. Агар иштаҳалари тортса, ердилар. Кўнгиллари тусамаса, тарк қилар эдилар».

Бухорий, Муслим, Абу Довуд ривоят қилганлар.

Ҳар қандай ҳалол таом банда учун Аллоҳ таолонинг неъмати ҳисобланади. Ҳар қандай неъмат учун банда Аллоҳ таолога шукр қилиши лозим. Фақат нонкўр инсонгина шукр ўрнига таомни айблашга ўтади.

Мусулмонлик одоби ҳар қандай таом тановул қилганда уни мақташни, айбламасликни ва таом тайёрлаган шахсга ташаккур изҳор қилишни тақозо қилади.

Таом тайёрлаган шахс таом тановул қилган кишига яхшилик қилган шахсдир. Яхшилик қилган кишига эса ташаккур айтиш лозим. Зотан, умумий қоида шуки: «Одамларга ташаккур қилмаган Аллоҳ таолога ҳам шукр қилмайди».


KУНЛИК ҲАДИС | Манба: https://islom.uz/maqola/7999

••┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•••
Hadislar to'plami: @nurli_yol_hadis
4.4K views03:01
Ochish/sharhlash
2022-08-27 14:21:01 #Ҳадис_352

ТАОМ ЕБ БЎЛИНГАНИДАН СЎНГ

«Сунан» соҳибларининг ривоятида:
«Набий ﷺ қачон таомланишдан фориғ бўлсалар: «Бизни едирган, ичирган ва мусулмонлардан қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин», дер эдилар», дейилган.

Таом еб бўлинганидан сўнг Аллоҳ таолога ҳамд айтиб, дуо қилинади.

Еб-ичгандан кейин шукр қилиб, ҳамд айтишда Аллоҳ таолонинг ёлғиз Ўзи ризқ берувчи Зот эканини эътироф қилиш бор. Шу билан бирга, бу ишда Аллоҳ таолога шукрни доимий янгилаб туриш маъноси ҳам бор. Шукр қилган бандага эса Аллоҳнинг Ўзи неъматларини зиёда қилиб беришни ваъда қилган.

***

«Сувайд ибн Нуъмон розияллоҳу анҳу деди:
«Набий ﷺ билан Хайбарга чиқдик. Саҳбога етганимизда, у зот таом опкелтирдилар. Толқондан бошқа ҳеч нарса келтирилмади. (Ўшани) едик. Сўнг у зот намозга тураётиб, оғизларини яхшилаб чайдилар. Биз ҳам чайдик».

Бухорий ривоят қилган.

Таомдан кейин икки қўл ювилади.
Расулуллоҳ ﷺ шундай қилганлар. Таомдан қолган юқларини ювиб, кетказиш юксак одоб намунасидир.
Таомдан кейин аввал тиш тозалагич ила тиш тозаланиб, чиққан овқат қолдиқлари туфлаб ташланади.
Сўнгра оғиз чайилади. Агар тиш фуршаси ила ювилса, яна ҳам яхши бўлади.

Овқатланишнинг исломий маданиятига кўра ҳар бир мусулмондан таомдан кейин оғзини яхшилаб чайиши талаб қилинади. Бу ишни Набий ﷺ қилганлари ҳақида ривоятлар кўп. Мусулмонлар оғизнинг тоза-пок бўлишига доимо катта эътибор берганлар. Оғиз билан Қуръони карим, ибодат дуолари ўқилади, Аллоҳ таолонинг зикри қилинади, шунинг учун у доимо пок бўлиши, турли нохуш ҳидлар чиқмаслиги керак.

Диёримизда овқатланишдан кейин қилинадиган дуолардан «Алҳамдулиллаҳиллазий атъаманаа ва сақонаа ва жаъаланаа минал муслимийн» («Бизни едирган, ичирган ва мусулмонлардан қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин») деган дуо кенг тарқалган.

KУНЛИК ҲАДИС | Манба: https://islom.uz/maqola/7999

••┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•••
Hadislar to'plami: @nurli_yol_hadis
4.5K views11:21
Ochish/sharhlash
2022-08-27 05:02:07 #Ҳадис_351

ТАОМ ЕЙИШ ОДОБЛАРИ

Салмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий ﷺ: «Таомнинг баракаси ундан олдин (икки қўлни) ювишдир ва ундан кейин (икки қўлни) ювишдир», дедилар».

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.

Исломда таомдан олдин икки қўлни ювиш диний таълимотлар орасига қўшилган ва у «барака» деб аталган.

***

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ ﷺ таом ва шаробга пуфлашдан қайтардилар».

Аҳмад ривоят қилган.

Таом устида нафас олинмайди, агар у иссиқ бўлса, пуфлаб совутилмайди. Луқмани олиб бораётганда оғиз катта очилмайди. Таом ейилаётган қўл коса ёки товоққа, дастурхонга силкитилмайди.

***

Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий ﷺ билан таомга ҳозир бўлсак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошламагунларича, қўлларимизни узатмас эдик».

Муслим ривоят қилган.

Бу одобни бошқа одоблар қатори, болаларга ҳам ёшликларидан ўргатиб бориш керак. Баъзи халқларда ушбу одоб аллақачон унутилиб қолган. Бизда унга амал қилиш ҳозир яхши даражада, дея оламиз. Фақат бу одобга амал қилишда бардавом бўлиш керак.

***

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий ﷺ: «Албатта, шайтон сизларнинг ҳар бирингизнинг ҳар бир ишида ҳозир бўлади; таомига ҳам ҳозир бўлади. Қачон бирортангиздан луқма тушса, ундаги нопокликни кетказиб, кейин есин. Уни шайтонга қолдирмасин. Фориғ бўлгач, бармоқларини яласин. Чунки у таомининг қаерида барака бўлишини билмас», дедилар».

Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насаий ривоят қилганлар.

Қўлдан тушган ва дастурхонга тўкилган таом олиб ейилади. Қўлда ва идишларда қолган таом юқларининг исроф бўлишига ҳам йўл қўйилмайди.


KУНЛИК ҲАДИС | Манба: https://islom.uz/maqola/7999

••┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•••
Hadislar to'plami: @nurli_yol_hadis
5.0K views02:02
Ochish/sharhlash
2022-08-26 18:20:35 #Ҳадис_350

МАҲРАМСИЗ...

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар:

«Пайғамбар ﷺ хутба қилаётиб: – Бир эркак бир аёл киши билан ҳаргиз холи қолмасин, агар аёлнинг маҳрами бўлса, майли. Аёл киши сафарга зинҳор маҳрамсиз чиқмасин, – дедилар. Шунда бир киши ўрнидан туриб: – Эй Аллоҳнинг Расули, менинг аёлим ҳажга чиқди, мен эса фалон жойда бўладиган ғазотга ёзилдим, – деди. Ул зот ﷺ унга: – Сен бориб, аёлинг билан бирга ҳаж қил! – дедилар».

Имом Бухорий ва имом Муслимлар ривоят қилган


Шарҳ: Ушбу ҳадисдан кўриниб турибдики, аёл кишини ҳатто ҳажга ҳам ёлғиз юбориб бўлмас экан. Ҳатто Аллоҳнинг, дину диёнатнинг йўлида қилинадиган жиҳодни қўйиб бўлса ҳам, аёлнинг маҳрами у билан бирга ҳажга бориши кераклиги таъкидланмоқда. Чунки сафар машаққат ва хавфдан холи эмас. Мўмина аёлларни машаққат ва хавфда ёлғиз қолдиришга унинг маҳрамларининг эркаклик ғурурлари ҳам йўл бермаслиги керак. Йўлда аёлнинг хизматини қилиб, қийинчиликлардан, хавф-хатар ва турли кўнгилсизликлардан ҳимоя этиб бориши керак.

KУНЛИК ҲАДИС | Манба: islom.uz

••┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•••
Hadislar to'plami: @nurli_yol_hadis
4.1K views15:20
Ochish/sharhlash