Get Mystery Box with random crypto!

​​حَدَّثَنَا أَبُو عَاصِمٍ، عَنِ ابْنِ جُرَيْجٍ، عَنِ ابْنِ أَ | Namoz.uz

​​حَدَّثَنَا أَبُو عَاصِمٍ، عَنِ ابْنِ جُرَيْجٍ، عَنِ ابْنِ أَبِي مُلَيْكَةَ، عَنْ عَائِشَةَ ـ رضى الله عنها ـ عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ ‏ "‏ إِنَّ أَبْغَضَ الرِّجَالِ إِلَى اللَّهِ الأَلَدُّ الْخَصِمُ ‏"‌‏.‏

Мўминларнинг онаси Оиша розияллоҳу анҳадан ривоят:
«Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ учун одамларнинг энг ёмон кўрилгани ашаддий хусуматчидир», дедилар».

(Ҳадисни Бухорий ва Муслим ривоят қилган)

-------
Xусуматчи — адоват қилувчи, жанжал ва тортишувларга қизиқувчи, бировнинг хатосини исбот қилиш учун низолашувчи одам. Айниқса, ботил йўл билан ва илмсиз равишда хусумат қилиш жуда ҳам ёмон иш. Чунки у қалбларни ҳасадга тўлдиради, ғазабни қўзитади ва бировларнинг обрўсини тўкишгача олиб боради. Шунинг учун ҳақ эгаси ҳам хусуматлашишдан иложи борича ўзини олиб қочгани афзал. Юқоридаги ҳадисдаги "ашаддий хусуматчи" сулҳни қабул қилмайдиган, жанжални пулга сотиб оладиган шахсдир.

#hadis

namoz.uz