Get Mystery Box with random crypto!

Жума кунининг фазилатлари Солиҳлардан бири айтади: 'Жума ку | Namoz.uz

Жума кунининг фазилатлари

Солиҳлардан бири айтади: "Жума куни аср билан шом орасида дуо қилганимда Роббим дуоларимни ижобат қилаверганидан, ҳатто Роббимдан бирон нарса сўрашга уяладиган бўлиб қолдим".

Tовус ибн Кайсон жума куни аср намозини ўқигач, қиблага юзланиб, то кун ботгунига қадар ҳеч ким билан гаплашмас эди.

Фазл ибн Фазола жума куни аср намозини ўқигач, масжиднинг бир чеккасига бориб ўтирар ва то қуёш ботгунича дуо қилишдан тўхтамас эди.

Саид ибн Жубайр аср намозини ўқигач, то қуёш ботгунига қадар ҳеч ким билан гаплашмас, яъни дуо билан машғул бўлар эди.

Кимнинг жумаси мақбул бўлса, ҳафтасининг қолган кунлари ҳам мақбул бўлади.

@namozofficial