Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Маккага олиб борувчи йўлда кетаётган эдилар. Жумдан тоғига йўлиқдилар. У зот «Юраверинглар, бу Жумдан. Муфарридлар эса ўзиб кетдилар», дедилар. Саҳобалар «Муфарридлар кимлар, ё Расулуллоҳ?», деб сўрашди. «Аллоҳни кўп зикр қилувчи эркак ва аёллар», дедилар