Get Mystery Box with random crypto!

NAMOZ VAQTLARI ✔️

Telegram kanalining logotibi namoz_vaqt — NAMOZ VAQTLARI ✔️ N
Telegram kanalining logotibi namoz_vaqt — NAMOZ VAQTLARI ✔️
Kanal manzili: @namoz_vaqt
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 8.94K
Kanalning ta’rifi

🌝 БОМДОД
🌞ПЕШИН
🌕АСР
🌗ШОМ
🌛ХУФТОН
Намозни Унутманг!

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 7

2023-04-30 20:20:35 «...ЛЕКИН ФАРЗАНД ҚАЛБГА ЯҚИНРОҚ БЎЛАДИ»

#Ривоят

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Абу Бакр розияллоҳу анҳу бир куни:
«Аллоҳга қасам! Ер юзида мен учун Умардан маҳбуброқ одам йўқ! - деди. Кейин чиқиб, қайтиб кирди ва: - Нима деб қасам ичдим, ҳой қизим?» деди.
Мен нима деганини айтиб бердим. Шунда у: «(Умар) мен учун азиз! Лекин фарзанд қалбга яқинроқ бўлади», деди».

Шарҳ:
Ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ розиҳаллоҳу анҳу ўзларининг энг яқин дўстлари Умар розияллоҳу анҳуга бўлган муносабатларини билдириш мақсадида Аллоҳ таолонинг исми ила қасам ичиб, ҳазрати Умар ўзлари учун одамларнинг энг маҳбуби эканини айтиб, ташқарига чиқдилар ва айтган иборалари ноаниқ чиққанини эслаб, ортга қайтдилар. Бу гапни эшитган қизлари - Оиша онамиздан аниқлаб олиш учун ўзлари нима деб қасам ичганларини сўрадилар. Сўнгра хатоларини тўғрилаб: «(Умар) мен учун азиз! Лекин фарзанд қалбга яқинроқ бўлади», дедилар.
Яъни «Ер юзида мен учун Умардан азизроқ одам йўқ», дедилар. Ҳар бир ота учун бошқалардан кўра фарзанди қалбига яқинроқ бўлади. Ота учун одамлар ичида энг яқини фарзанд бўлади.
Албатта, бу гапда Абу Бакр розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳи алайҳи васалламни истисно қилганлар.

«Одоблар хазинаси, 1-жуз» китобидан.
Дўстларга ҳам улашинг!

@MEHROB_UZ
857 views17:20
Ochish/sharhlash
2023-04-30 20:18:22
ФАРИШТАЛАР КИРМАЙДИГАН 9 ХОНАДОН

Бу уйлардан фаришталар озорланиб қочадилар. Жин Шайтонлар эса бу ерни ўзларига макон қилиб бемалол истиқомат қиладилар. Шайтонлар кўп бўлган бу ерда уруш жанжал, кўнгилсизлик, фисқ фасод кўп бўлади.

Қандай хонадонларга фаришталар кирмайди


ДАВОМИНИ ЎҚИШ
738 views17:18
Ochish/sharhlash
2023-04-30 20:16:40
OSON VA MAZZALI TO‘RTLAR JONU DILINGIZMI

UNDA KANALIMGA MARHAMAT
OSON KAMXARJ TEZ TAYYOR BO‘LADIGAN TO‘RTLAR HAMMA HAMMASI USHBU KANALIMDA

UYDA BOR MAHSULOTLAR BILAN TEZ VA MAZZALI PISHIRIQLAR TAYYORLAYMIZ

SALAT
TAOMLAR
TORT VA PISHIRIQLAR XAMMAS
BOMBA TEKIN DARSLARDA
QANI KETTIK

https://t.me/+5GBBuo31QpU2Nzcy
https://t.me/+5GBBuo31QpU2Nzcy

#ID63
740 views17:16
Ochish/sharhlash
2023-04-30 11:52:57 ДУНЁ МАШАҚҚАТ УЙИ

Инсон зоти ўта заифдир. Нафсига ғолиб. Тоат, ибодат ва зикр бизга ўта оғир нарсадек кўринади. Аслида инсон чин ихлос ва сабр билан ғайрат қилса, Аллох таоло барчасини осонлаштиради. Ана шу самимий ихлос ва сабр йўқ бизда. Фақат, гарчи дунё иши машаққатли бўлса-да, биз учун қулай туюлаверади. Дунёга шунчалар ишқ ва ҳавас билан отиламизки, гўё кўзимизга ундан бошқа нарса кўринмайди...

Дунё машаққат, заҳматлар, дардлар уйидир. Ҳар инсоннинг ўз дарди, ташвиши бор...

Ҳа, дунё ана шундай бир жойдир. Бундан ортиғини дунёдан исташга ҳаққимиз йўқ. Нима қиламиз? Таҳаммул; сабр қиламиз...

Умар Фаруқ Сайдо ал-Жазарий.
"Ғам-қайғусиз яшай десангиз II" китобидан.

Каналга уланиш:
t.me/mehrob_uz
976 views08:52
Ochish/sharhlash
2023-04-30 11:52:57 Намоз ўқишда ихтилоф чиқармаслик

@mehrob_uz
848 views08:52
Ochish/sharhlash
2023-04-30 11:52:57 ТАВБА ҚИЛГУВЧИЛАР БОРМИ?

Эй, гуноҳларига тавба қилувчи, чекаётган надоматингдан бир натижа борми?!
Бу тойилиб адашганинг учун йиғлаб тавба қиляпсанми?!
Аламли иқобдан сақланишга ҳаракат қиляпсанми?!
Жазонинг қаттиқлигидан қўрқиб дир-дир қалтираяпсанми?!
Тавбани тилдагина айтиладиган сўз деб ўйлайсанми?
Тавба инсонни тозалайдиган бир доридир.
Юрагингни кирликлардан тозала, узр либосини кий, синиқлик ила безан ва тавба эшиги олдига бор.
Кунлар ўтиб кетди, гуноҳлар ёзиб қўйилди ва энди фақат ўтган ишларга чин юракдан надомат қилишгина фойда беради.
Банда нечоғли гуноҳкор бўлмасин, Раббининг раҳмат эшиги кенгдир. Бунга далил бўлувчи кўплаб оятлар келган:

أَلَمۡ يَعۡلَمُوٓاْ أَنَّ ٱللَّهَ هُوَ يَقۡبَلُ ٱلتَّوۡبَةَ عَنۡ عِبَادِهِۦ

“Улар Аллоҳгина Ўз бандаларининг тавбасини қабул қилишини билишмайдими?”
(Тавба сураси, 104-оят).

"Тавба" китобидан.

@mehrob_uz
822 views08:52
Ochish/sharhlash
2023-04-29 19:19:53 Эй иймон келтирганлар! Жума куни намозга нидо қилинганда, Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, бу ўзингиз учун яхшидир.

Бас, намоз тугагандан сўнг ер юзи бўйлаб тарқалинг ва Аллоҳнинг фазлидан талаб қилинг ва Аллоҳни кўп эсланг, шоядки ютуққа эришсангиз.

Ва улар тижорат ёки ўйин-кулгу кўрганларида, унга томон ёпирилдилар ва сени тик ҳолда тарк этдилар. Сен: «Аллоҳнинг ҳузуридаги нарса ўйин-кулгудан ва тижоратдан яхшидир. Ва Аллоҳ энг яхши ризқ берувчидир», деб айт. (Дунё ташвиши деб ибодатни тарк этиш яхши эмас. Чунки ризқ берувчи Аллоҳнинг Ўзи. Аввал Унинг ибодати адо бўлса, ризқ топишда кейин Ўзи ёрдам беради.)

Жума сураси 9-10-11 оятлар.
@mehrob_uz
1.1K views16:19
Ochish/sharhlash
2023-04-29 19:19:53
Сир сенинг асиринг саналади. Уни бировга ошкор қилсанг, сен унинг асирига айланасан.

Илм ўрганинг. Буни уддалай олмасангиз зиё аҳлини севинг. Агар буни ҳам уддалай олмасангиз, ҳеч бўлмаса олимлардан нафратланишдан сақланинг.

Роҳат фароғатнигина кўзлаш инсон учун ғафлат эканлигини унутманг.

Ҳаёт ҳодисаларидан сабоқ ола билганлар сабр-бардошли бўлишади. Улар шу туфайли дунёнинг бошқалар англамаган сир-синоатларини англашади. Ҳаёт ҳеч қачон тўхтамаслиги, дунёнинг яхши-ёмом барча ишлари ўткинчи эканлиги, қувонч ҳам, қайғу ҳам абадий эмаслигини тушуниб етишади. Ортиқча шодликка берилиш такаббурлик, беҳад изтиробга тушиш ношукрлик эканини ички бир куч таъсирида сезишади.


"Ўғил қизларимга 1000 насиҳат" китобидан.

t.me/mehrob_uz
1.0K views16:19
Ochish/sharhlash
2023-04-29 09:02:17 «Ўлимга тайёргарлик кўриш»

Ато ибн Абу Рабоҳ айтганидек, ўлимни эслаш уч яхши нарсани топишга сабаб бўлади: тавбага шошилиш, оз нарсага қаноат қилиш ва ибодатларга ғайратли бўлиш.

Шунингдек ўлимни эсламаслик учта ёмон ҳолатга олиб келади:
биринчиси, тавбани кечга суриш. Чунки ўлимни эсдан чиқарган одам ўлим ҳали келмайди, деган гумонда гуноҳлардан тийилмайди ва тавбани ортга суради. Ҳолбуки, ўлим тўсатдан келиб, тавбага улгурмаса, охиратига зиён.

Иккинчиси, Аллоҳ тақсим қилган ризққа рози бўлмаслик. Қанча неъмат берилса ҳам, ношукр банда худди шўр денгиз сувини ичгандек қониқмайди.

Учинчиси, дунёга муҳаббат қўйиш. Дунёга муҳаббат қўйган киши унга тўймайди, тўймасликдан ташқари, ундан айрилишни ҳам истамайди.
@mehrob_uz
1.3K views06:02
Ochish/sharhlash
2023-04-29 09:02:17 #Табассум

Суқротдан бир шогирди сўради:

- Қандай аёлга уйлансам бўлади?

Суқрот жавоб берди:

- Агар яхши аёлга уйлансанг, бахтли бўласан. Ёмон аёлга уйлансанг файласуф бўласан.

- Суқротнинг аёли яхши бўлса керак, деди шогирд.

Суқрот айтди:

- Иш сен айтгандек бўлганида Суқрот файласуф бўлмас эди.

Каналга аъзо бўлинг!
● @mehrob_uz
1.2K views06:02
Ochish/sharhlash