Get Mystery Box with random crypto!

NAMOZ VAQTLARI ✔️

Telegram kanalining logotibi namoz_vaqt — NAMOZ VAQTLARI ✔️ N
Telegram kanalining logotibi namoz_vaqt — NAMOZ VAQTLARI ✔️
Kanal manzili: @namoz_vaqt
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 8.94K
Kanalning ta’rifi

🌝 БОМДОД
🌞ПЕШИН
🌕АСР
🌗ШОМ
🌛ХУФТОН
Намозни Унутманг!

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 6

2023-05-15 19:09:02
Ҳеч бир амалингизга мағрурланманг!
○ ○ ○ ○ ○
Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.

@MEHROB_UZ
1.0K views16:09
Ochish/sharhlash
2023-05-15 09:13:28 Силаи раҳм вожиб амал, уни узган...


Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

@mehrob_uz
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
1.2K views06:13
Ochish/sharhlash
2023-05-15 09:13:28 ЁЛҒОН ДЎЗАХГА ЕТАКЛАЙДИ

Эй Одам фарзанди! Яхшилик қил, чунки яхшилик жаннат калити ва жаннатга етакловчидир. Ёлғондан четлан, чунки у дўзах калити ва дўзахга етакловчидир.

Эй Одам фарзанди! Билгинки, бино қилган нарсанг ҳам, умринг ҳам хароб бўлиш учун, жасадинг тупроқ бўлиш учун, тўплаган нарсанг меросхўрлар учундир. (Топган) ноз-неъматларинг ўзингдан ўзгалар учун, ҳисоби эса сенинг зиммангда, жазо ва пушаймонлик ҳам сеникидир. Амал қабрдаги ҳамроҳинг. Ҳисобга тортилишингдан олдин ўзингни ҳисоб қил. Тоатимни маҳкам ушла. Менга гуноҳ қилишдан сақлан. Берганларимга рози бўл, шукр қилувчилардан бўл.
Имом Ғаззолий Қирқ ҳадиси қудсийдан.
@mehrob_uz
1.1K views06:13
Ochish/sharhlash
2023-05-15 09:13:28
Эй Аллоҳим! Бошимиздан турли мусибат, офатларни даф эт, фитналардан омон сақла, ишларимизни ўнгла! Бугунги кунимизни барокатли қилгин!

Хайрли тонг!

Каналга аъзо бўлинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
1.0K views06:13
Ochish/sharhlash
2023-05-14 19:27:37
#Эслатинг
Эртага, душанба!
15 май, 2023

Ҳижрий тақвимга кўра, Шаввол ойи тугашига 6 кун қолди!

Ҳафтанинг душанба ва пайшанба кунлари рўзадор бўлинг ҳамда фазилатли шаввол ойидаги ажрни ҳам қўлга киритинг!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким Рамазон рўзасини тутиб, кетидан шавволда олти кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади», деганлар». Имом Муслим ривояти.

Сиз ҳам қодир бўлсангиз, рўзадорлар карвони билан бирга бўлинг! Агар қодир бўла олмасангиз — бошқа диндошларимизга эслатинг!

Саҳарлик ва ифторлик вақти:
15.05.2023
(Тошкент вақти билан)

Саҳарлик тугаши: 03:28
Ифторлик бошланиши: 19:38

Ният:
Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини адо этмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар ниятини, тонг отмасдан аввал қилиб олиш керак).
@MEHROB_UZ
1.2K views16:27
Ochish/sharhlash
2023-05-14 19:27:37
... ортингиздан қувиб юради


Шайх Саййид
Раҳматуллоҳ Термизий
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
MEHROB.UZ
1.2K views16:27
Ochish/sharhlash
2023-05-14 19:27:37
МУНКАР ИШНИ КЎРГАН КИШИ

CАВОЛ: Кўчамнинг бошига бегона мошина ва "севишганлар" келиб қолади. Мошинанинг ичига қарайман, тўхтайман ва ичидаги эркакни ташқарига чақириб енгил тушинтириб кетказвораман. Бу кўчада мани яқин инсонларим ва манга тегишли аёллар яшайди. Ман тутган иш тўғрими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тўғри қиласиз. Ҳамма ҳам мункар ишни кўрган вақтда уни бартараф этишга ҳаракат қилса жамиятда ёмонлик авж олишини олдини олган бўлади. Валлоҳу аълам.

Каналга аъзо бўлинг:
t.me/mehrob_uz
1.0K views16:27
Ochish/sharhlash
2023-05-01 07:24:03 10 ОЛТИН ЎГИТ

- Дунёда охирати учун озиқа тайёрлаган киши қиёмат куни Аллоҳга суюкли банда бўлади;
- Ғазабни тарк этган Аллоҳнинг ҳифзу - ҳимоясида бўлади;
- Дунёда яшаш савдоси (дардини)ни тарк этган Аллоҳнинг азобидан омонда бўлади. Дунёда роҳат - фароғатни тарк этган қиёмат куни хурсанд бўлади;
- Ҳасадни ташлаган қиёматда мақтовга лойиқ киши бўлади;
- Бош (раҳбар) бўлиш савдосини тарк этган қиёмат куни Малик ва Жаббор (Аллоҳ) наздида азиз (шарафли), этиборли бўлади;
- Дунёда беҳуда нарсаларни тарк этган яхшилар орасида неъматга эришади;
- Дунёда хусуматни (душманлик, одобсизликни) тарк этган қиёмат куни фойда кўрганлардан бўлади;
- Дунёда бойликни (мол - дунё муҳаббатини) тарк этиб, фақирликни (қамбаҳалликни) танлаганни қиёмат куни Аллоҳ таоло валийлар ва Пайғамбарлар ила бирга тирилтиради;
- Дунёда инсонларнинг эҳтиёжини кеткизганни (уларга ёрдам берганни) Аллоҳ таоло дунё ва охиратдаги эҳтиёжларидан беҳожат қилади.
- Дунёда хасисликни тарк этган инсонлар орасида энг олдинги қаторда зикр этувчилар сафидан жой олади.

"Олтин ўгитлар" китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@mehrob_uz
740 views04:24
Ochish/sharhlash
2023-05-01 07:23:17
MAC NABOR
Shu hammasi 99ming som
Qolimda 4ta nabor boooor
Xooosh qizla kmga?
665 views04:23
Ochish/sharhlash
2023-04-30 20:20:35
Эртага, душанба!
1 май, 2023

Шаввол ойида рўза тутмаганлар олдида икки ажр турибди!
Бунинг учун сиз ҳар душанба ва пайшанба кунлари рўзадор бўласиз ҳамда фазилатли шаввол ойидаги ажрни ҳам қўлга киритасиз иншоаллоҳ!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким Рамазон рўзасини тутиб, кетидан шавволда олти кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади», деганлар». Имом Муслим ривояти.

Сиз ҳам қодир бўлсангиз, рўзадорлар карвони билан бирга бўлинг! Агар қодир бўла олмасангиз — бошқа диндошларимизга эслатинг!

Саҳарлик ва ифторлик вақти:
01.05.2023
(Тошкент вақти билан)

Саҳарлик тугаши: 03:50
Ифторлик бошланиши: 19:24

Ният:
Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини адо этмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар ниятини, тонг отмасдан аввал қилиб олиш керак).
@MEHROB_UZ
981 views17:20
Ochish/sharhlash