Get Mystery Box with random crypto!

NAMOZ VAQTLARI ✔️

Telegram kanalining logotibi namoz_vaqt — NAMOZ VAQTLARI ✔️ N
Telegram kanalining logotibi namoz_vaqt — NAMOZ VAQTLARI ✔️
Kanal manzili: @namoz_vaqt
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 8.94K
Kanalning ta’rifi

🌝 БОМДОД
🌞ПЕШИН
🌕АСР
🌗ШОМ
🌛ХУФТОН
Намозни Унутманг!

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2023-07-05 11:45:43 2. Аллоҳ осмонлару ердаги нарсалар Уники бўлган зотдир. Кофирлар ҳолига шиддатли азобдан вой бўлсин.
Яъни, Пайғамбар одамларни Роббиларининг изни ила олиб чиқарадиган йўл соҳиби Аллоҳ осмонлару ердаги нарсаларнинг эгасидир. Унинг ҳеч кимга ҳожати йўқ, балки ҳамма Унинг олдида ҳожатманддир. Шунинг учун турли ҳожатманд, ожиз ва бечоралар тузган, таклиф қилаётган зулмат йўлларни ташлаб, Аллоҳнинг йўлига юрганлар тўғри йўлга чиққан бўладилар. Унинг йўлидаги инсонлар нажот топадилар, икки дунё саодатига эришадилар. Унинг йўлига юрмаган
«Кофирлар ҳолига шиддатли азобдан вой бўлсин».
Ҳа, бу дунёда мазкур олий сифатлар соҳиби бўлмиш Аллоҳ таолонинг йўлига юрмаганларнинг ҳолига қиёматда, албатта шиддатли азобдан вой бўлади.
@mehrob_uz
508 views08:45
Ochish/sharhlash
2023-07-05 11:45:43
Иброҳим сураси, 2-оят
@mehrob_uz
492 views08:45
Ochish/sharhlash
2023-07-04 20:04:22
Musofirlarni doimo duo qilishimiz kerak.

@MEHROB_UZ
720 views17:04
Ochish/sharhlash
2023-07-04 20:04:22
Икковлари: «Эй Роббимиз, биз ўзимизга зулм қилдик. Агар Сен бизни мағфират қилмасанг ва бизга раҳм қилмасанг, албатта, зиён кўрганлардан бўламиз», дедилар.
Аъроф сураси, 23-оят.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
MEHROB.UZ Ижтимоий саҳифалари:
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
665 views17:04
Ochish/sharhlash
2023-07-04 20:04:21 Илм ўрганинглар, зеро уни ўрганиш — Аллоҳдан қўрқиш, уни талаб қилиш — ибодат, музокараси — тасбеҳ, уни излаш — жиҳод, билмаганга ўргатиш — садақа, уни ўз аҳлига билдириш — Аллоҳга қурбатдир.

Муоз ибн Жабал.
@mehrob_uz
546 views17:04
Ochish/sharhlash
2023-07-04 20:04:21
ҲОМИЛАДОРЛИК ПАЙТИДА ЯҚИНЛИК ҚИЛИШ

CАВОЛ: Эркак киши аёли ҳомиладор бўлганидан кейин ҳомила неча ой бўлгунича жинсий алоқа қилиши керак? Шифокорлар 9 ойда ҳам мумкин дейишган. Динимизда нима дейилган?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар яқинлик қилиш аёлга ва ҳомилага зарар қилмаса, туғадиган вақтигача бу иш жоиз. Валлоҳу аълам. Фатво ҳайъати.
@mehrob_uz
594 views17:04
Ochish/sharhlash
2023-07-04 20:04:21
ОТА-ОНАГА ХИЗМАТ ҚИЛИШ КАМОЛОТНИНГ БЕЛГИСИ


Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.
@MEHROB_UZ
572 views17:04
Ochish/sharhlash
2023-07-04 09:31:26 НАМОЗДА БУЙРАКНИНГ ФАОЛЛАШУВИ

Маълумки, инсон тик турганида ёки спорт билан шуғулланганида буйракдаги қон оқими секинлашади. Замонавий тиббиёт илмининг тасдиқлашича, намоздаги сажда ҳолатида ёки ёнбошлаб ётганда бу аъзодаги кон айланиши тезлашар экан. Олимларнинг бу кашфиёти асосида кун бўйи тик турувчилар устида олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, гавданинг тик туриши буйракдаги қон оқими миқдорини камайтириб, пешоб ажралишини секинлаштиради. Бу эса буйракдаги гломерул деб аталадиган майда («glomerool» тугунча) қон томирларидан иборат пешоб пайдо қилувчи махсус биологик воситада айланувчи қоннинг софланиш суръатининг пасайишига сабаб бўлади. Тадқиқотчилар одам тик турганда буйракдаги қон айланишининг секинлашишига унга қон етказиб берувчи томирлар деворининг сиқилиши сабаб эканини топишди. Бу жараёнларни доимий ҳолда бошқарувчи асаб тизими эса қон томирларнинг қисилиши ёки кенгайишига тик турилганда ёки ёнбошлаганда кўпроқ ҳукмронлик қилиши аниқланган. Олимлар буйракдаги бу физиологик воқеликни ҳанузгача изоҳлай олишмаяпти. Лекин тик турган ҳолатда нафақат буйракларга, балки барча пастки аъзоларга қон оқиш миқдори камайишини, шу билан бирга, саждада ва ёнбошлаганда қон оқими зиёдалашишини таъкидлашади. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, қачон буйракларга кон оқиб келиш миқдори етарли даражада бўлса, юқорида айтилган «коптокча» томирларида қон босими юқори бўлиб, қоннинг тозаланиши ҳам зиёдалашади, ўз-ўзидан ажраладиган пешоб миқдори ҳам ортади. Демак, сажда ҳолати буйракларга етарли миқдорда қон оқиб келиши, кўпроқ пешоб ажралиши учун энг муҳим омиллардан бири ҳисобланади.

«Қуръон ва суннатдаги илмий мўъжизалар» китобидан.
@mehrob_uz
755 views06:31
Ochish/sharhlash
2023-05-21 20:16:11
Шарҳ: Демак, мусулмон одам бирор азият чекса, ҳатто тикан кирса ҳам, Аллоҳ таоло шунга яраша унинг хатосини ювар экан. Касал бўладими, чарчайдими, оғир аҳволда қоладими, мусидат етадими, ғам-ғуссага ботадими – чеккан азобларининг ҳар бири катта ва кичик гуноҳларининг ювилишига сабаб бўлмай қолмайди.
Шунинг учун мўмин-мусулмон одам ўзига бир азият, нохушлик етганида, дард текканида, тўсатдан бирор ғам-ғуссага учраганида жазавага тушиб, ўзини ўтга-сувга урмасдан, сабр қилиши лозим.
“Аллоҳ таоло бунинг эвазига менинг хатоларимни кечиради, гуноҳларимни мағфират қилади”, деган эътиқоддаги киши бу ҳолатни осон ўтказади. Дод-вой қилишнинг ўрнига “Бу менга Аллоҳнинг марҳамати бўлди, шу бўлмаса, гуноҳларимни қандай ювардим”, деган эътиқодда бўлса, ҳар қандай дардни осонлик билан енгади.
Ислом маданияти мусибат етган мусулмонлардан ана шундай олийжаноб муносабатни талаб қилади.
Бу эса илоҳий таълимотдан келиб чиққан юксак даражадаги маданиятдир.
t.me/mehrob_uz
221 views17:16
Ochish/sharhlash
2023-05-21 20:16:11
ҲАР БИР АЁЛНИНГ БИР ҚОБИЛИЯТИ БОР
____
Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.
Бизни кузатиб боринг!
t.me/mehrob_uz
204 views17:16
Ochish/sharhlash