Get Mystery Box with random crypto!

Havola band qilingan

Telegram kanalining logotibi muslim_mind — Havola band qilingan H
Telegram kanalining logotibi muslim_mind — Havola band qilingan
Kanal manzili: @muslim_mind
Toifalar: Faktlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 8
Kanalning ta’rifi

Аллоҳ таолонинг изни билан Ислом динининг ҳақиқатларига мафкуравий тажовузлардан огоҳ қилишга ва илм-фан-у маърифат улашишга бағишланади.
Ҳамкорлар:
@Muslima_Mind
@Tafakkur_chizgilari
@questions_uz
Қалбан ёшлар учун: @MuslimMind
Маъмурият: @Mindnoma_bot

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar

2022-09-01 08:49:49
Неча ўн йиллар олдин аждодларимизнинг орзуси бўлган ва бу учун жонларини берган, эндиликда биз унга масъул бўлган Mустақиллик байрами халқимизга муборак бўлсин!

Muslim Mind
https://t.me/+LGMV5svdQrc3Y2My
2.8K viewsedited  05:49
Ochish/sharhlash
2022-08-31 15:41:08 Иккинчи Афғонистон ёки Эронга айланамизми?

​Тарихчи олима, профессор Шоҳистахон Ўлжаева мутахасис сифатида бўлаётган ҳодисалар юзасидан академик фикрларини ҳиссиётларга берилмай ёзмоқда.

Ўқиш учун 3 дақиқа | мақоланинг аудиоси.

Muslim Mind – ақл юритадиганлар учун!
2.0K viewsedited  12:41
Ochish/sharhlash
2022-08-31 02:40:07Илм-фан – бизники, Келажак – бизники!

Ҳозирги кунда мусулмонларнинг энг асосий вазифаларидан бири - бу Илм фан ва келажакни эгаллаш. Яъни, асли ўзиники бўлган неъматни қайта қўлга киритишдир. Акс ҳолда, худди ҳозиргидек (мустамлакачилик орқали иккаласи ҳам қўлдан кетган) илм-фан ва келажагимиз бошқалар қўлига ўтиб, ўзимиз бу жиҳатларда қулга айланиш эҳтимолимиз бор.

Қаранг - университетларда, мактабларда, умуман барча дунёвий илм даргоҳларида ўқитилаётган фанлар ўқитувчилари ва муаллимларининг дунёқараш ва тушунчалари қандай? Биз ўқиётган барча дунёвий деб ҳисоблашимиз мумкин бўлган фанларнинг дин билан бўғлиқ бўлмаган ўринлари йўқ эканми? Албатта бор, ниҳоятда кўп. Ҳаттоки физика фанининг ичида метафизикага кириб кетадиган, мутлақо табиий бўлмаган оламга тааллуқли тушунча ва мазмун касб этувчи термин ҳамда илмий аргументлар учрайди. Бу биргина мисол. Фалсафа каби ўта мавҳум ва чалғитувчи фанлар борасида гапирмаса ҳам бўлади. Бу ҳақида узоқ-узоқ гапириш мумкин. Кишиларни диндан совишига сабаб бўлган, дин ва дунёвий фанларни айро санаш (аслида илмлар айро, аммо дин - уларни боғловчи воситадир) орқали ҳосил этилган умумий Ғарбона дунёқараш ҳозирда Ислом дин ўлароқ юзма юз келаётган муаммоларнинг энг дастлабки илдизи саналади (бу борада кўп пост тайёрлаганмиз) .

Айнан юқоридагилар сабабидан ҳам, биз илм-фан ва келажакни забт этишга ниҳоятда муҳтожмиз. Биз «илм-фан (табиий фанлар, фалсафа) бошқаларники, диний фанлар бизники» - тамойили билан иш тута олмаймиз. Гап шундаки, буларнинг барчаси - бизникидир. Ислом олтин асридаги ибни Ҳайсам, ал-Беруний, ибни Бажжа, ал-Фаробий, ал-Ғаззолий, Ибни Рушд каби илм дарғалари, файласуф ва рационалистларни шакллантиришимиз керак.

Келажакни забт этмасак - ўтмишимиз, ҳозиримиз каби, келажагимиз ҳам мустамлака этилади!

Мухаммад Довуд тайёрлади.

Muslim Mind – ақл юритадиганлар учун!
3.2K views23:40
Ochish/sharhlash
2022-08-30 16:57:22 Охирги пайтларда миллатимиз бошида катта сиёсий фитналар ташкиллаштириляпти. Албатта, буларга қарши тура олиш учун ҳар биримизда сиёсий ва диний иммунитет керак бўлади. Эътиборингизга бунда сизга кўмаклашовчи каналларни ҳавола этамиз:

@AbrorMuxtorAliy - ташқи ва ички хоинларга девор бўлиб турган аҳли илмнинг ўткир фикрлари;

@adolat_kuychisi | адолат излаганлар учун! - сиёсий фитналарга қарши таҳлилий муносабат;

@Muslim_Mind | ақл юритадиганлар учун! - ҳар қанақа атеистик идеологияга қарши холисона илмий ёндашув;

@qorqmauzb | сени асрагувчи Роббинг бор! - унча-бунча хоинни қўрқитиб қўядиган фикрлар;

@blogeruzofficial | ортга йўл йўқ! - жамиятдаги турфа камчиликларга субъектив қараш;

@molxonauzb | барча икки оёқлилар - душман… - жамиятнинг молхона бўлиб кетишига қарши қаратилган ҳаракат.

Албатта, ушбу каналларни кузатиб боринг! Ўз сиёсий ва диний қарашларингизни мустаҳкамлаб, юқори кайфият, ичакузди сарказмлар билан кунингизни сермазмун ўтказинг.
4.7K views13:57
Ochish/sharhlash
2022-08-30 15:57:09
Атеизм дунё қарашининг қора ҳақиқатлари. Трейлер

Тўлиқ кўриш учун ҳавола:




Бизни Youtubeда ҳам қўллаб қувватланг.

Muslim Mind – ақл юритадиганлар учун!
4.6K views12:57
Ochish/sharhlash
2022-08-30 09:57:40 Радикал атеизм сиёсатга таъсир кўрсатмоқчи(ми?) Камолиддин Раббимов, Нуриймон Абулҳасан ва Ҳамид Содиқ билан

18.3K viewsedited  06:57
Ochish/sharhlash
2022-08-29 19:30:43 #премьера

Ислом даҳолиги. 2-қисм.

Инсон ҳаётга келар экан, уни ҳайвонлардан ажратиб турадиган ақли моддий олам ҳақиқатлари ҳақида изланади, ўрганади…

Ўзини фан фонида кўрсатишга уринадиган атеизмчи? У жамиятга нима беради? У шунчаки илоҳни инкор қилишми ёки оқибатлари хатарли бўлган дунёқарашми?

Эътиборингизга Даниел Ҳақиқатжоу томонидан тайёрланган «Исломнинг даҳолиги» ҳужжатли фильмининг иккинчи қисмини тақдим қиламиз!

Марҳамат, кўринг ва хулоса чиқаринг



––––––
Лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун.

Muslim Mind – ақл юритадиганлар учун!
4.8K views16:30
Ochish/sharhlash
2022-08-29 13:16:55 Радикал атеизм сиёсатга таъсир кўрсатмоқчи(ми?)
Камолиддин Раббимов, Нуриймон Абулҳасан ва Ҳамид Содиқ билан


2.7K views10:16
Ochish/sharhlash
2022-08-28 19:31:54 Атеист ва исломофобларга қарши курашишнинг бирдан бир ва энг самарали йўли - бу мусулмонларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш ҳамда фикрлаш ва ақлий уфқларини кенгайтиришдир.

Уларнинг услуби ва танлаган йўли, (гарчи бунга терс хатти-ҳаракатлар қилиб туришса ҳам) - ақл, рационаллик. Шу ўринда улар диндан (яъни эътиқоддан) ақлни устун санайдилар. Билмайдиларки, инсон бир қуш бўлса эътиқод (faith) ва ақл (reason) унинг икки қаноти ҳисобланади. Мувозанат йўқолган жойда индивидуал таназзул бошланади. Бу таназзул охир-оқибат ижтимоий (social) таназзулга йўл бўшатади. Яна бир адашувдаги жиҳатлар шуки, уларда эътиқоднинг бир даражаси бор, аммо у инсоний - материалистик мафкураларга асосланган. Худди шу нарса билан улар мусулмондан (ғайбга эътиқод қилувчи) ўзларининг табиий, материалистик оламга ҳам эътиқод қўйганлари билан фарқланиб туришади. Бу эътиқоднинг тарихи барчага маълум бўлганидек Европадаги 12 асрдан токи 18-19 асрларгача давом этган умумий уйғониш даври (Ренессанс, Маърифат даври, Реформация жараёнлари, Диннинг давлатдан ажратилиши) га бориб тақалади. Мавзудан четлашиб кетмаслик мақсадида бунга чуқур кирмайман.

Айни вақтда ислом ва мусулмонларга қарата қилинаётган таҳдид ва ҳужумлар тўхтамаяпти. Ўзини юксак ақл-идрокли, либерал-секуляризм вакили, илмли деб ҳисоблайдиган кишилар кенг кўламдаги танқид ва ҳужумларни бошлаб юборган. Ҳар доимгидек ва мен постнинг бошида баён этганимдек, улар мусулмонларни яна ўша мантиқсизлик, ақлсизлик, дунёвий билимсизликда айблашда бардавом бўлишмоқда. Аслида шундайми? Саволга қисқа қилиб жавоб бериш имконсиз. Ҳақиқатни айтганда, бу камчилик нафақат мусулмонларни балки ўзини юксак ақл-идрок соҳиби деб кўраётганларда ҳам учрайди. Буни сўнги вақтлардаги баҳслар орқали ҳам аниқ-тиниқ билиб олиш мумкин.

Сўзни қисқа қилиб айтаман, уларга қарши курашиш учун эмас, балки Ислом буюрган бурч ўлароқ илм олишда бардавом бўлайлик. Тафаккуримиз ва дунёқарашимиз чегараси ва ақлий салоҳиятимизни оширайлик. Жамиятда ўзаро тушуниш ва ижтимоий барқарорлик таъминоти - бизнинг қўлимизда. Бу миллат - мусулмонлар миллати. Миллатнинг ривожи бизнинг бурчимиз, вазифамиздир.

Мухаммад Довуд тайёрлади

Muslim Mind – ақл юритадиганлар учун!
3.5K views16:31
Ochish/sharhlash
2022-08-28 11:49:36
https://chronas.org/

Толиби илм биродаримиз Хамидов Бобур тавсия қилаяптилар:

Chronas Org сайти дунё тарихи бўйлаб барча даврлардаги хариталарни кўрсатиб беради. Энг қадимги илк давлатлар яралишидан кунимизгача бўлган барча хариталарни кўрсатади. Давлатларни ҳудудлари, аҳоли сони, муҳим саналар ва тарихий жараёнлар ҳақида маълумот беради.

Хуллас, тарих ва жўғрофияга, хариталарга қизиқувчилар учун хазинага тенг сайт. Ўзим 1 йилдан бери доимий фойдаланаман. Сизлар учун ҳам фойдали бўлади деб ўйлайман.

P/s: Эндиликда, қизиқувчилар учун илм-фанга доир шунақа тавсиялар ҳам бериб борилади.

Muslim Mind – ақл юритадиганлар учун!
3.5K viewsedited  08:49
Ochish/sharhlash