Get Mystery Box with random crypto!

Havola band qilingan

Telegram kanalining logotibi muslim_mind — Havola band qilingan H
Telegram kanalining logotibi muslim_mind — Havola band qilingan
Kanal manzili: @muslim_mind
Toifalar: Faktlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 8
Kanalning ta’rifi

Аллоҳ таолонинг изни билан Ислом динининг ҳақиқатларига мафкуравий тажовузлардан огоҳ қилишга ва илм-фан-у маърифат улашишга бағишланади.
Ҳамкорлар:
@Muslima_Mind
@Tafakkur_chizgilari
@questions_uz
Қалбан ёшлар учун: @MuslimMind
Маъмурият: @Mindnoma_bot

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2022-08-26 16:00:38
Туркияни ўзида анча муваффақиятга эришган ва кўчиликнинг мусулмон бўлишига, шубҳа гумонларини енгиб динга қайтишига сабаб бўлган «Sözler Köşkü» дастурининг навбатдаги сонида биз жавобларини оладиган саволлар:

- Ҳар нарсанинг яратувчиси бўлса, Аллоҳни ким яратди?
- Чексиз изн ҳалқаси дегани нима?
- Аллоҳнинг эҳтиёжи борми-ки бизни яратди?
- Хўш, эҳтиёжи бўлмаса, унда нега яратди?
- Аллоҳ эгоистми?
- Нега инсонлардан ибодат талаб қилади?

Тўлиқ YouTube саҳифамизда:




P.s: #бир_минутда - бу ҳештег билан дастурнинг олдинги сонларни осон топиб оласиз. Видео бўйича фикр ва мулоҳазаларингизни эса саҳифамизнинг изоҳлар қисмида ёзиб қолдиринг.
––––––
Лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун.

Muslim Mind – ақл юритадиганлар учун!
3.7K viewsedited  13:00
Ochish/sharhlash
2022-08-26 08:27:22 ​Атеизм тарғиботчиларидан «ажойиб» фикрлар: «Каннибализм ёмон нарса эмас, қачонки у одамни клонидан олинса.» – Ричард Докинз. «Номусга тегиш нормал нарса бўлади, агар бунга эҳтиёж бўлса.» – Ден Баркер. «Умуман олганда ҳайвонлар билан қўшилишга бирор-бир…
3.2K viewsedited  05:27
Ochish/sharhlash
2022-08-25 20:23:04 "Sözler köşkü"нинг навбатдаги сонини сиз азизларга тақдим этамиз! #бир_минутда

«Аллоҳни ким яратди? Аллоҳ эгоистми?»

Бу сафар видеоларимиз субтитр ҳолида!

Youtube саҳифамизда:




Лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун.

Muslim Mind – ақл юритадиганлар учун!
3.3K views17:23
Ochish/sharhlash
2022-08-25 13:10:11Атеизм тарғиботчиларидан «ажойиб» фикрлар:

«Каннибализм ёмон нарса эмас, қачонки у одамни клонидан олинса – Ричард Докинз.

«Номусга тегиш нормал нарса бўлади, агар бунга эҳтиёж бўлса.» – Ден Баркер.

«Умуман олганда ҳайвонлар билан қўшилишга бирор-бир тўсқинлик кўрмаяпман – Питер Сингер.

Ичингизда қандайдур жирканишни ҳис қилябсизми?
Ҳа, бу сиздаги Аллоҳ берган неъмат Фитратдир.

Давоми бор…

Жамшид Акрамович тайёрлади.

Muslim Mind – ақл юритадиганлар учун!
3.9K viewsedited  10:10
Ochish/sharhlash
2022-08-22 14:58:43
Файласуфларга ёҳуд замонавий илм-фандаги турли назарияларга нисбатан мусулмонларнинг муносабати қандай бўлиши керак?

Muslim Mind – ақл юритадиганлар учун!
4.1K views11:58
Ochish/sharhlash
2022-08-21 09:40:14
#mind_mem
4.3K views06:40
Ochish/sharhlash
2022-08-20 16:52:09 ​Ассалому алайкум, қадрли обуначилар!
Қадрли, илм-у маърифатга қалби ошнолар!

Тасаввур қилинг!
Сиз Исломнинг Олтин асрларида илм ва маърифат юксалган шаҳарларидан биридасиз.
Кўчаларни кезиб бозорга яқинлашдингиз ва расталар аввалида сизни димоғингизга хушбўй кулча нон иси оралади… Давом этаркансиз хилма-хил ноз-неъматлар бозорни тўлдирганини кўрасиз!

Бозордан ўтиб, катта майдондан ўнг томонга қайрилдингиз ва Муҳташам масжид... Масжиддан ўтганингиздан сўнг эса, дарсхонада толиби илмлар дарсни такрор қилишаётганини кўриб, яна йўлингизда давом этдингиз… Энди қаршингизда олимлар, уламо ва фуқаҳолар мунозара ва мушоҳада қилаётган Илм уйи – мадрасалар келди.
Кирдингиз…
Бир томонда муҳаддислар, бир томонда фиқҳ усталари, бир томонда фалаккиёт, бир томонда жуғрофия… бир томонда эса, ҳисоб усталари илм ва зиё тарқатмоқда… Нақадар гўзал…


Шундай гўзалликни тараннум этиш мақсадида Muslim Mind бугун соат 21:30 да овозли чат уюштиради.


Мавзу : «Номаълум илмий назариялар ҳақида суҳбат»

Спикерлар: Физик Абдулазиз Маҳмуджонов ва Элёр Файзулла.

Muslim Mind – ақл юритадиганлар учун!
3.9K viewsedited  13:52
Ochish/sharhlash
2022-08-20 10:07:03Рационализм ҳақида мухтасар.

Рационализм – бу факт ва тушунчаларни ақл идрок билан ҳиссиётларсиз қабул қилиш дегани. Ҳислар қанчалар чалғитувчи аҳамиятга эга? Кўплаб инсонлар ҳислар қурбонидир, айниқса фанда метод сифати яратилган теорияларни ҳақиқат деб аташ борасида.

Ҳақиқат ўзи асли нима?

Ҳақиқат бу фалсафий тушунча бўлиб, объектив, субъектив ва мутлоқ каби даражаларга ажратилган. Объектив ва мутлоқ ҳақиқат мавжудлиги фалсафада ҳамон савол остида ҳисобланади.

Бугунги кунда маълум теорияларни «мутлоқ ҳақиқат» деб эълон қилишга уринаётганлар аслида фанни фақат ҳиссиёт билан қабул қилаётганлардир.
Фан ҳеч қачон ҳақиқат тушунчаси билан шуғилланмайди (ва бу табиий фанлар борасида).
Мисол келтириб ўтсак. Масалан, эволюцион теория камчиликлар ва ҳали тўла ўрганилмаган организмларга нисбатан гипотетик бўлган қисмларни қўшиш, тўла даражада гувоҳи бўлинмаган жараёнларни олдиндан тахмин қилиш(макроэволюция) ва шу каби ҳолатлар фандаги маълум теорияни ҳақиқат сўзидан йироқлаштиради.

Фан маълум бир жараёнларни ўрганиш мақсадида маълум методларни ишлаб чиқади ва мос келадиган методлар орқали уни ўрганишга уринади. Эволюция айнан шундай методлардан бўлиб, организмларни мураккаб тузилиши ва бир-бирига ўхшашлиги бу теорияни илгари сурилишга олиб келди. Дарвин ҳам шундай қилди ва теорияни оддий кузатиш методи орқали яратди.

Методлар ўзгариши, такомиллашиши ва тўлдирилиши мумкин ва бу табиий жараён. Бунга эътиқодий қараш эса( яъни Scientism), энди фанни маълум маънода ўзгаритиш демакдир. Демакки, бу теорияларни бизга ҳақиқат деб келтираётганлар аслида субъектив ҳиссиётларига асосланганлардир. Мен яхши биламан ким бунақа жумлаларни келтирмоқда ва улар қандай китобларни ўқишган.

Илмий-оммабоп китоблар ўқиган одамлар негадир аксар ҳолларда маълум назарияларга эътиқодий қараш қилишга уста. Аммо илмий-оммабоп китобларни ёзаётганлар фанни оддий одамлар тушуниши учун соддароқ шаклга келтиришади.

Биокимё ва ҳужайра биологияси бизга оддий ҳужайра дарасида ҳали ўрганилмаган анча нарсалар борлигини айтиб ўтади. Масалан:
- Ядроси бор ҳужайралар ва ядроси йўқ ҳужайраларни боғлиқлиги ҳамон гипотеза ҳолида қолган масала (яъни исботланмаган).
- Ҳужайра қобиғининг туб тузилиши ҳамон маълум методлар асосида ўрганилади (Гистология ўқиганлар буни билади). Олдин ҳужайра қобиғи суюқ ва унда оқсиллар сузиб юради, деб қаралган ҳозир эса бошқача.

Биз ривожланяпмиз, фан ҳам тўхтаб қолмади ва ҳали янгиликлар бўлади ва мен эмоционалликка берилмаслик тарафдориман. Фан одамлари ҳеч қачон шошиб ҳулоса қилмаслиги керак. Агар кимдир сизга «одамлар денгиз суви ичишга мослашади» ёки «буйраксиз эволюция пайдо бўлади» деса Вангани эсланг.

Рационал сўзини ишлатадиганлар эса доим ҳам рационал эмас.

Элёр Файзулла тайёрлади.

Мақоланинг аудио шакли

Muslim Mind – ақл юритадиганлар учун!
3.2K viewsedited  07:07
Ochish/sharhlash
2022-08-19 15:48:27 Эмпирик кузатиш бизга мутлақликни берадими?

Имрон Ҳусайн Жон Ричардснинг баҳсидан бу парча бизга шуни англатади-ки, оламда бир нарсани исботи учун эмпирик далиллар(яъни, фақатина кўриб тадқиқот қилган нарсасига ишониш)дан ташқари бошқа кўринишлар ҳам мавжуддир. Агарда фақат эмпирик далилга суянсак, унда мисолда келтирилган Ҳиндистон борми? деган саволга «мен уни кўрмаганман» деган жавоб тўғри жавоб бўлади.

Агарда Ҳиндистонда бўлмасдан туриб у мавжуд дейилса, унда эмпирик далил келтириши лозим, буни эса имкони йўқ, максимум далилимиз биз билган маълумотлар ва уларга таяниб уни бор дейишимиз ва бу эса аутентик далил; эмпирик далил ҳисобланмайди.

Жон Ричардснинг позицияси, у фақат эмпирик далилларга ишонишини айтади ва ўзи бу ҳолатда учрайдиган муаммога дуч келади.

Баҳсни кўриш учун:




Muslim Mind – ақл юритадиганлар учун!
3.1K views12:48
Ochish/sharhlash