Get Mystery Box with random crypto!

Musannif Adham

Telegram kanalining logotibi musannifadham — Musannif Adham M
Telegram kanalining logotibi musannifadham — Musannif Adham
Kanal manzili: @musannifadham
Toifalar: Bloglar , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 1.41K
Kanalning ta’rifi

Холисликка даъво қилмайман, аммо холис бўлишга ҳаракат қиламан.
Фикрларим, қарашларим умумқабул қилинган стандартларга тўғри келмаслиги, яъни, сизникидан фарқли бўлиши мумкин.

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar

2022-08-31 08:35:57 Алҳамдулиллаҳ!

Неъмат берилган пайтда Сулаймон алайҳиссалом уни шундай эътироф қилдилар:

هَٰذَا مِنْ فَضْلِ رَبِّي لِيَبْلُوَنِي أَأَشْكُرُ أَمْ أَكْفُرُ ۖ وَمَنْ شَكَرَ فَإِنَّمَا يَشْكُرُ لِنَفْسِهِ ۖ وَمَنْ كَفَرَ فَإِنَّ رَبِّي غَنِيٌّ كَرِيمٌ

"Бу Роббимнинг фазлидандир. Мен шукр қиламанми ёки куфр келтираманми (Аллоҳнинг фазлини инкор қиламанми), У мени синаши учундир. Ким шукр келтирса, ўзи учунгина шукр қилур. Ким куфр келтирса, Роббим (ундайлардан) беҳожат ва карами кенг Зотдир". ("Намл" сураси, 40-оят).

Аллоҳнинг фазли бўлмаса, олган илмимиз, уддабуронлигимиз, таниш-билишларимиз иш бермай қолади...

Аллоҳ Ўз фазлини устимиздан ёғдирганида эса ҳеч қандай эвазсиз, ҳаракатсиз бебаҳо неъматларга эришамиз. Ҳолбуки, биз бунга лойиқ эмас эдик...
872 views05:35
Ochish/sharhlash
2022-08-11 06:26:16 Илоҳий қоида

Инсон намозни қанчалик зое қилгани (қасддан ўқимай юргани, вақтидан атайлаб кечиктиргани) сари шаҳватларга (тоат-ибодатдан чалғитувчи ўткинчи иллатларга) мубтало бўлади. Бунга далил:

أَضَاعُوا الصَّلَاةَ وَاتَّبَعُوا الشَّهَوَاتِ

“Намозни зое қилдилар ва шаҳватларга берилдилар”. (“Марям” сураси, 59-оят).

Аксинча, намозга эътибор кучайгани сайин банда шаҳватлардан узоқлашиб боради. Бунга далил:

إِنَّ الصَّلَاةَ تَنْهَىٰ عَنِ الْفَحْشَاءِ وَالْمُنكَرِ

“Дарҳақиқат, намоз бузуқлик ва ёмонликдан тўсур”. (“Анкабут” сураси, 45-оят).

Аллома Муҳаммад Амин Аш-Шинқитий айтади: “Азонни эшитиши билан намозини ўқиб олишга шошилган бирон кишини кўрсангиз, унинг кўнгли очиқ, (моддий) аҳволи яхши инсонлигига ҳам гувоҳ бўласиз. Чунки ким Аллоҳнинг буйруғини ўз ўрнида (кечиктирмай, ортга сурмай) бажарса, Аллоҳ ҳам унинг ишларини ўнглаб-тўғрилаб қўяди”.
3.3K views03:26
Ochish/sharhlash
2022-08-10 06:20:36 Азиз диндошим, "Ойдин кечалар"нинг кундузларидаги рўзани ғанимат билинг!

1444 ҳижрий йил, Муҳаррам ойининг 13-, 14-, 15-кунлари 2022 йилнинг 11, 12 ва 13 август (пайшанба, жума ва шанба) кунларига тўғри келмоқда.

Бу кунлар ҳижрий-қамарий ойнинг 13-, 14-, 15-кунлари бўлиб, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шу кунларда рўза тутишга тарғиб қилардилар.

عَبْدُ الْمَلِكِ بن منهال عَنْ أَبِيهِ، أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ يَأْمُرُ بِهَذِهِ الْأَيَّامِ الثَّلَاثِةِ الْبِيضِ وَيَقُولُ: "هُنَّ صِيَامُ الشَّهْرِ"

Абдулмалик ибн Минҳол отасидан ривоят қилади: "Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мана шу уч ойдин кечаларнинг кундузида рўза тутишга буюрардилар ва "Булар тўла бир ой рўза тутиш(га тенг)", дердилар". Насоий (2430, 2431). Ҳасан ҳадис.

عَنْ أَبِي ذَرٍّ رَضِيَ اللهٌ عَنْهُ، قَالَ: "أَمَرَنَا رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنْ نَصُومَ مِنَ الشَّهْرِ ثَلَاثَةَ أَيَّامٍ الْبِيضَ: ثَلَاثَ عَشْرَةَ، وَأَرْبَعَ عَشْرَةَ، وَخَمْسَ عَشْرَةَ"

Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Рoсулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар ойдан уч ойдин кечанинг кундузларида: ўн уч, ўн тўрт ва ўн бешинчи кунлари рўза тутишимизга буюрдилар". Насоий (2422, 2423). Ҳасан ҳадис.

Имом Бухорий "Ойдин кечаларнинг кундузлари – 13, 14, 15-сида рўза тутиш ҳақидаги боб", деганларидан сўнг қуйидаги, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг ҳадисини келтирганлар.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، قَالَ: أَوْصَانِي خَلِيلِي صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بِثَلاثٍ: صِيَامِ ثَلاثَةِ أَيَّامٍ مِنْ كُلِّ شَهْرٍ وَرَكْعَتَيْ الضُّحَى وَأَنْ أُوتِرَ قَبْلَ أَنْ أَنَامَ. متفق عليه

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу дедилар: "Халилим соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар ойда уч кун рўза тутишни, (кунда) икки ракъат чошгоҳ намозини ҳамда ухлашдан аввал витр намозини ўқишни менга васият қилдилар". Муттафақун алайҳ. Бухорий (1981), Муслим (721/1556).

عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرو بْنِ الْعَاصِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: "وَ صُمْ مِنَ الشَّهْرِ ثَلَاثَةَ أَيَّامٍ، فَإِنَّ الْحَسَنَةَ بِعَشْرِ أَمْثَالِهَا، وَ ذَلِكَ مِثْلُ صِيَامِ الدَّهْرِ". متفق عليه

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "(Ҳар) ойдан уч кун рўза тут. Чунки бир яхшилик ўн баробар (қилиб берилади). Ва бу умрбод рўза тутиш(га тенг)дир". Муттафақун алайҳ. Бухорий (1976), Муслим (1159/2618).

Аллоҳ барчамизнинг солиҳ амалларимизни қабул қилсин.
1.5K views03:20
Ochish/sharhlash
2022-08-06 11:49:39 Бугун ҳижрий 1444 йил Муҳаррам ойининг 8-куни.

Бу ойнинг ўнинчи кунида – Ашурода рўза тутиш суннат.

● Ашуро куни рўза тутишнинг сабаби:

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ قَدِمَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ الْمَدِينَةَ فَرَأَى الْيَهُودَ تَصُومُ يَوْمَ عَاشُورَاءَ فَقَالَ مَا هَذَا ؟ قَالُوا : هَذَا يَوْمٌ صَالِحٌ ، هَذَا يَوْمٌ نَجَّى اللهُ بَنِي إِسْرَائِيلَ مِنْ عَدُوِّهِمْ فَصَامَهُ مُوسَى، قَالَ فَأَنَا أَحَقُّ بِمُوسَى مِنْكُمْ فَصَامَهُ وَأَمَرَ بِصِيَامِهِ

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага келганларида яҳудийлар ашуро куни (Муҳаррамнинг 10-сида) рўза тутишини кўрдилар. “Бу нима (қандай рўза)?” – деб сўрадилар. Улар: “Бу хурсандчилик куни. Бу кунда Аллоҳ Бани Исроилга душманларидан нажот бергани учун Мусо рўза тутган”, деб жавоб беришди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мен Мусога (эргашишда) сизлардан ҳақлироқман”, деб шу кунда рўза тутдилар, бошқаларга ҳам буни буюрдилар”. Бухорий (2004), Муслим (1130/2547).

● Ашуро рўзаси ўтган йилдаги кичик гуноҳларга каффорат бўлади. (Катта гуноҳлар учун алоҳида тавба қилиш лозим.)

عَنْ أَبِي قَتَادَةَ الْأَنْصَارِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ صِيَامُ يَوْمِ عَرَفَةَ أَحْتَسِبُ عَلَى اللهِ أَنْ يُكَفِّرَ السَّنَةَ الَّتِي قَبْلَهُ وَالسَّنَةَ الَّتِي بَعْدَهُ وَصِيَامُ يَوْمِ عَاشُورَاءَ أَحْتَسِبُ عَلَى اللهِ أَنْ يُكَفِّرَ السَّنَةَ الَّتِي قَبْلَهُ

Абу Қатода Ал-Ансорий розияллоҳу анҳунинг ҳадиси: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Арафа куни рўзаси бир йил олдинги ва бир йил кейинги, ашуро куни рўзаси эса бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади, деб Аллоҳдан умид қиламан”, дедилар”. Муслим (1162/2635), Абу Довуд (2425), Термизий (752).

● Ашуро Муҳаррамнинг 10-куни. Унга 9-кунни (тасуъа) ҳам қўшиб тутиш мустаҳаб бўлади:

عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنَ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، يَقُولُ: حِينَ صَامَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَوْمَ عَاشُورَاءَ وَأَمَرَ بِصِيَامِهِ ، قَالُوا : يَا رَسُولَ اللهِ، إِنَّهُ يَوْمٌ تُعَظِّمُهُ الْيَهُودُ وَالنَّصَارَى ، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : فَإِذَا كَانَ الْعَامُ الْمُقْبِلُ إِنْ شَاءَ اللهُ ، صُمْنَا الْيَوْمَ التَّاسِعَ. قَالَ : فَلَمْ يَأْتِ الْعَامُ الْمُقْبِلُ ، حَتَّى تُوُفِّيَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ашуро куни рўзасини тутиб, (бошқаларга ҳам) уни тутишни буюрганларида саҳобалар: “Эй Росулуллоҳ, бу яҳудий ва насронийлар улуғлайдиган кун”, деб айтишди. Шунда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Келаси йил бўлса, Инша Аллоҳ тўққизинчи куни ҳам рўза тутамиз”, дедилар. Лекин кейинги йил (Муҳаррам) келмасидан туриб Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этдилар”. Муслим (1134/2555), Абу Довуд (2445).

Ҳофиз Ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳ “Агар кейинги йилгача яшасам, тўққизинчи куни рўза тутаман” деган ҳадисга шундай шарҳ берган: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кейинги йили Муҳаррамнинг тўққизинчи куни рўза тутишга қасд қилганлари шу куннинг ўзи билан чекланиб қолишни билдирмайди. Аксинча, ўнинчига тўққизинчини қўшишни англатади. Бунда яҳудий ва насронийларга хилоф (тескариш иш) қилиш бор. Мана шу фикрнинг далили кучли. Имом Муслим ривоят қилган баъзи ҳадислар ҳам бунга ишора қилади”. “Фатҳул-Борий”, 4-жилд, 245-бет.

Тўрт фиқҳий мазҳабнинг барчаси – ҳанафий (“Ҳошияту Ибн Обидийн”, 2/375), моликий (Ҳаттоб, “Мавоҳибул-жалил”, 3/317), шофеий (Нававий, “Ал-мажмуу шарҳи муҳаззаб”, 6/380), ҳанбалий (Ибн Муфлиҳ, “Ал-Фуруъ”, 5/89) олимлари “Муҳаррамнинг тўққизинчи ва ўнинчи кунларини жамлаб рўза тутиш мустаҳаб бўлади”, дейишган. Чунки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўнинчи куни (ашурода) рўза тутиб, кейинги йили тўққизинчи куни (тасуъада) ҳам тутишни ният қилган эдилар.

Бу йил Муҳаррамнинг 9- ва 10-кунлари 2022 йил 7 ва 8 август (якшанба ва душанба) кунларига тўғри келяпти.

Аллоҳ барчамизнинг солиҳ амалларимизни қабул қилсин.
4.5K views08:49
Ochish/sharhlash
2022-08-02 10:42:47 Россиянинг собиқ президенти ва собиқ бош вазири, ҳозирда Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари ҳисобланган Дмитрий Медведевнинг «ВКонтакте»даги саҳифасида 2 августга ўтар кечаси СССРни қайта тиклашга бағишланган катта бир пост эълон қилинибди. Бу постда таъкидланишича, Россия Украинани бир ёқлик қилгач (бу довдирлар ҳали ҳам Украинани бир ёқлик қила олишига ишоняпти), «сарҳадлари ҳеч қаерда тугамайдиган Россиянинг чегараларини қайта тиклаш бўйича кейинги юриш»га киришаркан.

Медведевнинг каналида эълон қилинган постда ёзилишича, Россия таркибига қўшиб олинмагунича, Грузия деган давлат умуман бўлмаган экан — алоҳида таъкидланишича, 1801 йили ҳозирги Грузия ўрнида бешта суверен сиёсий тузилма (ҳатто давлат демаптие): Картли-Кахетия, Имеретия, Мегрелия, Гурия ва Сванетия деган князликлари бўлган ва улар Россия империяси таркибидагина ҳозирги Грузия кўринишига келган.

Қозоғистон эса, Медведевнинг саҳифасида қайд этилишича, «рус ерларида тузилган сунъий бир давлат» (Путин Украина ҳақида шу гапни айтишни яхши кўрарди, масалан); постни ёзганлар бу маълумотларни қаердан олган, билмадиму, лекин уларнинг фикрича, Қозоғистон расмийлари XXI асрда «республикадаги турли этник гуруҳларни кўчириш бўйича ташаббусларни амалга ошира бошлабди», буни «ўрисларга нисбатан геноцид» деб баҳолаш мумкин экан. Пост: «Биз бунга жим қараб тура олмаймиз. У ерга ўрислар бормагунича, тартиб бўлмайди», — деган гаплар билан тугаган.

Биринчидан, ўрисларга нисбатан жуда геноцид бўлмаса-да, бир бошқачароқ, номаъқулроқ назар айнан мана шунақа баёнотлардан кейин пайдо бўлади. Бунақанги баёнотлардан кўзланган мақсад ҳам шу аслида — ўрислар ҳеч қанақасига камситилмаётган бўлса-да, мана шундай провокациялар билан бирор байроқ қилгулик ҳодисани келтириб чиқариш, кейин, худди Украинада бўлгани каби, ўша ҳодисанинг видеосиними, аудиосиними ўз пропаганда каналлари орқали тарқатиб, «мана, ўрисларни оммавий қийнашяпти», деб жар солиш.

Иккинчидан, бу ҳали ҳам «Россиядан бизга хавф йўқ, чегарамиз йўқ-ку», деб хомхаёл қилиб юрганларга огоҳлик қўнғироғи. Нима деб ёзилганини кўряпсизми? Бешта князликни бирлаштириб, битта Грузия қилиб берган Россия бўлади, демоқчи. Атрофингизга, тарихингизга қараб кўринг — Грузия билан Бухоро, Хоразм ва Туркистон республикалари Ўзбекистонга айлантирилгани ўртасида параллел кўринмаяптими? Шу баҳона Ўзбекистонни ҳам «сунъий тузилган давлат» деб эълон қилиши ҳеч гап эмас бу босқинчиларнинг.

«Россиядан эҳтиёт бўлинг!» деган огоҳлик қўнғироғининг энг яхшиси ва энг жарангдорини Россиянинг тепасида турган ақлдан озганлар айтяпти. Бу огоҳлантиришни кўрмаслик, эшитмаслик, кўриб кўрмасликка, эшитиб эшитмасликка олиш — ўз жонига суиқасддан бошқа нарса эмас. Эҳтиётимизни қилайлик, эсимизни йиғайлик.

Дарвоқе, ўриспарастлар ва путинпарастлар сал енгилроқ нафас олиши учун бир сабаб бор — Медведевнинг саҳифасида эълон қилинган реваншистик кайфиятдаги бу пост 10 дақиқадан сўнг ўчириб ташланибди. Лекин нима бўлган ўзи — хакерлик ҳужумими ё муддатидан аввал эълон қилиб қўйилган баёнотми, бу ҳақда ҳозирча бирор изоҳ берилгани йўқ.

UPD. Хакерлик ҳужуми бўлган, дейишибди. Лекин барибир эҳтиёт бўлган маъқул — хакерлик ҳужумлардан эмас, Россиянинг ҳар қандай ҳамлаларидан.
1.5K views07:42
Ochish/sharhlash
2022-07-31 14:57:15 Туркистон миллий озодлиги учун ўрис-совет мустамлакачиларига қарши курашган ота-боболаримизни "босмачилар" деб жирканиб келган миллат бугун "толиблар"га жирканиб боқиши табиийдир.

Қалби ўзгариб, дунёқараши алмашиб кетган инсонлардан бундан бошқача муносабат кутилмайди.

Ёлғон-яшиқ ташвиқот ила мияларга муттасил қуйилган заҳар онгларни бузиб ташлагани аниқ.

1979 йили Афғонистонга Совет давлати бостириб кирди, аммо бу босқинчи ўзини "Байналмилал (Интернационал) кучлар" деб атади, ўз ватанини чет эл босқинчиларидан ҳимоя қилиб чиққан халқни "Душман (Духи)лар" деб эълон этди.

2003 йили АҚШ бошлиқ Иттифоқчи кучлар арпа унини баҳона қилиб мустақил Ироққа бостириб кирди. Бир ярим милён инсонни қириб юборган босқинчилар ўзини "Ироқ халқига озодлик ва демократия олиб кирувчи" деб атади, халқини ва ватанини бу босқинчилардан қутқариш учун курашган аҳолини бутун дунёга "террорчилар", "Ислом террорчилари" деб ёйди.

Худди шу Ғарб кучлари сўнгра арзимас баҳона ила Афғонистонга бостириб кирди. Ўн тўққиз йил бировнинг юртида хўжайинчилик қилди, юзминглаб тинч аҳолининг ёстиғини қуритди, аммо улар олижанобмиш-да, босқинчига қарши курашиб енгиб чиққан "Толибон" ҳаракати бошчилигидаги халқ "террорчи", "Ал-Қоида", "бинлодинчи"лар эмиш.

2022 йил 24 февралида Ўрисия куракда турмайдиган айбнома билан мустақил давлат бўлмиш Украинага бостириб кирди. Миллий озодлиги учун оёққа турган украин халқини "Миллатчи (натсист)лар", "бандерачилар" деб атади, ўзини "Қардош Украинани миллатчи унсурлардан тозаловчилар" демоқда...

Бунақа геббелсча ташвиқот (пропаганда) ҳамма замонда, ҳамма давлатда бор, аммо ачинарлиси, одамлар ишнинг ҳақиқатини кўра-билатуриб ёлғон ташвиқотга учаверади, учаверади. Сиёсий саводсиз омма алданса, унча ажабланарли эмас, бироқ бу каби ёлғонларга халқнинг онгли қисми, зиёлилар ҳам лаққа ишониб ўтирса, бу ҳол қўрқинчлидир.

Афғон халқи ўз ватани озодлиги учун курашда охирги юз йил ичида олдин Англияни, сўнгра "Совет иттифоқи" деб аталмиш Ўрисияни ва ниҳоят бугунда дунёнинг энг кучли давлати бўлмиш Америка ва унинг иттифоқчиларини енгди! Ватанидан шармандаларча қувиб чиқарди!

Ботир, қўрқмас ва ғолиб афғонларга ҳавас қилиш, улардан ибрат олиш ўрнига, уларни ёмонотлиқ қилишга, олабўжи этиб кўрсатишга уринишларимиз биз мусулмон халқ учун, кечагина мустақилликка эришган миллат учун уятдир!

Адолат қайси томонда эканини ажрата олмаган халқ қулликка маҳкумдир! Чунки унда мустақил зеҳният йўқ!
1.3K views11:57
Ochish/sharhlash
2022-07-30 13:45:39 Мен мусулмон одатларининг айримларидан бироз уялгандек бўлардим. Масалан, мусулмонлар (айниқса, аёллар) юзини кўрсатгиси, камерага тушгиси келмайди. Кўпчилик мусулмон саҳифаларида профил эгасининг расми бўлмайди. (Атайлаб эркаланиб расмга тушиб, юзига эможи қўйиб олиш бошқа нарса). Ёки масалан, оддий, содда кийиниш ҳам камчиликдек кўриниши ва маломатга учраши мумкин.

Лекин бу(нақа ўз маданиятидан уялиш) қуруқ комплекс, холос. Европада жуда кўп миллатлар бундан анча консервативроқ қарашларга эга бўлиши мумкин ва дунё буни олқишлайди, ўзлари уялмайди. Скандинавия халқларининг оддийликка бўлган интилиши ҳақида китоблар ёзилиб, кўрганлар бир-бирига мақтаб юради.

Бугун бир кўрсатувда кўряпманки, Швецияда инсонлар камерага тасвири тушишини ёқтирмас экан. Кўчада камерангизни ёқиб юрсангиз, олдингизга келиб "Кимни, нима мақсадда суратга оляпсан? Мен камерага тушмадимми?" – каби суриштириб қўйиши мумкин. Шунинг учун ҳам жамоат жойларида кузатув камералари ўрнатилмас экан.

Мактаб-боғчалардаги тадбирларни видео-суратга олиш эса жуда катта қийинчилик туғдириб, ҳар бир ота-онадан ёзма рухсат олишингиз керак бўлар экан. Шунақа.

Отабек Шарапов
1.3K views10:45
Ochish/sharhlash
2022-07-27 15:16:25 Дежавю: "миллий рўмол"ни орқадан ўраш мумкин

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов бугун брифинг ўтказиб, "Янги ўқув йили, 2022 йил сентябр ойидан бошлаб ота-оналар ягона формани харид қилишига мажбурий талаб қўйилмайди ва мактабга ягона формада келмаган ўқувчиларга нисбатан ҳеч қандай эътирозлар билдирилмайди", деб баёнот берди.

Бундан ташқари, вазир "миллий қадриятлардан келиб чиқиб, ўқувчи-қизларнинг мактабга очиқ рангдаги миллий рўмолни бошнинг орқа томонидан ўраган ҳолда келиши ман этилмаслиги"ни ҳам айтди.

Бу хабар кўплаб ота-оналарни хурсанд қилиб, ижтимоий тармоқларда "Мана, бўлар экан-ку! Мактаб формаси талабларидан норозилигимизнинг кичик ғалабаси бу!" – деб ёзишганини кўрдим.

Бироқ мен бу одатдаги иллюзия – халқни асл ҳолатдан чалғитиб, вақтинча алдаб туриш тадбири, деб биламан.

Нега? – Чунки ўша машъум, 2018 йил 15 августда қабул қилинган, Вазирлар Маҳкамасининг Конституция ва қонунларга зид 666-қарори бекор қилинмас экан, "суғур куни"ни яшайверамиз (бир кераксиз масаланинг атрофида мунтазам ўралашиб юришдан бўшамаймиз).

Эсланг, ўтган йили айни мактаб мавсуми бошланганида Халқ таълими вазири (собиқ!) Шерзод Шерматов худди шундай брифинг ўтказиб, "... Янги ўқув йилида янгилик қилмоқчимиз. Кўпчилик ота-оналарнинг мурожаатларини инобатга олиб, миллий қадриятларимизни инобатга олган ҳолда, қизларимиз учун истисно тариқасида мактабда оқ ва очиқ рангларда миллий рўмол (бошнинг орқа томонига ўралган ҳолатда) ва дўппида бўлишларига рухсат этилади", деганди.

Шунга мувофиқ, ўтган ўқув йилида мактабга ҳижобда борган қизларга расман муаммо бўлмади. Аммо амалда бир қатор мактабларда директору ўқув ишлари бўйича ўринбосарлар ҳижобли қизларга руҳий тазйиқ ўтказаётгани ҳақидаги хабарлар чиқиб турди.

Кейин-чи?

2022 йил 19 май куни Вазирлар Маҳкамасининг 271-қарори қабул қилиниб, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб давлат умумий ўрта таълим муассасаларида (мактабларда) мажбурий форма жорий қилиниши белгиланди. Мажбурий формада эса рўмолни ҳатто орқадан ҳам ўрашга рухсат йўқ.

Ўзи бу машмаша 2018 йили бошланган, қарорга кўра, мактаб формаси ўша йилдан ихтиёрий, 2019 йилдан эса мажбурий бўлиши белгиланганди. Кейин ўртада айни шу ҳижоб (рўмол) масаласида судлар бўлди, 666-қарордан норозиларни тинчитиб бўлмади. 2019 йил 31 майда Саида Мирзиёева: "Бу йил мактаб формаси мажбурий бўлмайди, олдин бошқа муаммоларни ҳал қилиш керак", деб айтди.

Шундан кейин уч ҳафта ўтиб, 2019 йил 18 июнда Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан мактаб формаси ўша йил сентябрдан эмас, 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб мажбурий бўлиши эълон қилинганди.

Кейин юқоридаги воқеалар юз берди: аввал Шерматовнинг баёноти, кейин Вазирлар Маҳкамасининг мажбурий формани 2022 йилдан шошилинч жорий қилиш қарори чиқди (битта қарорни неча марта ўзгартириш мумкин; тутуруқ ҳам йўқ, буларда).

Хуллас, муаммонинг илдизи ўша 666-қарорда. Бу қарор бутунлай бекор қилинмас экан, ҳар йили янги халқ таълими вазири "миллий рўмолни орқадан ўраш мумкинлиги"ни айтаверади, аммо Конституцияда белгилаб қўйилган тамал ҳақ – диний эътиқодни чекловчи ҳижобга қаршилик давом этаверади.

***

Ўтган йил 4 сентябрда айни шу "хурсандчилик" манзарасида ушбу постни ёзгандим. Бугунги кайфиятим ҳам худди шундай: модомики, Конституцияга зид қарорга тупуриш, унга истисно киритиш жоиз экан, унда биратўла тупурилса – ҳижобга ҳам тўлиқ рухсат берилса бўлмайдими?
1.6K views12:16
Ochish/sharhlash
2022-07-24 15:34:52 Бу яхши белги, деб ўйлайман. Ўзбекистонда яшаган шахс мамлакатнинг давлат тилини билиши лозим.

Қолаверса, рус тили инглиз тили каби илм-фан ва глобал ахборот тили эмас.
1.5K views12:34
Ochish/sharhlash
2022-07-24 15:33:32
Ўзбекистонлик русийзабон медиа мутахассислар охирги йилларда кашф этган факт. Ўтган йили “Дарё”га XXI асрда туғилган, инглиз тилини зўр биладиган, лекин русча (баъзан — умуман) тушунмайдиган йигит-қизларни ишга олаётганимда мана шундай кашфиёт қилгандим ман ҳам, аммо бу кашфиётимни англагунимча уларга ҳар доим: “Русчани билмасанг, инглизчани қандай ўргангансан?”, деган ғалати савол берганман — ҳозир инглизчани (нафақат инглизчани) яхши ўрганиш учун рус тилини билиш шарт эмас экан, бунақа амалиёт 15–20 йил олдинги замонда қолиб кетган экан. Ўзбек тилини билсанг бас. Бу — ажойиб ва зўр!
1.3K views12:33
Ochish/sharhlash