Get Mystery Box with random crypto!

Musannif Adham

Telegram kanalining logotibi musannifadham — Musannif Adham M
Telegram kanalining logotibi musannifadham — Musannif Adham
Kanal manzili: @musannifadham
Toifalar: Bloglar , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 1.41K
Kanalning ta’rifi

Холисликка даъво қилмайман, аммо холис бўлишга ҳаракат қиламан.
Фикрларим, қарашларим умумқабул қилинган стандартларга тўғри келмаслиги, яъни, сизникидан фарқли бўлиши мумкин.

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-07-23 14:43:24 ***

Воқеликка мос янги мусулмон шаклланиши керак.

Таъбир жоиз бўлса, "маёвкачи" – хотинлар ва уйланишлардан гап сотадиган мусулмон эмас, 3-4 та тилни биладиган, ҳар бир нарсага илмий қараш алгоритмини ўзлаштирган, "ювуқсизлар"га нисбатан асл мусулмонча назар – даъват миссияси призмасидан – меҳр билан қарайдиган, одам ажратмасдан ҳаммага бир хил қарайдиган (бирининг обрўсини ҳаром, бошқаникини ҳалол қилиб олмайдиган), дунё ҳақидаги тўғри Таълимотнинг энг катта фойдаси – дунёни тўғри англаш имкониятини ишга солиб, бошқалардан ўзиб кетиш салоҳиятига эга бўлган Мусулмон шаклланиши керак. Ахлоқсизлик Исломга нисбат берилганини кўрганда ҲЕЧ БИР МУРОСАГА йўл бермайдиган Мусулмон.

Бу ҳақда ўзи китоб ёзилиши керак. Афсуски бунга вақт йўқ.

Муҳаммад Шакур
1.6K views11:43
Ochish/sharhlash
2022-07-23 14:43:24 Сардор Салимнинг мусулмон кишига янги ахлоқ зарурлиги ҳақидаги гапини тўлиқ қўллайман.

"Йўқ, бизга Исломий ахлоқ етарли", дегичлар эса "устбошларига" юқоридан – Ойдан қараб, Исломий ахлоқдан уларда нима қолганини ҳис қилишга уринишлари керак.

Гап ўша Исломий Ахлоқни қайтадан кашф этиш зарурати ҳақида.

Кўзимиздан ЯХШИЛАБ яшириниб олган битта-иккитамиздан бошқа аксаримизнинг ахлоқимизга КОМПЛЕКС қарайдиган бўлсак, буни "Исломий ахлоқ шу" дейишнинг ўзи Ислом динига нисбатан бўҳтон бўлади. Комплекс қарасак, деяпман, бақирманглар.

Аксинча, диндан йироқ бўлган, ғайридин ёки бедин баъзи одамларнинг баъзи тасарруфига қараб, мен масалан хос-беҳосдан "мана шу Исломий ахлоқ элементи" деб юборяпман ичимда. Ва ўша тасарруфни камдан-кам мусулмонда кўряпман. Ажиб бир туйғу бу, сифатлаб беролмайман.

Бир нарсани тушунишимиз керак – Исломий ахлоқда бўлган уммат хор бўлиши мумкин эмас!

Исломий ахлоқда бўлган уммат дунёга бошчилик қилади ва дунёга устозлик қилади!

Бошқачасини ким гапирса нари кетсин олдимдан. Буткул ахлоқсиз бўлганларга фолловер (кузатувчи) бўлиб олганлар-ку, мутлақо нари боринглар – шайтоннинг миссиясига ёрдамлашяпсизлар. Ахлоқи дабдала "мусулмонлар"ни шайтон энг ёрқин тушларида орзу қилади.

"Чиройли гап ёздим", деб шу ерда тўхтатсам бўларди, аммо бу шунчаги гап бўлиб қолади. Сардор Салимнинг гапи ҳам шунчаки гап. Яъни, тафсилотларсиз булар гап, холос.

Аммо қийинроғи ўша тафсилотларга ўтиш – оғритади. Оғригандан кейин норози овозлар янграйди: "Ёлғон! Биз унақамасмиз! Биз яхшимиз!"

Яхши бўлсак, унда нега бунча хормиз?!

Ҳимояланиш бу! Комфорт доирасидан чиқишни истамаслик! "Чопон"лар иссиққина, ичи бадбўй бўлса ҳам. ЭГОмизни, ички қусурларимизни дин билан хаспўшлаймиз. Шуниси даҳшат!

Шуниси ёмон – ички дардлар дин билан хаспўшланиши! Сўрови ёмон бўлади!!!

Хаспўшланиш учун энг кучли нарса – дин! Зеро манба мустаҳкам – "ишонч" беради: ўзи ичи бўтқа бўлиб ётибди, нафсини дарҳол тазкия қилиши, поклаши керак, аммо ўзини "анави-манави"лардан устун кўради, баъзи амалларни юзаки бажариб келаётгани учунгина. Натижада ўзини тафтиш қилмайди.

Қуйида бизга ёпишган, АММО БИЗ ЕНГИЛ ҚАРАЙДИГАН дардларни санаб ўтаман. Айнан шу дардларни енгсак, хўрланган мақомдан чиқиб олишимизга аминман! Мен бу ерда шунчаки аутсайдерларимизга хос бўлган нарсаларни айтмаяпман (бундай бўлганда гапирмасдим) – пешқадамларимизга ҳам хос бўлган нарсалар булар – шуниси муҳим:

1) Қоидаларга амал қилишга келганда мусулмонлар ўзимизга-ўзимиз рухсатлар берворамиз. Гўёки, "бизга бўлувради". Яҳудийларнинг тойилишига сабаб бўлган нарсалардан бири айнан шу. Бу ерда гап ахлоқ қоидаларидан тортиб ∞ техник қоидаларгача.

2) "Бизданмас"лар "ювуқсиз", ўзимизга тепадан қараганда ичимизни кир совун билан ювиш керак. Мен бу ерда "ювуқсиз" сўзини кенг маънода ишлатяпман, менсимаслик маъносида.

3) "Бизданмас"ларнинг обрўйини тўкиш, ҳатто бўхтон қилиш биз учун ҳеч нарса эмас, чунки улар... бизданмас. Бу чиркинлигимизни охирги пайтларда Аллоҳ таоло ўта ёрқин намойиш қилиб қўйди кўзимизга: фавқулодда одобсизларни-да "бу биздан", деб ёнини олдик. Билмаймизки, бу билан нақадар саҳобалардан йироқлашдик!!!

4) "Диндорроқлар" коллективида ўзаро муносабатлар ёмонроқ эканини кўрдим. Парадокс!

5) Зинали масжидларда аравачам билан мени чиқариб қўйишга ошиққанларни ўта кам кўрдим, бошқа жойларда эса кўп кўрдим. Парадокс! Бу шунчаки мисол, чалғиманглар.

6) Масалаларни гуруҳбозлик қилиб, ҳуштакбозлик билан ҳал қилишга уриниш. Парадокс! Ҳамма нарсага илмий кўз билан қараш таълимоти бўлмиш Ислом дини вакиллари!..

Қишлоқларимизда бир тоифа болалар бўларди – ўшаларга ўхшаймиз...

Мен буларни хурсандчилигимдан айтаётганим йўқ...

Яна бир бор: тушунишимиз керак – Исломий ахлоқда бўлган уммат хор бўлиши мумкин эмас! Исломий ахлоқда бўлган уммат дунёга бошчилик қилади ва дунёга устозлик қилади! Пешқадамларнинг қадамлари эргашганларнинг қадамларини шакллантиради...
1.5K views11:43
Ochish/sharhlash
2022-07-20 11:48:10 Ухлаб ётган одам, ақлини йўқотиб, тузалгунча бўлган даврдаги одам ва балоғатга етмаган болага қалам ишламайди (гуноҳлари ёзилмайди). Бу саҳиҳ ҳадис. Демак, балоғатга етган қизга ҳам фарз амалларни бажариш масъулияти тушади.

Аксар олимлар фикрича, қизнинг валийси унинг фарз амалларни бажаришга бирдан қийналиб қолмаслик учун ўргатиб бориши, унга ёрдам бериши керак. Пайғамбаримиз (с.а.в.) болаларга намозни 7 ёшдан ўргатишни айтган (Абу Довуд, 495). Яъни фарз амалларни ёшлигидан ўргатиб бориш керак.

"Виқор билан уйингизда ўтиринг. Илгариги жоҳилиятнинг очиқ-сочиқлиги каби очиқ-сочиқ юрманг. Намозни тўкис адо этинг, закот беринг. Аллоҳга ва унинг Расулига итоат қилинг. Албатта, Аллоҳ сиздан кирни кетказиб, бутунлай поклашни ҳохлайди, эй аҳли байт!" Ал-Азҳоб сураси, 33-оят.

Бу ўринда "очиқ-сочиқ кийиниш" жоҳилия даврида кенг урф бўлгани аниқ таъкидланяпти, буни "табурруж" дейишади ва қаттиқ қораланган. Ушбу сурада эркак ва аёл "ўз ишларини ўзича ихтиёр қилмаслик"дан огоҳлантирилган. Шунинг учун, жуда кўп марта такрорладим: ўзини мусулмон билган одам учун рўмол латта-путта иши эмас, бу Аллоҳнинг фарзи.
1.4K views08:48
Ochish/sharhlash
2022-07-16 03:57:28 Исроилда ҳамма ҳам виждонини йўқотмаган: у ерда Фаластиннинг тубжой аҳолисига нисбатан зулм бўлаётганини тушунадиган ва бунга ҳисса қўшмаслик учун қамоқда ўтиришга тайёр бўлганлар ҳам бор.

Исроил армиясида хизмат қилишдан бош тортган қиз ҳикояси.
1.9K views00:57
Ochish/sharhlash
2022-07-09 22:19:28 Хайрулла Нуриддинов деган ўлмас маддоҳ: "Бирон камчиликни кўрса, ижтимоий тармоқда "Зато осмонимиз мусаффо" деб заҳарханда қилгувчи қатлам бор", деб ёзғирибди.

Бу халқни ўттиз йилдан бери мана шунга ўхшаган маддоҳ, гапдонлар қуруқ баландпарвоз гаплар билан алдашга уринса, ТВда чираниб, томоғидаги томирини ўқловдек шишириб мақтаётган нарсалари сароб ва абсурд, ёлғон нарсалар бўлса, энди нима кутишяпти?

Ҳа, "мусаффо осмон", "серқуёш ўлка", "маънавият", "юртбошимизнинг ташаббуслари билан" каби жимжимадор иборалардан энсам қотадиган бўлиб қолган. Ва бу фақат мендаги ҳолат эмас – жуда кўпчилик шундай фикрдалигига аминман.

Халқда яхши бир гап бор: "Қуруқ қошиқ оғиз йиртади". Қуруқ сафсата сотаверманглар, нуриддиновлар.
2.6K views19:19
Ochish/sharhlash
2022-07-09 04:13:57 Ассалому Алайкум ва Роҳматуллоҳи ва Барокатуҳу

Азиз диндошим, Қурбон Ҳайитингиз муборак бўлсин.

تَقَبَّلَ اللهُ مِنَّا وَمِنْكُمْ صَالِحَ الْأَعْمَالِ

“Тақоббалаллоҳу минна ва минкум солиҳал аъмаал” – “Аллоҳ бизу сиздан солиҳ амалларимизни қабул қилсин”.*

Ушбу муборак кунда Роббимиздан бутун дунёдаги мазлумларга нажот ва нусрат беришини сўрайман. Дуо билан бўлса ҳам қийналганларни эслаш, уларнинг ҳаққига яхшилик тилаш бу ҳақда умуман сўз очмасликдан яхшироқдир.

Аллоҳ барча мўмин-мусулмонларнинг умри ва ризқига барака берсин, доимо яхшиликлар устида бардавом этсин, охиримизни хайрли қилсин. Бизни дунёда ҳам, охиратда ҳам ютуққа эришган бандаларидан қилсин.
_____
*
عَنْ جُبَيْرِ بْنِ نُفَيْرٍ، قَالَ: كَانَ أَصْحَابُ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا الْتَقَوْا يَوْمَ الْعِيدِ يَقُولُ بَعْضُهُمْ لِبَعْضٍ: تَقَبَّلَ اللهُ مِنَّا وَمِنْكَ.

Тобеинлардан Жубайр ибн Нуфайр айтади: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари ҳайит куни учрашиб қолишса, бир-бирларига: “Тақоббалаллоҳу минна ва минкум” – “Аллоҳ биздан ва сизлардан яхши амалларимизни қабул айласин”, дейишарди”. Бу асарни Ҳофиз Ибн Ҳажар Ал-Асқалоний ривоят қилиб, “Санади ҳасан”, деб айтган. “Фатҳул-Борий”, Икки ҳайит китоби, “Ислом аҳли учун икки ҳайит суннатлари” боби, 951-ҳадис шарҳи.

#Ҳайит
4.1K views01:13
Ochish/sharhlash
2022-07-08 14:44:45 6. Ҳайит намозига бир йўлдан бориб, уйга бошқа йўлдан қайтиш.

عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللهِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا كَانَ يَوْمُ عِيدٍ خَالَفَ الطَّرِيقَ

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадис: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳайит куни (бориш ва келишда) йўлни бошқа-бошқа қилардилар”. Бухорий (986).

Бунинг ҳикмати ҳақида: “Қиёмат куни иккала йўл ҳам Аллоҳнинг олдида намозга борган киши фойдасига гувоҳлик бериши учун шундай қилдилар. Чунки Қиёмат куни ер ўз устида қилинган яхши ва ёмон ишлар ҳақида хабар беради”, дейилган.

Яна бошқа фикрларга кўра, “Иккала йўлда ҳам Ислом шиори – Ҳайит намозига чиқишни кўрсатиш”, “Аллоҳнинг зикрини зоҳир қилиш” кўзда тутилган.

#Ҳайит
1.5K views11:44
Ochish/sharhlash
2022-07-08 14:44:45 Рамазон ҳайитида такбир айтиш ҳайит кечаси бошланиб, имом ҳайит намозини ўқиш учун келгунига қадар давом этади.

Қурбон ҳайитида эса такбир айтиш Зулҳижжанинг 1-кунидан бошланиб, ташриқ кунларининг охири – Зулҳижжанинг 13-куни қуёш ботгунигача давом этади.
Такбирнинг кўриниши:

عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، أنَّهُ كَانَ يُكَبِّرُ أيَّامَ التَّشْريقِ: اللهُ أَكْبَرُ اللهُ أَكْبَرُ، لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَاللهُ أَكْبَرُ، اللهُ أَكْبَرُ وَللهِ الْحَمْدُ.

“Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ташриқ кунларида

اللهُ أَكْبَرُ اللهُ أَكْبَرُ، لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَاللهُ أَكْبَرُ، اللهُ أَكْبَرُ وَللهِ الْحَمْدُ

“Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар. Лаа илааҳа иллаллоҳу Валлоҳу Акбар. Аллоҳу Акбар ва лиллаҳил ҳамд” деб такбир айтар эди”. Ибн Абу Шайба, “Мусаннаф” (5651). Саҳиҳ санад билан ривоят қилинган асар.

4. Табриклаш.

Ҳайит кунининг одобларидан яна бири одамлар ўзаро бир-бирларини яхши сўзлар билан табриклашларидир. Бу ҳар қандай чиройли сўз билан бўлса кифоя. Масалан, “Аллоҳ сиздан ва биздан хайрли амалларимизни қабул қилсин”, “Ҳайит муборак бўлсин” ва шунга ўхшаш сўзларни ишлатиш мумкин.

عَنْ جُبَيْرِ بْنِ نُفَيْرٍ، قَالَ: كَانَ أَصْحَابُ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا الْتَقَوْا يَوْمَ الْعِيدِ يَقُولُ بَعْضُهُمْ لِبَعْضٍ: تَقَبَّلَ اللهُ مِنَّا وَمِنْكَ.

Тобеинлардан Жубайр ибн Нуфайр айтади: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари ҳайит куни учрашиб қолишса, бир-бирларига: “Тақоббалаллоҳу минна ва минкум” – “Аллоҳ биздан ва сизлардан яхши амалларимизни қабул айласин”, дейишарди”. Бу асарни Ҳофиз Ибн Ҳажар Ал-Асқалоний ривоят қилиб, “Санади ҳасан”, деб айтган. “Фатҳул-Борий”, Икки ҳайит китоби, “Ислом аҳли учун икки ҳайит суннатлари” боби, 951-ҳадис шарҳи.

5. Ҳайит учун безаниш, янги ва тоза кийимларни кийиш.

عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، قَالَ: أَخَذَ عُمَرُ جُبَّةً مِنْ إِسْتَبْرَقٍ تُبَاعُ فِي السُّوقِ فَأَخَذَهَا فَأَتَى بِهَا رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ يَا رَسُولَ اللهِ ابْتَعْ هَذِهِ تَجَمَّلْ بِهَا لِلْعِيدِ وَالْوُفُودِ فَقَالَ لَهُ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِنَّمَا هَذِهِ لِبَاسُ مَنْ لا خَلاقَ لَهُ...

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо айтади: “Умар розияллоҳу анҳу бозорда сотилаётган истиброқ (майин ипакли) жуббани (тўнга ўхшаш устки кийим) олиб келиб, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўрсатди ва “Эй Росулуллоҳ, мана буни сотиб олинг. Ҳайитда ва (олдингизга қабилалардан) элчилар келганида шуни кийиб чиқасиз”, деди. Шунда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Бу (охиратдан) насибаси йўқ одамнинг кийими”, дедилар...” Бухорий (948), Муслим (2068/5294).
Яъни, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Умар розияллоҳу анҳунинг ҳайит куни янги ва тоза кийим кийиш ҳақидаги таклифини маъқулладилар. Кийимни сотиб олмаганларининг сабаби эса унинг ипакдан бўлганлиги эди. Чунки эркакларга ипак кийим кийиш ҳаром қилинган.

عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللهِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، قَالَ: كَانَ لِلنَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ جُبَّةٌ يَلْبَسُهَا لِلْعِيدَيْنِ وَيَوْمِ الْجُمُعَةِ.

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумо айтади: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бир жуббалари (тўнга ўхшаш устки кийим) бўлиб, буни икки ҳайит ва жума кунлари кияр эдилар”. “Саҳиҳи Ибн Хузайма” (1765).

Имом Байҳақий саҳиҳ санад билан Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо ҳайит куни энг яхши кийимини кийганини ривоят қилган.

Демак, эркаклар шу куни энг яхши, тоза ва имкони бўлса янги кийим билан намозга чиқишлари керак.
Аёллар эса – агар ҳайит намозига чиқадиган бўлсалар – турли зийнатловчи воситаларни ишлатмасликлари, атир ва бошқа хушбўйликларни сурмасликлари лозим. Чунки аёллар бегона эркаклар олдида бу тарзда юришдан қайтарилган.

#Ҳайит
1.3K views11:44
Ochish/sharhlash
2022-07-08 14:44:45 Ҳайит кунининг суннат ва одоблари

1. Намозга чиқишдан олдин ғусл қилиш (ювиниш).

عَنْ نَافِعٍ، قَالَ: أَنَّ عَبْدَ اللهِ بْنَ عُمَرَ كَانَ يَغْتَسِلُ يَوْمَ الْفِطْرِ قَبْلَ أَنْ يَغْدُوَ إِلَى الْمُصَلَّى.

Нофеъ айтади: “Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо Рамазон ҳайити куни намозгоҳга боришдан олдин ғусл қилар эди”. Молик, “Муватто” (438).

Имом Нававий роҳимаҳуллоҳ ҳайит намозига чиқишдан олдин ғусл қилиш мустаҳаблигига олимлар иттифоқ қилганини айтган.

“Мустаҳаб” деганда шуни тушуниш керакки, жума ва бошқа йиғинларда одам кўп тўплангани учун турли нохуш ҳидлардан холи бўлиб боришга, ғусл қилишга тарғиб этилади. Ҳайит намозида эса янада кўпроқ одам бир жойга йиғилиши бу ўринда ғуслнинг мустаҳаблигига кучлироқ асосдир.

2. Рамазон Ҳайитида намоздан олдин егулик еб олиш. Қурбон Ҳайитида эса намоз ўқиб бўлингунича ҳеч нарса ейилмайди.

عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ قَالَ كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لا يَغْدُو يَوْمَ الْفِطْرِ حَتَّى يَأْكُلَ تَمَرَاتٍ .. وَيَأْكُلُهُنَّ وِتْرًا

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳунинг ҳадиси: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазон ҳайити куни бир нечта хурмо емагунча (намозга) чиқмасдилар... Хурмони тоқ қилиб ер эдилар”. Бухорий (953).

Айни шу вақтда бирон нарса еб олишнинг сабаби – Рамазон тугаганлиги ва бу кунда рўза тутилмаслигини билдиришдир.

Ҳофиз Ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳ бу ҳолатни “Рамазон рўзаси кўпайиб кетишининг (ой тугаганидан кейин ҳам рўзани давом эттиришнинг) олдини олиш, рўзани очиш ҳақидаги Аллоҳнинг буйруғига тезроқ бўйсуниш” деб изоҳлаган. “Фатҳул-Борий”, 2-жилд, 446-бет.

Хурмо топмаган киши қандай егулик бўлса ҳам еб олаверади.

Қурбон Ҳайитида эса намозгача ҳеч нарса ейилмаслиги мустаҳабдир. Чунки бу куни қурбонлик қиладиган кишининг илк ейдиган таоми қурбонлигидан бўлиши афзал. Аммо қурбонлик қилмайдиган киши намозгача бирор нарса еб олса ҳам жоиз.

عَنْ بُرَيْدَةَ بْنِ الْحُصَيْبِ رَضِيَ اللهُ عَنهُ، قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لَا يَخْرُجُ يَوْمَ الْفِطْرِ حَتَّى يَطْعَمَ وَلَا يَطْعَمُ يَوْمَ الْأَضْحَى حَتَّى يُصَلِّيَ.

Бурайда ибн Ҳусайб розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Фитр куни (Рамазон ҳайити)да таом емагунча (намозга) чиқмас, Адҳа куни (Қурбон ҳайити)да намоз ўқимагунча овқатланмас эдилар”. Термизий (542), Ибн Можа (1756). Шайх Муҳаммад Носируддин Албоний “Саҳиҳ ҳадис” деган.

3. Ҳайит кунида такбир айтиш.
Бу ҳайит кунларидаги улуғ суннатлардандир. Аллоҳ Таъоло айтганидек:

وَلِتُكْمِلُوا الْعِدَّةَ وَلِتُكَبِّرُوا اللهَ عَلَىٰ مَا هَدَاكُمْ وَلَعَلَّكُمْ تَشْكُرُونَ

“Бу саноқни тўлдиришингиз ва ҳидоят қилгани сабабли Аллоҳни улуғлашингиз учундир. Шояд шукр қилсангиз”. (“Бақара” сураси, 185-оят).

Валид ибн Муслим айтади: “Мен Авзоъий ва Молик ибн Анасдан ҳайит кунларида такбир айтиш ҳақида сўрадим. Улар: “Абдуллоҳ ибн Умар Рамазон ҳайити куни токи имом намоз ўқигани чиққунича такбир айтар эди”, деб жавоб беришди”.

Абу Абдурраҳмон Ас-Суламийдан саҳиҳ санад билан ривоят қилинган асарда у: “Саҳобалар Рамазон ҳайитида Қурбон ҳайитидан ҳам кўпроқ такбир айтишарди”, деган. “Ирвоул-ғалил”, 3-жилд, 122-бет.

Доруқутний ва бошқа муҳаддислар Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо икки ҳайит куни намозгоҳга боргунча ва намозгоҳга етиб боргач, имом намозни бошлагунча такбир айтишни тўхтатмаганини ривоят қилишган.

Ибн Абу Шайба саҳиҳ санад билан Имом Зуҳрийдан нақл қилади: “Ҳайит куни одамлар уйларидан чиқиб намозгоҳга боргунларича, кейин эса имом намозга чиққунича такбир айтишарди. Имом чиққанидан кейин такбирни тўхтатишар, такбири таҳримани айтиб намозни бошласа, унга эргашишар эди”. “Ирвоул-ғалил”, 3-жилд, 121-бет.

Айни ҳолат салафлар орасида шунчалик машҳур бўлганидан Ибн Абу Шайба, Абдурраззоқ ва Фирёбийлар ўзларининг “Мусаннаф”ларидаги “Икки ҳайит ҳукмлари” китобида бу борада кўпчиликдан нақл қилишган. Машҳур тобеин Нофеъ ибн Жубайр икки ҳайитда такбир айтар ва бундай қилмаганлардан ажабланиб “Такбир айтмайсизларми?” – дер эди.

Имом Зуҳрий: “Одамлар (ҳайит куни) уйларидан чиққанидан токи имом намозга келгунича такбир айтардилар”, деган.

#Ҳайит
992 views11:44
Ochish/sharhlash
2022-07-07 11:42:59 Ватанда ўз уйимга эга бўлмасам унинг учун жанг қилишим аҳмоқликдир.

Мен ўзимни ватан учун қурбон қилганимдан сўнг фарзандларимнинг ўзга юртларда қочқин мақомини олиши аҳмоқликдир.

Онамнинг нима учун ўлганимни билмасдан мен учун куйиши аҳмоқликдир.

Ўлганимдан сўнг хотинимнинг ўлжа бўлиши ордир.

Ватан дегани мен учун барча яшаш шароитлари муҳайё бўлган жойдир.
У ўлим учун омил ёки ёки сиёсатчилар ўйлаб топган ёлғон мансублик (ватанпарварлик) эмас.

Зеро, биз аслида ватан учун эмас, сиёсатчилар манфаати учун жон берамиз.

Мен "ватан учун ўлиш" деган нарсага ишонмайман. Ватан ҳеч қачон зиён кўрмайди.
Зиён кўрадиган бизмиз.

Ватаннинг бошига иш тушганида уни ҳимоя қилиш учун фақир-фуқароларни сафарбар қилишади. Уруш тугагач эса ўлжаларни бўлиб олиш учун бойларни чақиришади.

Менинг ватанимда қаҳрамонлар кўкси ўқларга тўлалигини, хоинлар қорни эса молу-давлатга тўлалигини англашингни истар эдим.

Ўлиши керак бўлмаган кимсалар ўлиши керак бўлган кимсаларнинг қўлида вафот қилади.

Муҳаммад Ал-Моғут (1934-2006), суриялик адиб
1.8K views08:42
Ochish/sharhlash