Get Mystery Box with random crypto!

Муҳрим

Telegram kanalining logotibi muhrim — Муҳрим М
Telegram kanalining logotibi muhrim — Муҳрим
Kanal manzili: @muhrim
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 12.82K
Kanalning ta’rifi

Мурожаат учун — @muhrimchatbot
Тижорий таклифлар учун — @VenkonPR

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 22

2022-10-25 11:15:15 Олий Мажлис депутати бўлишдан кўра туман кенгаши депутати бўлиш қизиқроқ бўладиган бир замон келяпти, шекилли. Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқилаётган президент қарори лойиҳасига кўра, ҳокимлар устидан таъсирчан депутатлик назоратини ўрнатиш учун 2023 йил 1 январдан бошлаб халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши депутатлари гуруҳи томонидан тегишли туман (шаҳар) ҳокимига “ишончсизлик вотуми”ни тақдим этиш тартиби жорий этилиши мумкин экан. Масалан, ҳоким манфаатлар тўқнашувига йўл қўйса, шу ҳам унга нисбатан ишончсизлик билдириш учун сабаб бўларкан (аслида, ҳоким томонидан йўл қўйилган ҳар қандай қонун бузилиши ҳолати бунга сабаб бўлади). Кенгаш депутатларининг учдан икки қисми вотумни маъқуллаб овоз берса, ҳоким — капут!

Зўр-ку, тўғрими? Тўғри, ҳокимнинг ўзи томонидан тайинланган депутатларнинг унга ишончсизлик билдириши эҳтимоли кам, албатта. Лекин, масалан, кейинги парламент сайловидан сўнг (бу қарорлар ишлаши учун шу сайлов муҳим) ҳудудий кенгашнинг ҳеч бўлмаса учдан бир қисми (йўқ деганда шунинг ярми) ўз фикрига эга депутатлардан иборат бўлса, ўша ҳудуд ҳокими ўзини анча тийиб олиши мумкин, назарий жиҳатдан. Буёқда, шунингдек, депутатларга ҳокимларнинг қонунга зид қарорларини бекор қилиш ваколати ҳам бериляпти (нафақат туман, балки вилоят даражасида ҳам — масалан, Тошкент шаҳар ҳокими ноқонуний қарор қабул қилса, кенгаш уни бекор қилишга ваколатли бўляпти). Буниси ҳам ажойиб. Фақат жонли, дадил, “қўғирчоқ” бўлмаган, “пульт билан бошқарилмайдиган”, “полковниклар” таҳдид қиладиган депутатлар кўпроқ ва янада кўпроқ сайлангач.

Жонли маҳаллий кенгашлар — орзудаги жонли, дадил, халқпарвар Олий Мажлис йўлидаги дебоча. Ноқулай саволлар билан ҳокимнинг тинка-мадорини қуритган, ҳокимнинг ноқонуний қарорларини бекор қилган, ҳокимга нисбатан ишончсизлик вотуми билдириб, охир-оқибат унинг ишдан олинишига ҳам эришган (ҳоким ўз ўрнига нолойиқ бўлса-да), шундай сиёсий баҳсларда пишиб-етилган маҳаллий кенгаш депутатларидан Олий Мажлисда кўп нарса кутса бўлади. Ғаниевга ўхшаган, Кушербаевга ўхшаган депутатлар кўпроқ бўлиши керак.
10.1K views08:15
Ochish/sharhlash
2022-10-24 15:52:32
Ўзбекистоннинг My Freighter юк ташувчи авиакомпанияси «Само қироличаси» — юк ташиш ҳажми 105 тонна бўлган Boeing 747 самолётини сотиб олди. Самолёт кеча Индонезиядан Тошкентга келиб қўнди. Шу муносабат билан иккита қизиқ факт бор — биринчидан, шу вақтгача Ўзбекистон авиакомпанияларига тегишли энг катта юк ташувчи самолётнинг юк ташиш қуввати 50 тонна эди; иккинчидан, бу ўзбек авиапаркидаги биринчи Boeing 747 лайнеридир.

Биринчиси ва, айтишларича, охиргиси эмас: 2019 йилда ташкил этилган ва шу вақтгача рейсларини Uzbekistan Airways’дан ижарага олинган самолётларда амалга ошириб келган My Freighter авиакомпанияси яқин келажакда яна бешта Boeing 747 (ҳа, айнан ҳозиргисидек «Само қироличалари»)ни сотиб олишни, яқин беш йилда эса ўз авиапаркини 20 та юк самолётгача етказишни мақсад қилган.
7.7K views12:52
Ochish/sharhlash
2022-10-22 08:52:42
Сирдарё вилоятидаги ҳарбий омбордаги портлаш оқибатлари (кўпроқ видео бу ерда). Мутассаддиларимиз «жабрланувчилар йўқ» дейишга шошилмаса бўларди — кимнингдир юраги ёмон бўлган бўлса, қаттиқ қўрқиб кетган бўлса, у ҳам жабрланувчи. Талафот кўрганлар эса анча, кўриниб турганидек.

UPD. «Жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди». 16 киши жабрланибди.
8.3K viewsedited  05:52
Ochish/sharhlash
2022-10-21 16:28:41
“InnoWeek – 2022” халқаро инновацион ғоялар ҳафталигининг сўнгги куни кутилганидан-да яхши ўтди. Ташкилотчиларга кўра, ҳафталик маҳаллий экспертлардан ташқари, 25 давлатдан 150 нафар мутахассис, меҳмонларни ҳам қўшиб ҳисоблагандан, 20 мингдан ортиқ иштирокчини қамраб олди. Веб-сайт ва жонли трансляциялар орқали семинар ва тақдимотларни 6 мингга яқин киши кузатиб борди. Чиндан ҳам катта рақамлар.

Якунда умумий қиймати 60 миллион долларлик 20 та инвестиция шартномаси имзолангани ҳам “InnoWeek – 2022” хафталиги шунчаки расмиятчилик учун ўтказилмаганидан, ташкилотчилар ўз олдига аниқ мақсад ва вазифалар қўйганидан далолат. Бу, табиийки, олқишга сазовор ҳолат.

Шу туркумдаги ҳар қандай тадбир мана шундай самарали ўтказилиши, якунда ортидан ҳеч бўлмаса унинг ўтказилишига сарфланган харажатларни икки баробар бўлса-да қоплайдиган шартномалар имзоланиши мақсадга мувофиқдир. Шунда ҳамма хурсанд, ҳамма манфаатдор бўлади.
8.3K views13:28
Ochish/sharhlash
2022-10-21 11:33:25 Тил байрами арафасида кўп қатори тилимиз ҳақида қайғурдим. Ўзбекистонга кўчиб келаётган, узоқ йиллардан буён яшаётган бошқа миллат одамлари давлат тилини билмайди, ўрганишга эҳтиёжи йўқ, ҳатто тушунмайди, Ўзбекистонда ўзбек тилини билмай яшаш оддий ҳол, дея ичикиб, ўзимча, кичкина тажриба ўтказдим.

Кўчада туриб ўзбекка ўхшамаган одам учраса, шарт тўхтатиб ўзбекчалаб нимадир сўрадим. Масалан, дорихона. 15 нафар одамдан атиги икки киши мени умуман тушунмади. Биттаси узр сўраб ўтиб кетди (тушунмагани учун бўлса керак). Беш киши қийналибгина бўлса ҳам ўзбекча жавоб берди, тушунтирди йўлни. Қолган саккиз киши гапимни тўлиқ тушуниб, лекин ўз тилида жавоб берди. Яна сонини эслаб қололмаганим бир неча киши кўчада ўзбекча мурожаат қилинишига ўрганмаган шекилли, эшитмай-қарамай, унга гапирилмаяпти деб ўйлаб (бу менинг тахминим албатта) тўхтамай ўтиб кетаверди.

Бу кичкина тажрибамдан англадимки, вазият кутганимдан кўра яхшироқ. Чунки бошқа миллат вакилларидан кўпчилиги ўзбекча тушунмаслигига руҳан тайёр эдим. Кўчалардаги эълонлар, дўкон-дорихоналардаги ёзувлар одатда ўзбекча эмас, демак бошқа миллатлар тушунмайди деб ўйласам керакда. Ўзим ҳам кўча-кўйда ўзбек бўлмаган одамга ўзбекча мурожаат қилмайман. Ўзбекча билиши, тушуниши мумкин эмас деган режим доим ёқиқ миямда.

Аслида вазият яхши экан. Улар ўзбекча билади, тушунади, айримлари гапиради ҳам. Муаммо, менимча, ўзимизда. Тилимизни ўрганишига имкон-эҳтиёж қолдирмаймиз.

Юртимиздаги турли миллат вакиллари ўзбекча билмайди деб қийналманг. Ўзбекча гапирсангиз камида тушунишади. Кўп-кўп гапирсангиз, шугиналар ҳам тил ўрганиб, ўзбек тилига қулоқлари очилади. Тил билмагани учун бирор иши битмай қолса-ку, кейинги сафар гапларини ёдлаб келади.
Фақат биз ўзимиз уларга имкон берайлик. Бўлмаса, юраверамиз йилда бир марта бир кун — 21 октябрда “тилим-дилим” деб қайғуриб.

Кейинги сафар қунт қилиб, кўпроқ одам билан гаплашишга ва жараённи сифатли қилиб видеога туширишга ҳаракат қиламан.
5.2K views08:33
Ochish/sharhlash
2022-10-20 09:37:13
Fermer bo'lish uchun sizda ajoyib imkoniyat bor. Muhimi qiziqish va maqsad bo'lsa kifoya!

Sizga bu sohada eng zamonaviy bilim va ko'nikmalarni berish uchun Fermerlar maktabining 8-mavsum o'quv kurslari boshlanish arafasida.

Ushbu maktabda siz quyidagi yo'nalishlarda bilim olishingiz mumkin:

Chorvachilik;
Parrandachilik;
Sabzavot va polizchilik;
Issiqxona xo‘jaligi;
Uzumchilik;
Bog'dorchilik
Biznes, moliya va huquqiy savodxonlik

Xo'sh, Fermerlar maktabida o'qishni istaysizmi? U holda @fermerlar_maktabi_bot orqali ariza topshiring.
Batafsil ma’lumotlarni fermermaktab.uz saytidan yoki quyidagi telefon raqamlari orqali olishingiz mumkin.

Telefon:
+998955008010
+998955008001
1216

Web Sayt | Telegram | Instagram | Meta
Реклама
6.2K views06:37
Ochish/sharhlash
2022-10-09 19:28:25
Тошкентда бир соат аввал бўлган авария. Тошкент учун бундай «палакат» авариялар янгилик эмас. Охиргиси ҳам бўлмаса керак. То бирор каттаконнинг ўзи ё боласи ўлмагунича.

UPD. Устига БМВ бориб тушган Нексияда бўлган икки киши ҳалок бўлибди. БМВнинг тезлиги катта бўлган.
5.5K viewsedited  16:28
Ochish/sharhlash
2022-10-09 11:56:43
«Абдулазиз Комиловнинг ўша чиқиши Ўзбекистоннинг энг дадил чиқиши эди. Бироқ шундан кейин биз учун 1 ҳафта иқтисодий буҳрон бошланди. Ўзбекистоннинг шимол томондан океанга чиқиши 1 ҳафтага махсус фалажлантирилди. Мана шу ҳақда гапириш керак», деди «Миллий тикланиш» етакчиси Алишер Қодиров. Бу факт шу вақтгача кенг жамоатчиликка маълум бўлмагани учун ҳам катта бир янгиликдек қабул қилинди.

Менимча, шундай ёқимсиз ҳолатлар орадан ярим йил ўтиб эмас, «иссиқ изи совумай» очиқ айтилиши керак. Шунда халққа ҳам ким дўсту, ким душманлигини тушунтириш осонроқ кечади. Шунда, эҳтимол, урушнинг еттинчи ойида айрим ватандошларинг босқинчининг ёнини олмас.

Умид қиламанки, яқин келажакда Абдулазиз Комилов нега ўша чиқишдан сўнг бирдан «касал бўлиб қолганию», сўнг унинг учун махсус лавозим ўйлаб топилгани сабабларини ҳам билиб оламиз. Умуман, мустақил давлатчилигимиз тарихида шимолдаги куч томонидан қилинган шундай шантажларнинг бари очиқланиши мақсадга мувофиқдир.

Қодиров айтганидек, «мана шу ҳақда гапириш керак».
2.9K views08:56
Ochish/sharhlash
2022-10-09 11:16:09 1. “Мен бу урушда на Украина, на Россия тарафман” деб гап бошлайдиган одамнинг шу урушга алоқадор ёки шу урушдан келиб чиққан ҳолда билдираётган бошқа гапларини эшитмаса ҳам бўлади. Бу, эҳтимол, Амазонка ўрмонлари ё Саҳрои Кабирда яшайдиган икки қабиланинг уруши ҳақида фикр билдираётгандагина айтиш мумкин бўлган гап. Ҳар ҳолда, улар биздан анча олисда, биз уларни ҳатто билмаймиз ҳам, бизга фарқи йўқ; албатта, узоқда бўлса-да, улар урушмаса, бегуноҳ одамларнинг қони тўкилмаса, бутун дунёда тинчлик бўлса яхши эди. Аммо бутун туриш-турмушимизга таъсир қилаётган ёвуз бир мамлакат ва у бошлаган уруш масаласида “бетарафлик”ни сақлаш, билмадим, нима деб аталади. Ҳар ҳолда, ижобий таърифлар топиш қийин, чамамда.

Менимча, икки ҳолатдаги кўпчилик “бетараф” позиция танлаяпти — биринчиси, аслида Украинадан кўра кўпроқ Россия тараф, лекин буни очиқ айтса, атрофидаги Украина тараф яқинларининг маломатига қолишдан хавотири бор; иккинчиси, Россиядан кўра Украина тарафроқ, лекин буни очиқ айтолмайди, қимматга тушиши мумкин. Дейлик, Ютубда миллион-ярим миллион аудиторияси бор ўзбек влогери “Украина ҳақ” деб айтиши унинг обуначилардан айрилиши билан тенг, чунки обуначиларнинг аксарияти Россияда. Шунинг учун ҳам у ҳақ(иқатга яқинроқ) гапни эмас, обуначиларига ёқадиган гапни айтишни маъқул кўради. “Мен на Украина, на Россия тараф” деса, сих ҳам, кабоб ҳам куймайди; мабодо, эртага Украина Россияни Қримдан ҳам қувиб чиқарса, бошоғриқ ҳам камроқ, ахир у “Россия тараф эмасди”.

Идеал ҳолатда мана шу кўп минг кишилик аудиторияси бор влогер Россиядаги томошабинларига асл вазиятни етказишга, уруш қандай ном ва баҳоналар остида бошланган эди-ю, энди янги важлар ўйлаб топилаётганини тушунтиришга, ватандошларни урушга тортилишдан сақлаб қолишга ҳаракат қилса, уларга ҳам, миллатга ҳам кўпроқ ёрдам берган бўларди-куя, аммо... кўргилик-да.

2. Бугун бир видеомурожаатда бир тараф иккинчи бир тарафга таъриф бературиб, мухолифи ҳақида у бир замонлар “Америкада идиш-товоқ ювиб юрганлиги”га доир (штамп-)мағзавани эълон қилгач, видеомурожаатни кўришни тўхтата қолдим (ўзи бунақа видеомурожаатларни ҳеч кўрмасдиму, лекин яқинларимиз ва ҳамкасбларимиз ҳақида сўз боргани боис, бир уриниб кўргандим). Юртимизда одамларни обрўсизлантиришга масъул ширкатларда ишлайдиган ходимларнинг малакасизлиги, ҳали ҳам эски қолипларда ишлашидан уялиб кетасан киши. Обрўсизлантирилиши керак бўлган объектни нима қилиб бўлса-да Америкага боғлаб, оммага тақдим этса бас — у одам ҳақиқатан ҳам Америкада бўлганми-йўқми, Америка ўзи бу одамга виза берадими-йўқми, охирги масала, ахир воизнинг оғзига маҳлиё омма буни суриштириб ўтирмайди-ку.

Пандемиядан аввал Ригага боргандим, инфографикалар билан ишлаш, дата-журналистикани ўрганиш курси бўйича. Оддий ва қисқа бир курс, ягона айби — текиндан текинга НАТОга аъзо мамлакат пойтахтида ташкил этилган. Сафар давомида ўзимиз танийдиган, биз учун машҳур саналган ҳамкасбларимизни кўриб, улар билан эсдалик учун суратга ҳам тушгандик. Обрўсизлантиришга масъул ширкатлар эса буни кейинроқ “Муҳрим ва шериклари ЦРУ мактабида малака ошириб келди”, деб ўзларига тегишли сассиқ каналларда иғво қилганди. Кейинчалик бир-икки танишлар сўради ҳам, ростан борувмидилар шунақа жойга, деб; очиғи, ЦРУ мактабида малака ошириб келиб, Ўзбекистонда бемалол яшаб-ишлаб юриш мумкин деб ўйлайдиган содда муғомбирларни мен Ўзбекистон махсус хизматларига нисбатан ҳурматсизликда (ва керак бўлса, фикр-жиноятда!) айблаган бўлардим.

Қиссадан ҳисса — мабодо ўзбекистонлик бирор воиз ўзи ёмонлаётган одамни қўққисдан Америка билан ош-қатиқликда айблаётган бўлса, катта эҳтимол билан, ҳалиги устига мағзава ёғдирилаётган бечора аслида унчалик ҳам ёмон одам эмас. Ҳар ҳолда, АҚШ Давлат департаменти салом-алиги грин-карт ўйнашдан ортиқ бўлмаса керак. Яъни, Америка билан муносабатлари ўрта статистик ўзбекистонликни каби.
3.5K views08:16
Ochish/sharhlash
2022-10-07 11:36:48
Бугун, масалан, Украинани босиб ололмагани учун энди бутун дунёни портлатиб, йўқ қилиб юбориш билан таҳдид қилаётган хастанинг туғилган куни. Ким билсин, агар у туғилмаганида эди, балки ҳозир нисбатан хотиржамроқ, тинчроқ, фаровонроқ бўлармидик.
15.4K views08:36
Ochish/sharhlash