Get Mystery Box with random crypto!

Самарқандда охирги икки ойда “Док-1 МАКС” дорисини ичган 15 на | Муҳрим

Самарқандда охирги икки ойда “Док-1 МАКС” дорисини ичган 15 нафар бола ўлибди. Даҳшат! Болаларнинг тинч замонда, осмони мусаффо юртда дори ичиб ўлиши - даҳшат! Бу ҳали дўхтирлар билиб қолгани. Бу дорини Ўзбекистонда сотиш бугундан бошлаб тақиқланибди.

Бу ҳолатга биринчи галда шифокорларни моддий жиҳатдан энг заиф, камбағал, тиланчи қатламга айлантириб қўйганлар сабабчи, менимча. Шифокор ўзига, қорни ва кўзи тўқроқ бўлса эди, фарм-кампанияларга сотилиб, улар тиқиштираверадиган ҳар хил дориларни беморларга ёзиб беравермасди.