Get Mystery Box with random crypto!

Ўзгаришлар бор Давлат раҳбарининг транспорт вазири Илҳом Маҳк | Муҳрим

Ўзгаришлар бор

Давлат раҳбарининг транспорт вазири Илҳом Маҳкамов ҳар ҳафта камида 4 кун уйдан ишга боришда автобусдан фойдаланиши лозимлиги тўғрисидаги топшириғи ҳам сезиларли психологик таъсир кўрсатган бўлиши табиий.

Энди шу трендни токи вазият тўлиқ барқарорлашмагунча узмаслик зарур. Кўпроқ мулоқот керак. Бевосита мулоқот, жонли мулоқот. Энергетика вазири Мирзамаҳмудов энг мураккаб кунларда оғир саволларга рўпара бўлишдан қочмагани сингари, Маҳкамов ҳам очиқ мулоқотга борса, бундан ҳамма ютади.

Бугун масалан, 2- автобус 8 минутда, 116- автобус 12 минутда келди. Бу тушлик вақтида. Ўзгаришлар бор. Автобуслар ювилган, ҳар бекатда узоқ тўхтаб йўловчи йиғиш йўқ, қизлар, аёллар хотиржам бўлиб автобусга чиқаяпти. Энди Президент Раматов ва Артикходжаевниям автобусга чиқарса, 25 йил аввалги 6-8 минутлик интервалга қайтамиз.

Автобуслар учун алоҳида йўлаклар фақат асосий кўчаларда эмас, автобуслар юрадиган барча кўчаларда бўлиши керак. Агар кўчада биттагина йўлак бўлса, ўша кўча автобус учун бўлиши зарур.

Ва бу ҳаракатлар шафқатсизларча, айбдорларга жазо муқарррарлигини намойиш қилиш билан рўй бериши лозим.

Тошкент яна одамлар бағрига қайтиши зарур.