Get Mystery Box with random crypto!

Пойтахтлар мамлакати Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Туризм ваз | Муҳрим

Пойтахтлар мамлакати

Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Туризм вазирларининг IV йиғилиши якунига кўра, Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳри ташкилотнинг 2024 йилдаги туризм пойтахти этиб тасдиқланибди. Уч-тўрт йил аввал ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси репрезантатив рўйхатидан чиқиб кетишига бир баҳя қолган шаҳар (бунга аслида фақат реставрация ишлари амалга оширилиши мумкин бўлган шаҳарда аёвсиз реконструкция ишлари олиб борилгани сабаб бўлганди) бугун "туризм пойтахти"га айлана олаётгани эътиборга молик ҳам қизиқ.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон шаҳарлари ҳар турли ташкилотларнинг туризм, маданият пойтахти бўлиши одатий ҳолга айланиб қолди. Масалан, 2007 йили Тошкент, 2020 йили эса Бухоро Ислом маданияти пойтахти бўлган. 2020 йили (ёки 2021 йилими, тушунмадим) Туркий дунёнинг маданият пойтахти бўлган Хива 2024 йилги Ислом дунёсининг туризм пойтахти ҳам ҳисобланади. Қўқон эса 2022 йилги Туркий дунёнинг туризм пойтахтига айланган бўлса, Самарқанд 2023 йилда Бутунжаҳон туризм пойтахти, дея эълон қилинган. Бу ҳали мен фақат “туризм пойтахти” ва “маданият пойтахти” деган калит сўзлар ёрдамида излаб тополганларим.

Энди шу пойтахтлар дунёнинг энг қулай, одамлар учун мўлжалланган шаҳарларидек бўлиб олса, олам гулистон.