Get Mystery Box with random crypto!

Монополист темир йўллари йўқ жойга чипта сотганини тан олди 2 | Media24.uz

Монополист темир йўллари йўқ жойга чипта сотганини тан олди

22 март куни соат 17:39 да жўнайдиган 6377-сонли “Сариосиё-Термиз” шаҳарлараро йўловчи поезди вагонлари сони етарли бўлмагани учун (4 та) жой билан таъминланмаган йўловчиларга чегирмали чипталар расмийлаштирилган.

Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ кеча бизда чиққан видеохабарга нисбатан муносабат сифатида тан олган. Уларнинг изоҳига кўра, 5 кунлик дам олишдан кейин чипталарга талаб кескин ортган.

Айтилишича, ҳозирги кунда Термиз-Сариосиё-Термиз йўналишида шаҳарлараро йўловчи поезди ҳар куни 3 марта қатнайди. 4 вагондан иборат поезд бир марталик қатновида 320 йўловчига ҳизмат кўрсатади.

“Наврўз умумҳалқ байрамини нишонлаш муносабати билан эълон қилинган 5 кунлик дам олиш кунларида йўловчиларнинг темир йўл транспортига бўлган талаби ортди. Дам олиш кунлари якунига етгач, Термиз шаҳрида ўқишга ва ишга қайтиши керак бўлган талаба ва ўқувчилар кўп миқдорда тўпланди”, дейилади изоҳда.

Демак, талаб кескин ортгани учун вагонлар эмас, одамлар сонига эътибор қаратилган. Бир кунга қўшимча вагонлар қўйиб туриш чоралари кўрилмаган. Талабалар эплаб-сеплаб, туртиниб-суртиниб етиб олади, дейишгандир балки.

Расмий изоҳни бошқача тушуниш қийин бўляпти.

@media24uz