Get Mystery Box with random crypto!

#ПРЕМЬЕРА... Бевафоларга... Уни чақиринглар оҳирги куним, С | ☆YoMg‘IrLaR☆

#ПРЕМЬЕРА...

Бевафоларга...

Уни чақиринглар оҳирги куним,
Сўнги нафасимда бир сўз отилар...
Кўзларига боқиб бир гап айтаман,
Ундай кетилмайди, бундай кетилар...

Ўзича осмонда юрган бевафо,
Кимларнинг бағрида айладинг сафо,
Оддийгина эмас чекиб минг жафо,
Ундай кетилмайди, бундай кетилар...

Балки қизиғим йўқ дунёдан кетсам,
Мазмунсиз умримнинг сўнгига етсам,
Кўргин бир ишқни деб жон фидо этсам,
Ундай кетилмайди, бундай кетилар...

Қанча севгиларни қабул қилмадим,
Уволи тутдими шуни билмадим,
Жимгина чидадим бағрим тилмадим,
Ундай кетилмайди, бундай кетилар...

Хурсанд бўлаверма воз кечиб осон,
Бир куни мендайин бўласан сарсон,
Кетишлик ҳақида битилсин достон,
Ундай кетилмайди, бундай кетилар...

Муаллиф: Зоҳид Зиё (Senyor)

@ONAMGAA
Ота онасига мехрибонлар канали

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!