#ПРЕМЬЕРА... Ким ўзи у Она ? Ким ўзи у Она, сиз биласизми, | ☆YoMg‘IrLaR☆
#ПРЕМЬЕРА...
Ким ўзи у Она ?
Ким ўзи у Она, сиз биласизми,
Бунчалар сабрни қаердан олган...
Бошида минг ташвиш чарх уратуриб,
Фарзандин кўнглига қувончлар солган...
Ким ўзи у Она, сиз биласизми,
Ким қўйган аёлга Она деган ном...
Узоқ ўйламоқдан бирор фойда йўқ,
Бу ном илоҳийдир, илоҳий тамом...
Ким ўзи у Она, сиз биласизми,
Бардошин сонидан тоғлар яралди...
Онанинг биргина «Болам» сўзидан,
Дунёга мехрдан нурлар таралди...
Ким ўзи у Она, сиз биласизми,
Пойи жаннатларнинг остонисида...
Кимки онасининг ризосин олса,
Яшайди бахтларнинг кошонасида...
Ким ўзи у Она, сиз биласизми,
Топганин фарзандин билан бўлишган...
Кечалар дуодан тинмасдан қўли,
Тунлари уйқулар билан олишган...
Ким ўзи у Она, сиз биласизми,
Қадри кимларгадир жуда билинар...
Дўстларим Онамиз қариб боряпти,
Ўйласам кўзимга ёшлар илинар...
Ким ўзи у Она, сиз биласизми,
У зот устунидир икки дунёнинг...
Оламда Оналар яшар эканлар,
Илҳоми сўнмайди Зоҳид Зиёнинг...
Муаллиф: Зоҳид Зиё (Senyor)
➪ @ONAMGAA
Ота онасига мехрибонлар канали
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!