Get Mystery Box with random crypto!

#ПРЕМЬЕРА... Ҳаммаси тугади биз катта бўлдик... Ҳаёт хархаш | ☆YoMg‘IrLaR☆

#ПРЕМЬЕРА...

Ҳаммаси тугади биз катта бўлдик...

Ҳаёт хархашамиз қилмайди қабул,
Қайсимиз очилдик қайсимиз сўлдик...
Кўнглим битта гапни қайтарар нуқул,
Ҳаммаси тугади биз катта бўлдик...

Энди қоқиламиз тўғри йўлда ҳам,
Фақат топганимиз бўлар қўлда ҳам,
Боқсак катталар кўп онгу сўлда ҳам,
Ҳаммаси тугади биз катта бўлдик...

Дунё рахим қилмас хатолар қилсак,
Осмон кўтармайди дардимиз илсак,
Ёшмиз деб юрибмиз кейинроқ билсак,
Ҳаммаси тугади биз катта бўлдик...

Эркалик, қайсарлик бир четда қолди,
Аламлар дастидан юраклар толди,
Йиллар анчагина кучимиз олди,
Ҳаммаси тугади биз катта бўлдик...

Энди Отамизнинг сочларида оқ,
Энди Онамизнинг қўллари титроқ,
Дўстгинам бу бир кам дунёсига боқ,
Ҳаммаси тугади биз катта бўлдик...

Йўқотган нарсамиз болаликми ё,
Айтган гапларимиз нолаликми ё,
Нағмалар қилишни бошлади дунё,
Ҳаммаси тугади биз катта бўлдик...

Адашмай яшайлик олами ичра,
Не гаплар бор шоир қалами ичра,
Мен ёздим юракнинг алами ичра,
Ҳаммаси тугади биз катта бўлдик...

Ҳаммаси тугади биз катта бўлдик...

Муаллиф: Зоҳид Зиё (Senyor)

@ONAMGAA
Ота онасига мехрибонлар канали

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!