Get Mystery Box with random crypto!

#ПРЕМЬЕРА... Ха хотинжон....(ҳазил шеър) Ха хотинжон ўзгача | ☆YoMg‘IrLaR☆

#ПРЕМЬЕРА...

Ха хотинжон....(ҳазил шеър)

Ха хотинжон ўзгачами нигоҳлар,
Қирмиз рангга бўялибди дудоқлар,
Қилаяпсиз ишва нозу фироқлар,
Янги кўйлак кийгиз келди шекилли...

Эрталабдан ширин чойлар тахт бўпти,
Бугун тиллар жим бўлмоққа ахт бўпти,
Бирам мазза бизга бу кун бахт бўпти,
Янги кўйлак кийгиз келди шекилли...

Дур тишингиз жило сочиб тинмайди,
Лабларингиз назарига илмайди,
Бир гап боров буни ҳеч ким билмайди,
Янги кўйлак кийгиз келди шекилли...

Жааа пилдираб атрофимда ҳалаксиз,
Тиржаясиз пароволари фалаксиз,
Эҳей бунча айёргина малаксиз,
Янги кўйлак кийгиз келди шекилли...

Иее бегим деяпсизми жонидан,
Эрияпман эркалашлар сонидан,
Ўйлаяпман жин ўтдими ёнидан,
Янги кўйлак кийгиз келди шекилли...

Ўтган ҳафта худди шундай бўлувдиз,
Иши битгач тез ўзгариб қолувдиз,
Ўшанда ҳам ааанча пулим олувдиз,
Янги кўйлак кийгиз келди шекилли...

Ээээ бўлдие эриб кетдим етарли,
Бундан ортиқ суюлсам сал хатарли,
Сизга бошқа бир гапим йўқ айтарли,
Янги кўйлак кийгиз келди шекилли...

Майли айтинг баҳосини олайлик,
Жавонизга янги кўйлак солайлик,
Ҳеч ўзгарманг мана шундай қолайлик,
Янги кўйлак кийгиз келди шекилли...

Муаллиф: Зоҳид Зиё (Senyor)

@ONAMGAA
Ота онасига мехрибонлар канали

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!