Get Mystery Box with random crypto!

Kun.uz | Расмий канал

Kanal manzili: @kunuzofficial
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.20M
Kanalning ta’rifi

Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали
O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
English 👉 @kunuzen
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Реклама:
998 78 113 10 10

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 5

2024-05-31 08:39:57
Тарифлар оширилгандан кейин электр ва газ истеъмоли камайди - энергетика вазири

Май ойи учун тарифлар оширилганидан сўнг Ўзбекистонда 2023 йилнинг шу даврига нисбатан электр энергияси истеъмоли 324 миллион кВт/соатга, газ истеъмоли 125 миллион куб метрга камайди, деди энергетика вазири. Унинг сўзларига кўра, абонентлар ва корхоналар сони кўпайиши шароитида истеъмолнинг камайиши энергия тежамкорлигидан далолат беради.

https://kun.uz/kr/53513382

Kun.uz расмий канали
17.1K views05:39
Ochish/sharhlash
2024-05-31 08:04:38
Шавкат Мирзиёев Бухорога ташриф буюради

Вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифалари юзасидан йиғилиш ўтказилиши режалаштирилган.

https://kun.uz/kr/50337220

Kun.uz расмий канали
90.7K views05:04
Ochish/sharhlash
2024-05-31 07:39:57
Каталонияни қақшатган немис. Флик «Барса»ни «тирилтира оладими»?

4 йил аввал «Барселона»ни шармандали тарзда мағлуб этган Ҳанс-Дитер Флик энди клуб бош мураббийи бўлди. Немис клубни муаммоли ва молиявий беқарор ҳолатда қабул қилиб олмоқда.

https://kun.uz/kr/68352602

Kun.uz расмий канали
121.9K views04:39
Ochish/sharhlash
2024-05-31 07:09:57
Эҳтиёжманд хотин-қизлардан ОТМда ўқиш учун тавсияномага аризалар қабули бошланди

Талабгорлардан аризалар 30 майдан 8 июнга қадар xotin-qizlar.uz платформаси орқали электрон шаклда қабул қилинади.

https://kun.uz/kr/64748241

Kun.uz расмий канали
154.2K views04:09
Ochish/sharhlash
2024-05-31 06:34:57
Ўзбекистонда энергия истеъмоли рейтинги жорий этилиши мумкин

Энергетика вазирлиги томонидан энергия сиғими энг юқори ва энг паст бўлганларнинг “10 талиги” юритилиб, оммавий ахборот воситаларида ёритиб борилади.

https://kun.uz/kr/21956276

Kun.uz расмий канали
170.4K viewsedited  03:34
Ochish/sharhlash
2024-05-31 06:03:57
АҚШ собиқ президенти Трамп жиноий ишда айбдор деб топилди

Ню-Йоркдаги ҳакамлар ҳайъати собиқ президент Доналд Трампни 34 та ҳужжатларни қалбакилаштиришда айбдор деб топди. Ҳукм 11 июл куни эълон қилинади.

https://kun.uz/kr/32252703

Kun.uz расмий канали
188.6K views03:03
Ochish/sharhlash
2024-05-31 05:19:57
Жиззахда ер силкиниши кузатилди

Эпицентр: Бахмал тумани. Магнитуда М=3,2. Зилзила эпицентри Тошкентдан 197 км жануби-ғарбда.

https://kun.uz/kr/57062469

Kun.uz расмий канали
213.6K views02:19
Ochish/sharhlash
2024-05-30 20:20:20
Бир қатор йирик солиқ тўловчиларнинг давлат бюджетидаги улуши кескин қисқарди

2023 йилда йирик солиқ тўловчиларнинг давлат бюджетидаги улуши қисқарган. Хусусан, энг йирик солиқ тўловчилар – Навоий кон металлургия комбинатининг улуши 0,4 фоизга, Олмалиқ кон металлургия комбинатининг улуши эса 2,38 фоизга камайган. Шунингдек, бир қатор энергетика корхоналарининг ҳам бюджет тушумларидаги улуши кутилганидан сезиларли даражада кам бўлган.

https://kun.uz/kr/44086068

Kun.uz расмий канали
297.3K viewsedited  17:20
Ochish/sharhlash
2024-05-30 19:07:36
30 майнинг асосий янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган воқеалар ва ҳодисалар

Toshkent City’да сотилаётган банк бинолари, стадионга Captiva’сида бостириб кирган безори, Хоразмда тузилган шикоятчилар рўйхати ва пишиши кечикаётган гилос — Ўзбекистонда 30 май куни юз берган муҳим воқеа-ҳодисалар ҳамда янгиликлар шарҳи билан таништирамиз.

https://kun.uz/kr/01467206

Kun.uz расмий канали
309.0K views16:07
Ochish/sharhlash
2024-05-30 18:09:58
“Йўқ қилишнинг «инновацион» усули”: Урфга айланаётган дарахт “кўчириш” мавзусида экспертлар билан суҳбат

Сўнгги вақтларда дарахтларни кесиш – дарахтларни “кўчириб ўтқазиш” номи остида давом этмоқда. Бугун ўнлаб хусусий фирмалар дарахтларни кўчириб ўтқазиш амалиётини таклиф қиляпти. Дарахтларни кесишга эълон қилинган мораторий ҳам четлаб ўтилиб, улар бир жойдан иккинчи жойга хоҳлаган тартибда олиб ўтилмоқда. Экофаоллар фикрича, тизимни зудлик билан тартибга солиш, иложи бўлса, амалиётни чеклаш керак. Бу дарахтлардан қутулишнинг «инновацион» усулига айланяпти.

ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
313.5K views15:09
Ochish/sharhlash