Kanal manzili:
Toifalar:
Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar:
1.20M
Kanalning ta’rifi
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали
O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Реклама:
998 78 113 10 10
Ratings & Reviews
Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.
5 stars
1
4 stars
0
3 stars
1
2 stars
0
1 stars
0
Oxirgi xabar 2
2024-05-30 17:39:58
112 ягона диспетчерлик хизмати ташкил этилади
Ягона диспетчерлик хизмати ҳодиса ва фавқулодда вазиятлар рўй берганда шошилинч ёрдам кўрсатиш учун фуқароларнинг чақирувларини 112 қисқа рақами орқали қабул қилади.
https://kun.uz/kr/19429125
Kun.uz расмий канали
306.1K views14:39
2024-05-30 17:05:04
“Бу тадбиркорларнинг қўрқувда яшашига олиб келади” – мутахассис бозор нархлари асосида солиқ ҳисобланиши ҳақида
Солиқ қўмитаси бозор нархлари асосида солиқ базасини ҳисоблашга уриняпти. Бу борада тегишли ҳужжат лойиҳаси эълон қилинди. Солиқ маслаҳатчиси Мурод Муҳаммаджонов Kun.uz учун тайёрлаган мақоласида бу тартиб солиқ қонунчилиги ва табиатига зид экани ҳақида фикр юритади.
https://kun.uz/kr/01821158
Kun.uz расмий канали
300.2K views14:05
2024-05-30 16:59:58
Халқимизнинг севимли актёри Улуғбек Қодиров Iskander Buildings қурилиш компаниясини танлади
Қуйидаги видеода актёр компаниянинг Маврид лойиҳаси ҳақида маълумот берди.
https://kun.uz/kr/63246036
Реклама
289.6K views13:59
2024-05-30 16:12:15
Собиқ МХХ биносидан дарахтларни кўчираётган фирма раҳбари фотографнинг бошидан ичимлик тўкди
Фирма раҳбари кўчириб ўтқазилган дарахтларни суратга олаётган фотографга “бу ердан тезроқ йўқол”, деб унинг бошидан газланган ичимликни қуйиб юборган.
https://kun.uz/kr/03938725
Kun.uz расмий канали
317.3K viewsedited 13:12
2024-05-30 15:05:54
Дунё бўйлаб қатллар сони сўнгги 10 йил ичида энг юқори даражага етди
2023 йилда дунёнинг 16 давлатида 1153 та қатл амалга оширилган.
https://kun.uz/kr/95012698
Kun.uz расмий канали
319.4K views12:05
2024-05-30 15:00:12
Kia Sonet'нинг илк топширилишлари: янги етакчилар даври2024 йилнинг 29 май кунидан бошлаб Kia'нинг Ўзбекистондаги барча расмий дилерлик марказларида узоқ кутилган Kia Sonet кроссоверининг биринчи оммавий топширилишлари, белгиланган муддатдан ҳам эртароқ бошланди!
https://kun.uz/kr/80786242
Реклама
316.5K views12:00
2024-05-30 14:14:58
Хоразмда “шикоятчи фуқаролар” рўйхати тузилди. Бундай таъқиб учун жавобгарлик бор
Рўйхатга “ариза ташкиллаштиришни одат қилиб олган”лик айби билан вилоятнинг 5 та ҳудуди кесимида 44 нафар фуқаро киритилган.
https://kun.uz/kr/41858579
Kun.uz расмий канали
331.8K viewsedited 11:14
2024-05-30 13:43:35
“Ўзбекистонда овқатланиш одатлари бўйича оммавий тадқиқот ўтказиш керак” – Копенҳаген университетидаги ўзбек олимиДаниядаги ўзбек тадқиқотчиси Бекзод Ҳакимов ўзбекистонликларнинг ҳар бирига анкета бериб, қандай овқатларни ва қанча истеъмол қилаётганини кузатиб бориш кераклигини айтади. Олимнинг фикрича, қон, сийдикдаги моддалар анкета асосида метаболик даражада ўрганиб борилса, ҳозирги кунда ўзбекистонликларда тез-тез учрайдиган хронологик касалликларнинг ноаниқ сабаблари топилиши мумкин.
ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
312.3K views10:43
2024-05-30 13:09:01
«Самарқанд билан биродар шаҳар алоқаларини ўрнатиш ниятимиз бор» — Аланя ҳокими
Asialuxe Travel туроператор билан ҳамкорликдаги лойиҳа доирасида Туркияда сафарда бўлиб турган Kun.uz мухбири Аланя шаҳар ҳокими Осман Тарик Ўзчелик билан учрашди. Ҳоким Ўзбекистоннинг туризм шаҳарлари билан яқин алоқалар ўрнатиш мақсади борлигини ва бу икки томонлама манфаатли бўлишини билдирди.
https://kun.uz/kr/71283692
Kun.uz расмий канали
327.0K views10:09
2024-05-26 20:43:54
Доҳа–Дублин рейсида турбулентлик сабаб 12 киши жароҳатландиQatar Airways'нинг Доҳадан Дублинга учган рейси Туркия осмонида турбулентликка учраши натижасида 6 йўловчи ва 6 нафар экипаж аъзоси жароҳатланди. Самолёт манзилига қўнгач, 8 киши шифохонага олиб кетилган. Бундан 5 кун олдин Singapore Airlines'нинг Лондон–Сингапур рейси турбулентликка учраб, 73 ёшли йўловчи вафот этганди.
https://kun.uz/kr/19196856
Kun.uz расмий канали
146.3K views17:43