Get Mystery Box with random crypto!

Kun.uz | Расмий канал

Kanal manzili: @kunuzofficial
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.20M
Kanalning ta’rifi

Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали
O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
English 👉 @kunuzen
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Реклама:
998 78 113 10 10

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2024-06-08 19:19:03
ЖСТ сари қадам, непотизмга қарши қонун ва Хитойдан Андижонга темирйўл — ҳафта дайжести

Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишга тайёрланмоқда: монополистлар айрим имтиёзларидан маҳрум бўлади. Жиззахда АЭС қурилиши камида 8 йил давом этади: ўзбекистонликлар бунинг учун Россияга қанча тўлаши махфийлаштирилди. “Демократия ва инсон ҳуқуқларини тарғиб қилганлар Ғазодаги ваҳшийликларга кўз юммоқда”: Шавкат Мирзиёев Ғарбнинг иккиёқлама стандартларини танқид қилди.

Ортда қолаётган ҳафтанинг Ўзбекистонга оид энг муҳим хабарлари – Kun.uz дайжестида.

ВИДЕОШАРҲНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
124.0K views16:19
Ochish/sharhlash
2024-06-08 18:36:13
Saneg ФНҚЗ хариди учун тўлов масаласига изоҳ берди

Saneg компанияси айни пайтда Фарғона нефтни қайта ишлаш заводини сотиб олиш бўйича 100 млн долларлик сумманинг бир қисмини тўлаётгани, қолган сумма тўлов графигига асосан тўланишини маълум қилди. Заводга 380 млн доллар сармоя киритиш мажбуриятини олган компания айни пайтгача 250 млн доллардан ортиқ инвестиция киритган.

https://kun.uz/kr/90377700

Kun.uz расмий канали
164.3K views15:36
Ochish/sharhlash
2024-06-08 18:04:28
Якуний бенефициарларни очиқлаш ҳақидаги қонун тақдири нима бўлди?

Икки йил олдин Адлия вазирлиги офшор компанияларга ўз бенефициарларини очиқлаш талаби қўйилишини кўзда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиққанини эълон қилганди. Вазирлик вакили Kun.uz'га берган изоҳида айтишича, лойиҳани ишлаб чиқиш жараёни ҳали ҳам давом этяпти, масъуллар бенефициарларни аниқлаш механизми устида бош қотирмоқда.

https://kun.uz/kr/28952961

Kun.uz расмий канали
175.5K views15:04
Ochish/sharhlash
2024-06-08 17:27:03
Ўзбекистон болалар тўйиб овқатланмайдиган давлатлар рўйхатига киритилди

Болаларнинг озиқ-овқат хавфсизлиги овқатланиш рациони кўрсаткичи билан аниқланади. У ЮНИСЕФ ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган.

https://kun.uz/kr/06755501

Kun.uz расмий канали
207.9K views14:27
Ochish/sharhlash
2024-06-08 16:09:06
БМТ Исроилни «қуролли тўқнашув зоналарида болаларга зарар етказадиган» давлатлар рўйхатига киритади

Келгуси ҳафта БМТ мамлакатларнинг янгиланган қора рўйхатини эълон қилади, улар орасида Исроил ҳам бор.

https://kun.uz/kr/36514267

Kun.uz расмий канали
217.0K viewsedited  13:09
Ochish/sharhlash
2024-06-08 15:20:01
Ўзаро қўллов, унутилган муаммолар ва Ғазо бўйича бирдамлик – Туркия ташрифи ҳақида эксперт нима дейди?

Шавкат Мирзиёевнинг Туркия сафари, олий даражадаги музокаралар икки давлат медиасида қизғин муҳокамада. Ташрифнинг энг эсда қоларли воқеаларидан бири Туркия олий давлат мукофотининг Ўзбекистон президентига берилиши ҳамдир. Шунингдек, расмий Анқара ва Тошкент ўзаро сиёсий яқинлигини янада мустаҳкамламоқчи. Икки давлат позициялари деярли бир хил экани ҳам урғуланган. Сафарнинг аҳамияти, кутилмалар ҳақида Kun.uz Анқара Ҳажи Байрам Валий университети докторанти, сиёсатшунос Фазлиддин Мадиев билан суҳбатлашди.

ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
231.2K views12:20
Ochish/sharhlash
2024-06-08 14:45:38
Samsung Electronics ходимлари компания тарихида биринчи марта иш ташлаш эълон қилди

Ходимлар компания раҳбарларидан иш ҳақини оширишни талаб қилган. Иш ташлашни уюштирган касаба уюшмаси ва компания раҳбарлари музокараларга тайёрлигини билдирган.

https://kun.uz/kr/09267846

Kun.uz расмий канали
236.3K views11:45
Ochish/sharhlash
2024-06-08 14:04:57
Ноткоин сотган талаба 10 суткага қамалди

Термиз давлат университетининг 24 ёшли битирувчисига ноткоин сотган учун маъмурий қамоқ жазоси қўлланди. У крипто-активлар айланмаси соҳасидаги қонунчиликни бузганликда айбли деб топилган.

https://kun.uz/kr/30428413

Kun.uz расмий канали
334.9K views11:04
Ochish/sharhlash
2024-06-08 13:18:32
Давлат идораларида қариндош-уруғчиликни чеклайдиган қонун қабул қилинди: у кимларга нисбатан ва қандай ишлайди?

Давлат идораларидаги непотизмга барҳам беришга қаратилган қонун давлат фуқаролик хизматининг сиёсий гуруҳига кирувчи лавозимлардан ташқари барчага бирдек – давлат органларидан тортиб ҳарбийларгача амал қилади. Антикоррупция агентлиги ва Адлия вазирлиги раҳбарияти қонуннинг энг муҳим жиҳатларига тўхталди.

ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
261.5K viewsedited  10:18
Ochish/sharhlash
2024-06-08 13:04:35
Россияда кўп сотилган геймерлар смартфони

Ўзбекистондан олдин Россияда сотуви бошланган Tecno Pova 6 қисқа вақт ичида ўйин учун мосланган бестселлер смартфонга айланди. Чунки Pova 6 ҳамёнбоп нархга ҳар қандай ўйинда стабил ишлайдиган процессор ва ноодатий дизайнни ўзида мужассам этган эксклюзив геймфон ҳисобланади.

Ундаги 108MP асосий ва 32MP олд AI камералар ёрқин суратлар олиш имконини беради. Энди мазкур сифати кафолатланган смартфонни Ўзбекистоннинг исталган нуқтасидан ҳамёнбоп нархларда харид қилиш мумкин.

Telegram | Instagram | Facebook

Реклама
255.4K views10:04
Ochish/sharhlash