2022-09-06 22:37:59
20 ёш. 20 йил ичида кўп нарсалар кўрдим. Нималаргадир эришдим, нималаргадир эриша олмадим. Кимгадир ёқдим, кимларгадир акси, яна кимлардир, шунчаки, иккиюзламачилик юзасидан менга ширин сўзлар айтди.
Лекин умримдан розиман. Аллоҳга шукур.
Биламан, гуноҳларим кўп. Савобларим бор-йўқлиги эса Аллоҳга аён.
Жаннатга даъво қилишга ҳаққим йўқлигини билсам ҳам умид қилавераман. Аллоҳ бизнинг онамиздан меҳрибон. Ҳа, бизга онамиздек меҳрибон аёлни она қилиб яратган зотнинг марҳамати тасаввуримизга сиғмайди.
У билан ўртамизда нималар борлиги фақат иккаламизга аён. Қанчалик ёмонлигимни ҳам фақат у ва мен биламиз холос.
Мени ёмон кўрадиганлар, умуман ҳамма, биламан, сиз яхшисиз. Шунчаки дуо қилинг. Бир ёмонни дуо қилиб нимадир камайиб қолармиди сизда?)
Сизларни яхши кўраман, ҳаммангизни
Кўришгунча
Ирода
13 views19:37