2022-07-16 11:58:33
Бўлди. Сендан зерикдим, она Ер,
Яшагим келяпти денгиз қаърида.
Қирғоқлар, қучоғинг очавер,
Элт мени балиқлар бағрига.
Улар одамлардек алдамайдилар,
Кулиб туриб, кўзга тикилиб.
Ярим йўлда ташламайдилар,
Ханжардек нишини кўксингга уриб.
Узр, олтин балиқча, сув парилари,
Сизлардан эртаклар тўқидик.
Фақат сизлар эрмак бўлдингиз,
Бундан бўлак ҳақиқат йўқ эди.
Тўлқинлар пишқириб, ошиқар,
Ёлғиз соҳил васлига интилиб.
Инсонлар буни офатга йўяр,
Қаердан етсинлар ишқни тушуниб?!
Майли, Тоҳирдек сандиққа солиб,
Оқизинг дарёга ёки денгизга.
Умрим охиригача сандиқда қолиб,
Шеърлар ёзай ўшал бевафо қизга.
13 views08:58